Яхшикулов Искандар Сафарович
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Икки фазали эритувчи муҳитида калсий ва рух стеаратларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш”, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5842.
Илмий раҳбар: Таджиходжаева Умида Бахтияровна, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти, DSc.30/2025.27.12.К/Т.01.01.
Расмий оппонентлар: Тураев Эркин Рустамович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Вохидов Эркин Алиевич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: икки фазали эритувчи муҳитида калсий ва рух стеаратларни олишнинг иқтисодий самарадор технологиясини ишлаб чиқиш ва қоʻллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
калций ва рух стеаратлари биринчи бор сув–сивуш мойи ва метанол-сивуш мойи каби икки фазали эритувчи муҳитларда синтез қилинган, бунда сув-сивуш мойи муҳитида 8-11 мкм ва метанол-сивуш мойи муҳитида 5-8 мкм диаметрли сферик заррачаларга эга стеаратлар олишга эришилиб, бундай муҳитда сивуш мойининг дисперсловчи ва интерфаза фаол модда сифатидаги роли аниқланиб, заррача ҳажмини назорат қилиш имконияти яратилган;
калций ва рух стеаратларининг синтези босим остида (15 атм) ва нисбатан паст ҳароратда (95-100°C) амалга оширилди, бу эса энергия тежамкорлиги ва экологик хавфсизликни таъминлаши билан бирга маҳсулот сифатини яхшилаши аниқланган;
рух стеарати табиий полимер - крахмал билан модификация қилинди, натижада унинг антисептик (микробларга қарши) хоссалари яхшиланди. Бу эса стеарат асосидаги қўшимчаларнинг ҳимоя қўлқоплар ва бошқа эластомерик маҳсулотлар таркибида микробиологик барқарорликни оширувчи компонент сифатида фойдаланиш имконияти аниқланган;
инфрақизил (ИР) спектроскопик таҳлил ёрдамида синтез қилинган стеаратларнинг таркибида карбоксилат гуруҳлари билан металл катионлари ўртасидаги мувозанатли комплекс боғланишлар шакллангани илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Икки фазали эритувчи муҳитида калсий ва рух стеаратларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки фазали эритувчи муҳитларда синтез қилинган калсий стеарати “АҲСИКЕНТ СОФ САНОАТ” МЧЖ, “ҚУАЛИТЙ ПҲАРМ” МЧЖ, “ҲЕАЛТҲ ЛИНЕ” ҚК МЧЖ корхоналарида ҳамда “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш марказига қарашли Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини сертификатлаш, ГМО ва хавфсизлигини аниқлаш лабораторияси”да табиий латексдан лаборатория қўлқоплари ишлаб чиқариш цехида амалиётга жорий қилинган.(Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 24 февралдаги 05/06-04-220-сон маълумотномаси). Натижада, икки фазали эритувчи муҳитида калсий ва рух стеаратларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
калсий ва рух стеарат асосида ишлаб чиқарилган резина қўлқоплар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасининг синов дала майдонлари ва лаборатория тажрибаларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 24 эвралдаги 05/06-04-220-сон маълумотномаси). Натижада, сув–сивуш мойи муҳитида 8–11 мкм, метанол–сивуш мойи муҳитида эса 5–8 мкм диаметрли сферик заррачаларга эга калсий стеаратларни экологик хавфсиз ишлаб чиқариш имконияти яратилган.