Камолов Жўрабек Жалол ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Параболик консентратор асосидаги қуёш иситиш тизими” (Бухоро вилояти мисолида), 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/Т6210.
Илмий раҳбар: Ахадов Жобир Замирович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.28.11.Т.16.01
Расмий оппонентлар:Тоиров Зувур - техника фанлари номзоди, доцент.
Рахимов Рустам Хакимович - техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: турар-жой биноларига интеграция қилинадиган параболик консентратор асосидаги фазавий ўтувчи материалга эга панел-нурланишли қуёш иситиш тизимини ишлаб чиқиш ҳамда унинг параметрлари ва иш режимларини асослашдан иборат.
III. Татқиқотнинг илмий янгилиги:
турар-жой биноларига интеграция қилинган фазавий ўтувчи материалга эга параболик консентратор асосидаги панел-нурланишли қуёш иситиш тизими иссиқлик схемаси конструксияси ишлаб чиқилган (№ ФАП 2739);
фазавий ўтувчи материалга эга панел-нурланишли параболик консентратор асосидаги қуёш иситиш тизимида содир бўлувчи иссиқлик жараёнларини ҳисоблаш имконини берадиган математик модели ишлаб чиқилган;
иссиқлик ташувчи суюқликнинг тизимга киришдаги ҳарорати, масса сарфи ва панел-нурланишли қуёш иситиш тизими таркибий элементларининг иссиқлик хоссаларини ҳисобга олувчи уч ўлчамли компютер модели ишлаб чиқилган.
ишлаб чиқилган иситиш тизимининг атроф-муҳит ҳарорати, йиғинди қуёш нурланиши, параболик қуёш консентраторининг қуввати, панел-нурланишли иситиш тизимининг геометрик ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда параметрлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Турар-жой биноларида иссиқлик энергияси аккумуляция қилиш ва энергия истеъмолини тежаш бўйича олинган натижалар асосида:
Параболик консентратор асосида панел-нурланишли иситиш тизимига фазавий ўтувчи материал интеграция қилинган тизими Бухоро вилояти иссиқлик Манбаи Давлат унитар корхонасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 24 сентябрдаги 04-25-5289-сон маълумотномаси). Натижада ёқилғи энергиясини тежаш ҳамда атроф-муҳитга чиқариладиган CО2 газларининг миқдорини сезиларли даражада камайтириш имконини берган;
Фазавий ўтувчи материалга эга панел-нурланишли иситиш тизими Бухоро вилояти иссиқлик Манбаи Давлат унитар корхонасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 24 сентябрдаги 04-25-5289-сон маълумотномаси). Натижада, 1 м2 қурилма майдонидан йиллик иситиш мавсумида, атмосферага ёнилғи тури газ бўлганда 9,5 кг (кўмир бўлганда 32,7 кг) CО2 гази чиқишининг олди олиниши ҳисобланган.
Фазавий ўтувчи материалга эга панел-нурланишли иситиш тизими Махмуд Мухаммад қурилиш МЧЖнинг 60 м2 турар жой биносида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 24 сентябрдаги 04-25-5289-сон маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самарадолик 3 008 460 (уч миллион саккиз минг тўрт юз олтмиш) сўмни ташкил этган.