Бозорова Диляйра Ўткировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минерал ва маҳаллий ўғитлар қўллашнинг бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.) навларининг ўсиши-ривожланиши, ҳосилдорлиги ва кимёвий таркибига таъсири” (суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.04 - Агрокимё, 02.00.10 - Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/К1104.
Илмий раҳбарлар: Намозов Нормамат Чориевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор; Исломов Акмал Хушвақович, кимйо фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01
Расмий оппонентлар: Сатторов Джуракул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик; Баракаева Дилдора Бахриддин қизи, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: минерал ва маҳаллий ўғитларнинг бамия навлари ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсирини ҳамда ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда барг, мева ҳамда уруғининг кимёвий таркиби ўзгаришини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор бамия ўсимлигининг ўсиши ва ривожланиши босқичларида ўғитларнинг меъёри, қўллаш муддатлари ва уларнинг органик компонентлар билан комбинацияси тупроқнинг гумус ҳолати, нитратли азот, ҳаракатчан фосфор ҳамда алмашинувчи калий миқдорларининг динамикасига таъсири жиҳатидан баҳоланган;
тупроқдаги нитратли азот миқдори (Н-НО₃) ўғитларнинг берилиш меъёри ва тури бўйича сезиларли фарқ кузатилиб, назорат вариантида азот (Н-НО₃) миқдори 0,110-0,090% бўлган ҳолда, Н₂₁₀П₁₄₇К₁₀₅ вариантида бу кўрсаткич 0,138-0,110% гача ошганлиги, органик ва минерал ўғитлар биргаликда қўлланилганда (Н₂₁₀П₁₄₇К₁₀₅ + 20 т/га гўнг) эса азот (Н-НО₃) миқдори 0,145-0,112% гача йетганлиги аниқланган;
ўғит тури ва қўллаш муддати ҳам тупроқдаги фосфорнинг ҳаракатчан шакллари (П₂О₅) га сезиларли таъсир кўрсатган, бунда назорат вариантида П₂О₅ миқдори 0,150-0,115% бўлган бўлса, энг юқори фосфор концентрацияси Н₂₁₀П₁₄₇К₁₀₅ + 20 т/га гўнг вариантида қайд этилиб, 0,155-0,135% ни ташкил этганлиги, алмашинувчи калий (К₂О) миқдори ҳам ўғит тури ва органик компонент билан биргаликда берилишига сезиларли даражада боғлиқ бўлиб, назорат вариантида К₂О миқдори 1,530-1,470%  бўлган ҳолда, Н₂₁₀П₁₄₇К₁₀₅ + 20 т/га гўнг қўлланган вариантда бу кўрсаткич 1,830-1,752% гача ошиб борганлиги аниқланган;
бамиянинг “Шафақ” , “Замин” , ва “Тошкент туфҳаси” навлари (меваси, уруғи ва барги) кукуни таркибидаги минерал элементлар миқдори “Индуктив боғланган аргон плазмали оптик эмиссион спектрометрияси усули” ёрдамида текширилганда 59 та элемент мавжудлиги, Пб; Cд; Ҳг ва Ас каби оғир металл ионларининг миқдори Халқаро озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги гигийеник нормаларига мос келиши аниқланган;
бамиянинг “Шафақ” , “Замин” , ва “Тошкент туфҳаси” навлари (меваси, уруғи ва барги) кукуни таркибидаги сувда эрувчи витаминлар ва флавоноидлар, аминокислоталар миқдори ЮССХ қурилмасида ўрганилганда 1 гр намунаси таркибида витаминлар Б2, Б6, C ҳамда флавоноидлар таркибида Дигидро кверситин, Кверситин, Сенерозид, Лютионин мавжудлиги ва аминокислоталардан глутамин, тирозин, систеин ва пролин кўпроқ миқдорда борлиги аниқланган; 
