Камалова Зулайҳо Абдурахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўтакўз, бўйимадарон ва бўзноч ўсимликлари асосида халқ табобати учун товарлар олиш”, 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/К989.
Илмий раҳбарлар: Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғли, кимё фанлари доктори, доцент; Гопиров Камолидин, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Убайдуллаев Комилжон Турсунбоевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўйимадарон, бўтакўз ва бўзноч сақлаган буйрак яллиғаниш ва ўт қопини яллиғланиш касаллигини даволашга ва профилактикасида қўлланиладиган биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалар ишлаб чиқиш, уларнинг кимёвий таркибини аниқлаш асосида синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўйимадарон, бўтакўз ва бўзноч ўсимликларининг ер устки қисмларининг таркибидаги макро- ва микроелементлар, сувда эрувчан C, Б1, Б3, ПП, Б6, Б9 ва Б2 витаминлари ҳамда рутин, салицил кислота, кверсетин, апигенин ва кемпферол миқдори замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган;
ин витро шароитида бўймадарон ер устки қисмининг антиоксидант фаоллиги 10-минутда 10.25%, бўтакўз гули 1-минутда 11.02 % ва бўзноч гули 5-минутда 10.61 % юқори антиоксидантлик хоссасини намоён қилиши исботланган;
ин витро шароитида янги озиқ-овқат қўшилмаларининг антиоксидант фаоллиги “Ас-камол” 18 % ва “Ас-нигор” 19 % антиоксидант фаоллик хусусиятлари юқори эканлиги аниқланган;
сувда эрувчи витаминлар юқори самарали суюқлик хроматографияси усули ёрдамида “Ас-нигор” 100 г миқдорида Б3, Б9 кўп миқдорда эканлигини ва “Ас-камол” 100 г миқдорида Б3, Б1 ва Б6 миқдори кўп миқдорда эканлигини исботланган;
ин виво шароитда “Ас-камол” озиқ-овқат қўшилмаси экстрактнинг буйрак ва сийдик ёʻлларини яллиғланишига қарши фаоллигини каламушларда таҳлил қилинди ва нефрит касалини келтириб чиқарадиган Гломерулларнинг деярли 50 % гача камайганлиги исботланган;
ин виво усулда ўт пуфагининг яллиғланишини келиб чиқишига сабабчи бўлган АЛТ, АСТ, ишқорий фосфатаза, гамма глютамалтрансфераза, билурубин,тоғри билурубин, боғланган билурубин, умумий лейкоситлар, СОЕ (эртроситлар чўкиш тезлиги) бузилиши “Ас-нигор” озиқ-овқат қўшилмаси экстрактнинг 14 кунлик берилганда мейёрлашиши исботланган;
“Ас-нигор” ва “Ас-камол” озиқ-овқат қўшилмалари учун кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича янги товар код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўйимадарон, бўтакўз ва бўзноч кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўйимадарон ва бўтакўз, бўзноч гуллари асосида ишлаб чиқилган “Ас-нигор” ва “Ас-камол” озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш учун технологик ёʻриқнома (ТЙ303271760-03:2025) ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президент Админстрацияси ҳузуридаги Санитарийа-епидемиологик назорат Бош бошқармаси томонидаги Санитар-епидемиологик хулоса берилган (Ўзбекистон Республикаси Президент Админстрацияси ҳузуридаги Санитарийа-епидемиологик назорат Бош бошқармасининг 2025 йил 22 мартдаги №26-11б/225-сон маълумотномаси). Натижада, буйрак яллиғаниш ва ўт қопини яллиғланишни даволаш хусусиятига эга бўлган янги табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган.
“Ас-нигор” ва “Ас-камол” озиқ-овқат қўшилмалари ТИФ ТН бўйича синфланиб, уларга “сувда эрувчи витаминлар, рутин, кверцетин, салицил кислота, апигенинга бой бўймадарон, бўтакўз ва бўзноч асосида тайёрланган, табиий озиқ-овқат қўшилмалари, дори воситаси эмас” учун – 1212 99 950 2 янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган ҳамда давлат божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2024 йил 4 декабрдаги №17/05-24-2131-сон маʻлумотномаси). Натижада, бўйимадарон ва бўтакўз, бўзноч гуллари асосида ишлаб чиқилган озиқ-овқат қўшилмаси товар маҳсулотларини божхона амалиётида тўғри таснифлаш имконини берган.