Фотиев Сергей Степановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Комбинирланган дори воситасини ишлаб чиқиш орқали юқори ютуқли спортни фармакологик таъминланишини оптималлаштириш (экспериментал тадқиқот)», 03.00.17 – Спорт физиологияси, фармакологияси ва генетикаси (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Far189.
Илмий раҳбар: Усмоналиева Нафиса Шамсиддиновна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ҳузуридаги PhD.35/2025.27.12.Tib.01.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Дилафруз Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Миракилова Дилфуза Ботиралиевна, фармацевтика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Буҳоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фармакологик субстанцияларнинг янги комбинациясини яратиш ва ўрганиш, шунингдек, уларнинг сунъий равишда яратилган юқори жисмоний юклама шартларида экспериментал ҳайвонларнинг жисмоний иш қобилияти, чидамлилиги ва тикланишига таʼсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор организм жисмоний ҳолатини тиклаш ва жисмоний юкламаларга мослашувини яхшилаш орқали жисмоний имкониятини оширишга қаратилган аминокислота ва микроелементлар, ҳамда биологик фаол компонентлардан иборат янги комбинациялашган фармакологик субстанция ишлаб чиқилган;
янги фармацевтик композициянинг таркибий компонентларининг илк бор оптимал нисбати аниқланган ва токсикологик тадқиқоти ўтказилиб, унинг ЛД-50 кўрсатгичининг аниқ чегаравий қийматларини ҳисобланган ва заҳарлилик даражаси паст бўлган композиция эканлиги исботланган;
илк бор тажриба шароитида янги фармакологик бирикма хусусиятлари комплекс ўрганилиб, унинг компонентларининг синергик ўзаро таʼсири туфайли организм моддалар алмашинуви жараёнини яхшиланиши, энергия манбалари ёғ ва оқсиллар синтезини ортиши, ҳамда тажриба ҳайвонлари ҳаракат фаоллиги яхшиланиши аниқланган;
илк бор аминокислота ва микроелементлар, ҳамда биологик фаол компонентлардан иборат янги комплекс бирикманинг жисмоний иш қобилиятини ошириш ва организмнинг юкламаларга мослашув имкониятларини яхшилашдаги самарадорлиги, ҳамда организм учун деярли зарарсизлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комбинирланган дори воситасини ишлаб чиқиш орқали юқори ютуқли спортни фармакологик таʼминланишини оптималлаштириш (экспериментал тадқиқот) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Фармасевтик субстанциялар комплекси таъсирининг қоннинг биокимёвий кўрсаткичлари ва организмнинг адаптив механизмларига таъсирини баҳолашнинг янги ёндашувлари” номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилди. Ушбу тавсиянома биологик ва тиббий йўналишдаги илмий-текширув ишлари билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, комплекс қўшимчалар киритилганда организмда юзага келадиган адаптасион ва биокимёвий реакцияларни ўрганувчи мутахассислар, шунингдек спорт тиббиёти ва спорт фармакологияси соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган илмий ходимлар учун мўлжалланган.
Биринчи жорий этиш Тошкент Фармасевтика институтининг инновасион фармасевтик бирикмалар илмий лабораториясида 2025 йил 16 июндаги 416-сонли буйруқ асосида амалга оширилган, жорий этиш ҳисоботи - 2025 йил 6 августдаги ИФБЛ-25-65 рақам билан тасдиқланган (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Илмий кенгашининг хулосаси, 2025 йил 20 декабр, 4-сон баённомаси); Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг Илмий-техник кенгаши томонидан 2025 йил 4 июнда тасдиқланган). Бунинг натижасида лаборатория шароитида ин виво янги комбинирланган препаратлар яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш услубиятлари янгиланди.
Иккинчи жорий этиш Тошкент давлат тиббиёт университетининг “Биотиббиёт технологиялар маркази” лабораторияси амалиётига 2025 йил 19 июндаги 1457-сонли буйруқ асосида амалга оширилган, жорий этиш ҳисоботи - 2025 йил 28 июл куни билан тасдиқланган (Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази Илмий кенгашининг хулосаси, 2025 йил 20 декабр, 4-сон баённома; Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитасининг Илмий-техник кенгаши томонидан 2025 йил 4 июнда тасдиқланган). Натижада, лаборатория шароитида ҳайвонларнинг экспериментал моделларида организмнинг адаптасион (мослашув) ва биокимёвий реакцияларини баҳолаш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш имконияти яратилди.