ин витро шароитида 5 хил консентрацияда (100, 250, 500, 750, 1000 мг/мл) антиоксидантлик фаоллиги ўрганилганда бамия навлари мевасида антиоксидантлик фаоллигини намоён қилиши ва заҳарсиз бирикмалар синфига тегишли эканлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида минерал ва маҳаллий ўғитлар қўллашнинг бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.) навлари ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ҳамда кимёвий таркибига таъсирини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Бамия (Ҳибисcус эсcулентус Л.) навларининг ўсиши-ривожланиши, ҳосилдорлиги ва кимёвий таркибига озиқлантириш меъёрларининг таъсири (суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида)” номли тавсиянома чоп этилган ва Тошкент вилоятида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 05/04-04/955-сонли маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу тавсиянома бамия етиштирувчи фермер хўжаликлари учун маҳаллий ва минерал ўғитлардан фойдаланишнинг агроиқтисодий самарадорлигини оширишда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
турли озиқлантириш меъёрларига боғлиқ ҳолда бамия навларини етиштириш технологияси Қибрай тумани, ТошДАУ тажриба хўжалигида 3,0 га, Тошкент туманидаги Сабзавот, полиз экинлар ва картошкачилик ИТИда 3,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 05/04-04/955-сонли маълумотномаси). Натижада, назорат (ўғициз) вариантига нисбатан минерал ўғитлар қўлланилган вариантларда Тошкент туҳфаси навидан 10700,0-77070,0 минг сўм/га, Замин навидан 23220,0-104530,0 минг сўм/га, Шафақ навидан 13300,0-82050,0 минг сўм/га юқори даромад олиниб, сарфланган ҳар бир сўм ўзини оқлаши мос равишда 1,6-4,9; 1,1-1,3 ва 1,1-1,5 мартагача бўлишига эришилган;
бамия етиштиришда мақбу ўғит меъёрлари Тошкент вилоятида жами 6,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 05/04-04/955-сонли маълумотномаси). Натижада, етиштирилган бамия меваси таркибида Б2, Б3, Б6, Б9 ва C витаминлари, бир қатор аминокислоталар (Серин 0,269 мг/гр, Глицин 2,288 мг/гр, Аспарагин 2,336 мг/гр, Глутамин 1,096 мг/гр, Систеин 0,280 мг/гр, Треонин 2,064 мг/гр, Аргенин 0,088 мг/гр, Аланин 1,095 мг/гр, Пролин 8,514 мг/гр, Тирозин 0,355 мг/гр, Валин 0,500 мг/гр, Метионин 0,604 мг/гр, Гистидин 1,394 мг/гр, Изолейсин 0,228 мг/гр, Лейсин 0,282 мг/гр, Триптофан 2,733 мг/гр, Фенилаланин 0,155 мг/гр ҳамда Лизин 0,314 мг/гр) ҳамда 59 та микро ва макроелементлар мавжудлиги, шундан литий, никел бор, хром, мис, титан, рубидий, барий, рух, марганец, алюминий, стронсий, темир, натрий, магний, фосфор, калсий ҳамда калий элементлари бошқа моддаларга нисбатан кўп миқдорда учраши аниқланган, ушбу кўрсаткичлар бамиянинг бой кимёвий таркибга эга эканлиги ҳамда ундан турли мақсадларда фойдаланиш имконияти мавжудлигини кўрсатади.
минерал ва маҳаллий ўғитлар қўлланилганда бамия меваси ва уруғидаги биологик фаол моддалар ҳамда оғир металлар (Пб, Cд, Ҳг, Ас) миқдори халқаро озиқ-овқат нормалари меъёрларидан ошмаганлиги аниқланган ва синаш учун Германиянинг Гётеборг университетига (Готҳенбург Университй) тақдим этилган (Гётеборг университетининг 2026-йил 20-февралдаги маълумотномаси). Ишланма Гётеборг университети Молекуляр ва клиник тиббиёт департаменти лабораториясида илмий тадқиқотларда қўлланилиб, маҳсулотнинг экологик хавфсизлиги тасдиқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish