Азизов Бунёд Мавлоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu667.
Илмий раҳбар: Эргашев Икром Абдурасулович юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори (DSc) Умиров Фитрат Фахриддинович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Эшимбетов Маҳмуд Уразбоевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомиллар бўйича амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш, ривожланган хорижий ва МДҲ давлатлари тажрибасини ўрганиш орқали мавжуд муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш, шунингдек маъмурий муносабатларни адолатли тартибга солишга қаратилган такомиллаштириш таклифларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун нормалари асосида лицензиялаш, рухсат бериш, хабардор қилиш, малака сертификатлари бериш билан боғлиқ тартиботлар ва ҳуқуқий асослари тўлиқ қайта кўриб чиқилган, жараёнлар рақамлаштиришлган ҳамда 250 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 4 та ҳужжатга бирлаштирилган ҳамда маъмурий ҳужжатларни автоматик воситалар ёрдамида қабул қилиш мумкинлиги асослаб берилган;
виждонан ҳаракат қилган манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш, айниқса маъмурий ҳужжат манфаатдор шахснинг зарарига бекор қилинаётганда унинг ишончини ҳимоя қилиш лозим болган ҳолатларда маъмурий ҳужжатни бекор қилмасликка оид механизмларини белгилаш лозимлиги асослатириб берилган;
маъмурий муносабатларга оид айрим низоларни судгача кўриб чиқиш тартибини жорий этиш, бунда маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим ҳужжатларини судгача кўриб чиқиб, уларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш асослантириб берилган;
маъмурий тартиб-таомилларни йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва ишораларга тўлиқ татбиқ этиш ва бундай белгилар билан боғлиқ маъмурий низоларни маъмурий судларда кўриб чиқиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда қўлланилган:
маъмурий тартиб-таомиллар тамойиллари асосида давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиб уларни мазкур тамойилларга мувофиқлаштириш, тизимлаштириш ва сонини мақбуллаштириш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-апрелдаги ПФ-113-сон Фармонининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини модернизация қилиш ва жадал ривожлантиришнинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган миллий стратегияси”нинг 4-боби 1-бўлимини ҳамда 2-иловаси билан тасдиқланган
“йўл харитаси”нинг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Адлия вазирлигининг
2025-йил 6-январдаги 14/1-6/6425-сон далолатномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида лицензиялаш, хабардор қилиш, рухсат бериш ва малака сертификатини расмийлаштиришни тартибга солувчи 200 дан ортиқ норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштириб, Вазирлар Маҳкамасининг 4 та қарорига (2022-йилдаги 80, 86, 88-сон, 2023-йилдаги 635-сон қарорларига) бирлаштиришга ва жараёнларни тўлиқ рақамлаштиришга хизмат қилган;
виждонан ҳаракат қилган манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, бунда маъмурий ҳужжат манфаатдор шахснинг зарарига бекор қилинаётганда унинг ишончи ҳимоя қилиш ва маъмурий ҳужжатни бекор қилмасликка оид механизмларини белгилаш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 8-майдаги ПФ–67-сон Фармони билан “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 28.4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 23-майдаги 12-16-22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида виждонан ҳаракат қилган манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончини ҳимоя қилиш механизмлари ишлаб чиқилди, бу маъмурий ҳужжат манфаатдор шахснинг зарарига бекор қилинаётганда унинг ишончи ҳимоя қилинишига хизмат қилади;
маъмурий тартиб-таомилларга ва маъмурий муносабатларга оид айрим низоларни судгача кўриб чиқиш тартиби жорий этиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги ПФ–80-сон Фармоннинг 15-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Адлия вазирлигининг 2025-йил 6-январдаги 14/1-6/6425-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиб, уларни ўзгартириш, қисман ёки тўлиқ бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилган;
маъмурий тартиб-таомилларни йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар ва ишораларга тўлиқ татбиқ этишга оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 11-сентябрдаги ПФ–158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 85-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2025-йил 23-майдаги 12-16-22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида йўл ҳаракатини тартибга солувчи белгилар билан боғлиқ маъмурий низоларни маъмурий судларда кўриб чиқилишига, манфаатдор шахсларнинг ишончи ҳимоя қилиниши таъминланишига хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.