Юлдошева Бибиражаб Миржоновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оʻзбекистоннинг атроф-муҳит ҳолати тарихи (1991-2025 йиллар.)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Tar581.
маслаҳатчи: Очилов Алишер Тўлис ўғли - тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Тар.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Турсунов Равшан Нормуратович - тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Давлетов Санжар Ражабович - тарих фанлари доктори (DSc), профессор, Ҳайитов Ёзил Қосимович - география фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2025-йилларда Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳолатида юз берган ўзгаришларнинг тарихий омиллари, ривожланиш босқичлари ва оқибатларини ҳамда уларнинг ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан алоқадорлигини тарихий манбалар ва илмий ёндашувлар асосида тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотининг илмий янгилиги:
Ўзбекистон тарихшунослигида биринчи марта атроф-муҳит тарихини ўрганишнинг интердисиплинар ёндашувга асосланган тарихий-экологик тизимли модели ишлаб чиқилиб, экологик жараёнлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва табиий омиллар ўзаро таъсири натижасида шаклланувчи ягона тарихий тизим сифатида асосланди;
1991-2000-йилларда Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида иқтисодий ўсиш асосан ёқилғи-энергетика ресурслари ва суғоришга таянадиган аграр ишлаб чиқариш ҳисобига таъминлангани, натижада сув, ер ва атмосфера тизимларига тушадиган антропоген юклама ортиб, иқтисодий ислоҳотлар ва атроф-муҳит деградацияси ўртасида бевосита сабаб–натижа боғлиқлиги шаклланганлиги аниқланди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида (2001-2016-йиллар) урбанизация жараёнларининг жадаллашуви, саноат тармоқларини модернизация қилиш ва аграр соҳадаги трансформациялар натижасида экологик тизимларга антропоген таъсир кучайгани, ер-сув ресурсларидан интенсив фойдаланиш ер деградацияси ҳамда чўлланиш жараёнларини кескинлаштиргани, экологик хавфсизликни таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг стратегик йўналишига айлангани асосланди;
Янги Ўзбекистонда (2017-2025-йиллар) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласи давлат тараққиёт стратегияларининг устувор йўналишларидан бирига айлангани, Оролбўйи ҳудудида экологик тикланишнинг янги институционал ва амалий механизмлари жорий этилгани, экологик маданият ҳамда жамоатчилик экологик онгидаги ўзгаришлар экотуризм ривожи билан уйғун ҳолда атроф-муҳит сиёсатининг янги қиёфасини юзага келтиргани ва бу жараёнлар мустақиллик даври атроф-муҳит тарихининг сифат жиҳатдан янги босқичини вужудга келтиргани далиллантирилди;
мустақиллик йилларидаги экологик ҳамкорлик жараёнлари тизимлаштирилиб, дастлабки даврда халқаро экологик конвенсияларга қўшилиш ва миллий экологик бошқарув институтларини шакллантириш устувор йўналиш бўлгани, 2001-2016-йилларда Оролбўйи инқирози, трансчегаравий сув ресурслари ҳамда чўлланиш муаммолари таъсирида экологик ҳамкорликнинг минтақавий ва донорлик дастурлари орқали амалий механизмлар босқичига ўтгани, 2017-2025-йилларда эса экологик хавфсизлик ва “яшил ривожланиш” тамойиллари асосида стратегик даражага кўтарилганлиги исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ҳолати тарихи (1991–2025-йиллар)ни тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
Ўзбекистон тарихшунослигида биринчи марта атроф-муҳит тарихини ўрганишнинг фанлараро (интердисиплинар) ёндашувга асосланган тарихий-экологик тизимли модели ишлаб чиқилиб, экологик жараёнлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва табиий омиллар ўзаро таъсири натижасида шаклланувчи ягона тарихий тизим сифатида талқин этилиши илмий жиҳатдан асослаб берилган таклифидан соҳага оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда, уларнинг ҳудудлардаги реал экологик ҳолатга мослигини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2026-йил 13-мартдаги 03-04/1-03/6-03/3-2537-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида соҳага оид ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш такомиллаштиришга, уларнинг ҳудудлардаги реал экологик ҳолатга мослигини таъминлашга эришилган.
