Бўриева Муҳайё Раҳмонбердиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон доривор ўсимликларининг меланин пигментини ҳосил қилувчи эндофит замбуруғлари», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/B1368.  
Илмий раҳбар: Абдулъмянова Лилия Илъясовна, биология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Микробиология институти.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.05/2025.27.12.B.21.01. 
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброхим Хомидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Каримов Ҳусниддин Холмаматович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.     
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон доривор ўсимликларининг меланин пигментини ҳосил қилувчи ЭЗ хилма-хиллиги ва хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Ўзбекистон доривор ўсимликларидан меланин пигментининг янги манбаси сифатида Алтернариа, Аспергиллус, Cладоспориум, Пениcиллиум, Сcлеротиум ва Улоcладиум авлодларига мансуб 12 та қора рангли ЭЗ танлаб олинган, тавсифланган ва чуқур культивация шароитида 250–300 мкг/г даражасида меланин ҳосил қилиши аниқланган; 
меланинни ажратиб олишнинг юмшоқ ултратовушли экстракция усулида  15% га ошириши такомиллаштириган, турли эритувчиларда кетма-кет экстракция қилиш орқали умумий меланин экстрактини тозалаш усули ишлаб чиқилган; 
А. нигер-ФФ152С ва Cладоспориум сп.-ҲТ207 эндофитларидан ажратилган пигментларнинг меланин табиати сифат таҳлиллари билан тасдиқланган ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари асосланган; 
илк бор, стандарт препаратлар таъсири билан таққослаш даражасида ЭЗ олинган меланиннинг антиоксидант, яллиғланишга қарши ва ситотоксик фаоллиги аниқланган ва C.хйлопҳилум-ҲТ207 штамми асосида меланин субстанциясини олиш лаборатория регламенти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон доривор ўсимликлари ЭЗининг меланин пигменти ҳосил қилиш хусусиятларини ўрганиш илмий тадқиқот натижалари асосида:
меланин пигменти ҳосил қиладиган Сcлеротиум минорум - ВМ83Р эндофит замбуруғи штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Антиоксидант ва яллиғланишга қарши фаолликка эга меланин ва липидлар продусенти – эндофит замбуруғи Сcлеротиум минорум - ВМ83Р” ихтиро патенти ((№ ИАР 07517, 2023) олинган. Натижада, меланин ҳосилдорлиги антиоксидант, яллиғланишга қарши ва ситотоксик фаолликка эга бўлган продусентини намоён этиш имконни берган;
Ўзбекистон доривор ўсимликларидан меланин пигментини ҳосил қилувчи Cладоспориум хйлопҳилум-ҲТ207 ЭЗ штамми ажратиб олинган ва 5.8С рРНК нуклеотид кетма-кетликлари аниқланиб, ГенБанк ҳамда Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион (НCБИ) маълумотлар базаларида мос равишда Cладоспориум хйлопҳилум-ҲТ207 ПП810608.1 рақамлари остида рўйхатдан ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 21 августдаги 4/1255-2032-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу штаммнинг нуклеотидлар кетма-кетликлари маълумотларини дунёнинг турли минтақаларида учрайдиган штаммлар билан таққослаш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish