Акбарова Нигора Аъзамхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон мусиқа мактаблари фаолияти тарихи (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.1.PhD/Tar1764
Илмий раҳбар: Муртазова Саҳодатхон Бўриевна – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2026.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Хожиакбар Хамидов – тарих фанлари доктори, профессор, Хошимов Сойибжон Абдураззоқович – тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги болалар мусиқа мактаблари фаолиятини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида Андижон, Наманган, Фаргʼона вилоятлари мусиқа мактабларидаги маҳаллий миллатга мансуб бўлмаган малакали мутахассисларнинг аксарият қисми кўчиб кетиши оқибатида фортепиано, дамли ва зарбли чолғулар, баян-аккордеон, торли чолғулар йўналишларида кадрлар етишмовчилиги содир бўлганлиги, оқибатда ушбу йўналишларга қамров камайгани, халқ чолғулари йўналишида эса ортганлиги далилланди;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг мустақиллик йилларидаги мусиқа мактаблари фаолияти тарихи идоравий тегишлилиги, таʼлим йўналишлари, кадрлар таркиби, моддий-техник таʼминотига кўра уч босқичга, жумладан биринчи босқич – 1992–2008-йиллар, иккинчи босқич – 2008–2017-йиллар, учинчи босқич – 2017-йилдан кейинги даврга бўлингани аниқланди;
мустақиллик йилларида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мусиқа мактабларининг нуфузи ортиб, ҳамкорлик доирасида Буюк Британия, Туркия ва Озарбайжон республикалари, Россия Федерацияси давлатлари таълим муассасалари билан меморандум имзоланиб, маҳорат дарслари, биргаликда концерт дастурлари ташкил этилгани, унда ўқувчиларнинг истеъдоди намойиш этилгани очиб берилди;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилашга мўлжалланган давлат дастурига мувофиқ 2009-йилдан мактаблар икки хил шаклда, жумладан ҳудудлар аҳолисининг сонига қараб 150 ва 250 ўринли намунада қурила бошлангани ҳамда таʼлимда анъанавий хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилиги, бахшичилик йўналишларининг жорий этилиши, ўқув фанлари таркибига “Мақом”, “Шашмақом асослари” фанларининг киритилиши миллий мусиқа анъаналарини ривожлантириш учун хизмат қилгани аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон мусиқа мактаблари фаолияти тарихи (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари мисолида) мавзусини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
мустақилликнинг дастлабки йилларида Андижон, Наманган, Фаргʼона вилоятлари мусиқа мактабларидаги малакали русийзабон мутахассисларнинг аксарият қисмини кўчиб кетиши оқибатида фортепиано, дамли ва зарбли чолғулар, баян-аккордеон, торли чолғулар йўналишларида кадрлар етишмовчилиги содир бўлганлиги, оқибатда ушбу йўналишларга қамров камайгани, халқ чолғулари йўналишида эса ортганлигига доир маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиоканали фаолиятида 2024–2025-йилларда “Хайрли кун”, “Жараён” кўрсатувлари, “Кун мавзуси” радиоешиттиришлар ссенарийларини ёзишда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилояти телерадиоканалининг 19-март 2025-йилги 55-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув ва эшиттиришларнинг мазмун моҳияти янада бойитилди, телетомашабинлар ҳамда радио тингловчиларнинг Ватан тарихига оид билим ва тасаввурларини янада кенгайишига хизмат қилган;
мустақиллик йилларида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари мусиқа мактабларининг нуфузи ортиб, ҳамкорлик доирасида Буюк Британия, Туркия ва Озарбайжон республикалари, Россия Федерацияси давлатлари таълим муассасалари билан меморандум имзоланиб, маҳорат дарслари, биргаликда концерт дастурлари ташкил этилгани, унда ўқувчиларнинг истеъдоди намойиш этилганлигига оид илмий хулосалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи кўргазмаларини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 8-июлдаги 04-05/2754-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган материаллар музей экспозициялари кўргазмалилигини янада ортишига хизмат қилган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг мустақиллик йилларидаги мусиқа мактаблари фаолияти тарихи идоравий тегишлилиги, таʼлим йўналишлари, кадрлар таркиби, моддий-техник таʼминотига кўра уч босқичга, жумладан биринчи босқич – 1992-2008-йиллар, иккинчи босқич – 2008-2017-йиллар, учинчи босқич – 2017-йилдан кейинги даврга бўлинганига доир маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги таркибидаги таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этишда ҳамда мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда, тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлаш, турли семинарлар ва тадбирлар ташкил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 11-апрел 2025-йил 02-11-17-1214-сон маълумотномаси). Натижада, масалага доир тарғибот маълумотлари янада бойитилишига, тизимга оид амалиётда тажриба бўлишига ва хулосалар чиқарилишига хизмат қилган;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилашга мўлжалланган давлат дастурига мувофиқ 2009-йилдан мактаблар икки хил шаклда, жумладан 150 ва 250 ўринли намунада қурила бошлангани ҳамда таʼлимда анъанавий хонандалик, анъанавий чолғу ижрочилиги, бахшичилик йўналишларининг жорий этилиши, ўқув фанлари таркибига “Мақом”, “Шашмақом асослари” фанларининг киритилиши миллий мусиқа анъаналарини ривожлантириш учун хизмат қилганлигига оид илмий хулосалардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи кўргазмаларини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 8-июлдаги 04-05/2754-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим қилинган материаллар музей экспозициялари кўргазмалилигини янада ортишига хизмат қилган.