Рустамов Миршоҳид Улуғбек ўғлининг
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида
фалсафа доктори (Пҳд) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат чиқиндилари асосида гидрофоб, кимёвий бардош олтингугурт полимер композит материалларни ишлаб чиқиш ва хоссаларини тадқиқотлаш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т6622.
Илмий раҳбар: Рахматов Эркин Абдиҳафизович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.Т.01.04.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: «Композит серополимербетон олиш учун таркиб» (№ ИАП 8230).
II.Тадқиқотнинг мақсади: Нефт ва газни қайта ишлаш саноатининг иккиламчи маҳсулоти бўлган техник олтингугурт ва маҳаллий хомашёлар асосида, агрессив муҳитларга чидамли, юқори эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган олтингугуртли органоминерал полимер композит материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: олтингугурт полимерли композициялар таркибига киритилган фракцияси 0,315-1,25 мм бўлган чақиқ гравий ва фракцияси 0,14-0,63 мм бўлган ҳаракатланувчан (зибучий) қум заррачаларидан иборат майда дисперсли минерал тўлдирувчилар структура ҳосил қилувчи марказ (ядро) вазифасини бажариши асосланган;
тўлдирувчи таркибидаги углерод аллотроплари ва аморф углерод тузилмаларининг боғловчи билан молекулалараро фаол таъсирлашуви ҳисобига композитнинг структураси тартибли шакилланиши асосланган;
олтингугурт полимер композит таркибидаги углеродли компонентлар панжараларнинг аморф углерод билан боғланган ўзига хос тузилиши ҳисобига, материалнинг ички кучланишларини компенсация қилиш ва натижада тайёр маҳсулотнинг юқори эгилувчанлигини сақлаб қолиш имконияти ҳисобига олтингугурт асосидаги композитлар учун хос бўлган юқори мўртлик муаммосини минерал тўлдирувчиларнинг субмикроструктураси орқали бошқариш аниқланган;
композит таркибидаги дисперслиги 0,315-1,25 мм бўлган 30% чақиқ гравий ва заррачалари 0,14-0,63 мм бўлган 35% оқувчан қум миқдорининг мақбул нисбатларида физик-механик хоссаларнинг максимал қийматларга эришишн асосланган;
олтингугурт полимербетон деструктив жараёнларини ингибирлаш мақсадида ултрадисперс аморф кремний диоксиди ва ГАЧ-1 (Т-1 маркали) нефт маҳсулотининг ўзаро синергетик таъсири асосида композитнинг фазовий структурасини модификациялаш қонунияти аниқланган;
таркибида олтингугурт бўлган чиқинди кеки, модификатор сифатида мазут, армирловчи компонент сифатида ултрадисперс аморф кремний икки оксиди кукуни ва пластификатор сифатида Т-1 маркали нефт гачидан фойдаланилган олтингугурт полимербетон олиш учун композит таркиби (ИАП 8230) ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноат чиқиндилари асосида гидрофоб, кимёвий бардош олтингугурт полимер композит материалларни ишлаб чиқиш ва хоссаларини тадқиқодлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ИАП 8230 «Композит олтингугурт полимербетон олиш учун таркиб” патенти асосида ишлаб чиқилган гидрафоб органоминирал полимер композит таркиби ва олиш технологияси «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» корхоналарида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖ «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2026-йил 16-февралдаги Ф06/ҚС-5219-сон маълумотномаси). Натижада, конструксияларнинг кимёвий муҳитлар таъсирига, совуққа чидамлилиги ва гидрофоблиги туфайли ишлаш муддатини ошириш учун қомпозисия ишлаб чиқариш имконини берган;
яратилган олтингугурт полимербетон композит «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси» тасарруфидаги юқори қатлам босими ва агрессив минераллашган сувлар мавжуд бўлган бурғилаш обектларида ҳамда «КАОЛИН ЗОНЕ» МЧЖнинг технологик обектларида ҳимояловчи қатлам сифатида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖ «Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2026-йил 16-февралдаги Ф06/ҚС-5219-сон маълумотномаси). Натижада томпонаж таркибни кимёвий ва совуққа чидамлилиги ҳамда адгезия мустаҳкамлигининг 2,5 мартагача ортиши ҳисобига уларнинг эксплуатацион хизмат муддати 2,2–2,5 мартага ошириш имконини берган.