1991–2000-йилларда Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида иқтисодий ўсиш асосан ёқилғи-энергетика ресурслари ва суғоришга таянадиган аграр ишлаб чиқариш ҳисобига таъминлангани, натижада сув, ер ва атмосфера тизимларига тушадиган антропоген юклама ортиб, иқтисодий ислоҳотлар ва атроф-муҳит деградацияси ўртасида бевосита сабаб–натижа боғлиқлиги шаклланганлиги илмий жиҳатдан аниқланган таклифидан ҳудудларда табиий ресурсларидан самарали фойдаланиш, улардан фойдаланишда табиий муҳитга тушадиган антропоген юкламани камайтириш, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ресурстежамкор шаклга ўтишини таъминлаш, ер-сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш, ирригация обектларини ташкил этишга йўналтирилган дастурларни ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2026-йил 14-мартдаги 03/21-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликни амалиётга жорий қилиш натижасида мамлакатда табиий ресурсларидан самарали фойдаланиш, улардан фойдаланишда табиий муҳитга тушадиган антропоген юкламани камайтириш, тоғ-кон саноати, қишлоқ-хўжалиги ишлаб чиқаришини ресурстежамкор шаклга ўтишини таъминлаш, ер-сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш, ирригация обектларини ташкил этишга йўналтирилган дастурлар ҳамда чора-тадбирлар самарадорлиги ошишга эришилган. 
Ислоҳотларни чуқурлаштириш даврида (2001-2016-йиллар) урбанизация ва саноат модернизацияси экологик тизимларга босимни кучайтиргани, қишлоқ хўжалиги ҳамда агроекологик тизимлар трансформацияси ер деградацияси ва чўлланиш жараёнларини жадаллаштиргани, экологик хавфсизликнинг давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланиши тарихий қонуният сифатида илмий жиҳатдан аниқланган таклифидан Бухоро шаҳрининг тарихий ва рекреация обектларига урбанизация ривожланишининг таъсирини очиб беришда  фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 03-мартдаги 1519-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида республикада саноат ва урбанизациянинг ривожланиши рекреация ресурсларининг ҳудуди ва миқдори камайишига, жумладан, Бухоро шаҳрининг тарихий ва рекреация обектларига таъсирини пасайтиришга эришилган.
“Янги Ўзбекистон” босқичида (2017–2025-йиллар) атроф-муҳит муҳофазаси давлат тараққиёт стратегияларининг устувор йўналишига айлангани, Оролбўйи ҳудудида экологик тикланишнинг янги институционал ва амалий механизмлари жорий этилгани, экологик маданият ва жамоатчилик онгининг трансформацияси ҳамда экотуризмнинг ривожланиши мустақиллик даври атроф-муҳит тарихида сифат жиҳатдан янги босқични шакллантирганлиги илмий жиҳатдан далилланган таклифидан республикада аҳоли ва жамоатчиликнинг экологик маданиятини, атроф-муҳит муҳофазаси борасида саводхонлик даражасини оширишда, уларга атроф-муҳит муҳофазасида давлат стратегияларининг устувор йўналишларини, Оролбўйи ҳудудида экологик тикланишнинг янги институционал ва амалий механизмлари ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллиу телерадиокомпаниуаси “Маърифат ижодий бирлашмаси” Давлат муассасасининг 2026-йил 24-мартдаги 01-33/191-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида аҳоли ва жамоатчиликнинг экологик маданиятини, атроф-муҳит муҳофазаси борасида саводхонлик даражасини оширишда, уларга атроф-муҳит муҳофазасида давлат стратегияларининг устувор йўналишларини, Оролбўйи ҳудудида экологик тикланишнинг янги институционал ва амалий механизмлари тўғрисидаги туркум кўрсатувларнинг аудитоирияси кенгайган.  
 Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида (1991–2025-йиллар) экологик ҳамкорликнинг босқичма-босқич ривожланиши тарихий тизимда умумлаштирилиб, дастлаб халқаро экологик конвенсияларга қўшилиш ва миллий экологик бошқарув тизимини шакллантириш билан бошланганлиги, 2001–2016-йилларда Оролбўйи, трансчегаравий сувлар ҳамда чўлланиш муаммолари таъсирида минтақавий ва донорлик лойиҳалари орқали амалий механизмлар шаклига ўтгани, 2017–2025-йилларда эса экологик хавфсизлик ва “яшил ривожланиш” йўналишлари асосида стратегик даражага кўтарилганлиги илмий жиҳатдан исботланган таклифидан мамлакат ва унинг турли ҳудудларида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларига қарши халқаро ҳамкорликни кучайтириш, Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш, трансчегаравий сув дипломатияси, минтақа мамлакатлари ўртасида соғлом экологик қўшничилик муҳитини шакллантириш йўналишларидаги таклифларни, дастурларни ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 2026-йил 14-мартдаги 03/21-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришларига қарши халқаро ҳамкорликни кучайтириш, Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш, трансчегаравий сув дипломатияси, минтақа мамлакатлари ўртасида соғлом экологик қўшичилик муҳитини шакллантиришда ижобий натижаларга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish