Ганиханов Хасанхон Шавкат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аррали жин ҳаволи тола ажратувчи қурилмасини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4 PhD/Т6177
Илмий раҳбар: Мавлянов Айбек Палванбаевич, техника фанлари фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Шерқул Шерғўзиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Хамидулла Абдухошимович, техника фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аррали жин машиналарининг ишчи қисмларини тадқиқ қилиш ҳамда параметрларини назарий ва амалий тадқиқотлар асосида такомиллаштириш орқали жин машинасининг самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали жин арра тишларидан толаларни самарали ажратиб олувчи, ҳаво оқимини индивидуал ҳаво каналлари орқали ҳар бир арра тишига керакли нуқтада ёʻналтирувчи ва жараён учун энергия сарфини камайтирувчи тола ажратувчи қурилманинг такомиллашган конструксияси ишлаб чиқилган;
ташқи кучлар ҳамда аеродинамик кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда соплодан чиқаётган ҳаво оқимининг рационал қийматлари ажралиш зонасидаги толалар ҳаракат қонуниятлари асосида аниқланган;
арра тишларидан ажратиб олинган толалар оқимини қувурдаги ҳаракат қонуниятлари таҳлили асосида кейинги технологик жараёнга тез ва бешикаст узатиш бўйича ечим ишлаб чиқилган;
тўлиқ факторли тажриба ва синовлар натижаларига асосланиб аррали жинларда юқори самарадорликни таъминловчи тола ажратувчи қурилма ишчи қисмларининг асосий рационал параметрлари аниқланган ва ўзаро боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Аррали жин арралари тишларидан толаларни самарали ажратувчи қурилма яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
такомиллашган аррали жин ҳаволи тола ажратувчи қурилмаси «Паҳтамаш» МЧЖ корхонасида ишлаб чиқарилган ДП-90 русумли аррали жин машинасига ўрнатилган ва «Каттакурган ғалла cлустер» МЧЖ га қарашли «Каттақўрғон пахта тозалаш» корхонасида амалиётга жорий қилинган. («Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмасининг 2025-йил 26-декабрдаги 02/06-2984-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилаётган И-нав пахта хомашёсини дастлабки ишлашда пахта толасидаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар массавий улушини 0,3 % га камайтириш, калта толалар индексини 0,6% га қисқартириш, толаларни арра тишларидан ажратиб олиш жараёни учун сарфланаётган электр энергиясини 40% тежаб қолиш, ҳамда жин машинасининг иш унумдорлигини 20% га ошириш имконига эришилган.