Сирожиддинов Исмоил Луқмон ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дизел ёқилғиси учун дипрессор-диспергирловчи присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Т5840.
Илмий раҳбар: Вафаев Ойбек Шукурлаевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Масъуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, профессор; Нарзуллаев Акмал Холлинорович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дизел ёқилғиси учун самарали депрессор диспергирловчи қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
пентаеритритол, олиен кислота асосида ПЕО-1, этиленпропилен каучук, бензоил пероксид катализатори асосида СИ-4 ва иккиламчи полиетилентерефталат, глицерин, олеин кислота асосида АЛГ-2 маркали депрессор диспергирловчи қўшимчалар олинган;
полиетилентерефталат, этиленпропилен каучук, пентаеритритол, глицерин ва олеин кислота асосида депрессор қўшимчалар синтез қилишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
олинган депрессор диспергирловчи қўшимчалар дизел ёқилғисига 0,01-0,5% қўшилганда дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини ПЕО-1 да (Тқ) -180C гача,  СИ-4 да (Тқ) -240C гача, АЛГ-2 да (Тқ) -270С гача пасайиши аниқланган;
пентаеритритол, олиен кислота асосида ПЕО-1 ва иккиламчи полиетилентерефталат, глицерин, олеин кислота асосида АЛГ-2 маркали депрессор диспергирловчи қўшимчаларни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарали депрессор диспергирловчи  қўшимчалар ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
самарали депрессор диспергирловчи қўшимчалар “Ўзбекнефтгаз” “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2025 йил 18 июндаги 01/2-15-1654-сон маълумотномаси). Натижада, депрессор диспергирловчи қўшимча дизел ёқилғисига 0,5% қўшилганда, дизел ёқилғисининг қотиш ҳарорати минус 100C дан минус 270C га тушириш имконини беради;
синтез қилинган АЛГ-2, ПЕО-1, ҳамда СИ-4 маркали коррозия ингибитор қўшимчалари “Ўзбекнефтгаз” “Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ  амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” АЖ нинг 2025 йил 18 июндаги 01/2-15-1654-сон маълумотномаси). Натижада, газ, газаконденсат қудуқлари ва қувур системаларида юзага келувчи коррозиядан пўлат материалларини 85,3-91,8 % гача ҳимоялаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish