Мардонов Даврон Шамси ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2674.
Илмий раҳбар:  Ишназаров Ойбек Хайрилаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар:Кадиров Камолиддин Шухратович - техника фанлари доктори, катта илмий ходим. Бекишев Аллаберган Ергашевич- техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: шарли тегирмонларда айланиш тезлиги ва шарларни юклаш кўрсаткичларини мақбуллаштириш асосида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
шарли тегирмон бошқарилувчи электр юритмасида шар юкламаси миқдори, ўлчами ҳамда тегирмон айланиш тезлиги таъсирини ҳисобга олган ҳолда синхрон моторнинг математик модели ишлаб чиқилган;
шарли тегирмоннинг шар билан мақбул юкланиш даражасини аниқлаш мақсадида ночизиқли регрессия усули асосида электр энергияси сарфининг математик модели яратилган;
технологик жараён кўрсаткичлари ҳамда акустик назорат сигналлари асосида шарли тегирмон электр юритмасининг бошқариш тизими функсионал схемаси ишлаб чиқилган;
тегирмоннинг технологик параметрлари ва шаршара режими хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шар билан юклашнинг энергия самарадор усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рудани майдалайдиган тегирмонларни шар билан юклашнинг энергия ва ресурс тежамкор тизими бўйича олинган илмий натижаларга асосланиб:
шар юкламаси миқдори ва ўлчамларини мақбул шакллантириш, тегирмон айланиш тезлигини танлаш ҳамда янчиш жараёнининг энергетик кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган усул ва тавсиялар Навоий кон-металлургия комбинати АЖ 1-сонли Гидрометаллургия заводига жорий этилди (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2024 йил 11 июлдаги №23/01-01-07/503-сонли маълумотномаси). Натижада тегирмон агрегатларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш ҳамда иш режимининг барқарорлигини таъминлаш имконияти яратилган;
шарли тегирмон бошқарилувчи электр юритмасининг математик модели, электр энергия сарфини баҳоловчи ночизиқли регрессия модели ҳамда технологик ва акустик назорат сигналларига асосланган энергия тежамкор бошқариш алгоритмлари Навоий кон-металлургия комбинати АЖ 1-сонли Гидрометаллургия заводига жорий этилди (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ нинг 2024 йил 11 июлдаги №23/01-01-07/503-сонли маълумотномаси). Натижада солиштирма электр энергия сарфи 0,5–3%га камайтирилиб, йилига 132 000 000 сўм миқдорида иқтисодий самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish