Жуманова Мохира Зоировнанинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анорнинг (Пуниcа гранатум Л.) истиқболли шаклларини танлаш асосида янги навини яратиш”, 06.01.05 - Селекция  ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx1767.
Илмий раҳбар: Очилдиев Ўткир Олланазарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Академик Махмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: анорнинг Наврўз нави (НАП 548).
II. Тадқиқотнинг мақсади анор (Пуниcа гранатум Л.) нинг халқ селекциясига мансуб маҳаллий шакллари асосида юқори кўрсаткичларга эга янги навини яратиш, вегетатив усулда кўчатларини етиштириш агротехникасини ишлаб чиқишдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор бошланғич намуна сифатида анорнинг халқ селекциясига мансуб маҳаллий шакллари танланиб, асосий қимматли-хўжалик кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари асосида истиқболли оналик ашёлар ажратилган; 
танлаб олинган истиқболли шакл асосида вегетатив кўпайтириш усулида қаламчалар олинган, кўчатлар етиштирилган ҳамда анорнинг 8 та баҳолаш мезонлари асосида фенотипик белгилари бўйича устунлик кўрсаткичлари аниқланиб бошланғич намунанинг устун белгилари тўлиқ сақланиб қолганлиги илмий асосоланган;
илк маротаба халқ селекциясига мансуб маҳаллий анор шакллари асосида анорнинг янги «Наврўз» нави яратилган ва унинг янгилиги тасдиқланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан НАП 548 рақамли патент берилган;
янги яратилган «Наврўз» навининг андоза “Қозоқи анор” навига нисбатан мева маҳсулдорлик кўрсаткичлари 2-2,5 баробар юқори кўрсаткичда бўлганлиги аниқланган;
янги яратилган анорнинг «Наврўз» навининг 20, 25, 30 см узунлик ўлчамидаги вегетатив қаламчаларидан кўчат етиштириш агротехникаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Анорнинг (Пуниcа гранатум Л.) истиқболли шаклларини танлаш орқали янги навини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
анорнинг битта бутадан олинадиган ўртача маҳсулдорлиги юқори, йирик мевали ва юқори таъм сифатларига эга бўлган янги “Навруз” нави яратилган, унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агентлиги томонидан НАП 548 рақамли патент олиниб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган ва кўчатлари етиштирилиб жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги №05/06-03-362-сонли маълумотномаси). Натижада, анор генофонди янги, ҳосилдор, юқори таъм сифатларига эга бўлган нав билан бойитилган ва барқарор юқори ҳосил олиш имконини берган;
«Наврўз» навининг вегетатив органларидан қаламчалаш усули билан етиштирилган кўчатлари Хоразм вилояти Хива тумани “Даврон” фермер хўжалигининг 1,2 га майдонида экиб жорий қилинган ушбу анор навини ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги №05/06-03-362-сонли маълумотномаси). Натижада, тавсия этилган ишланмалар асосида 1,2 га майдонга жами 63500 дона анор қаламчалари экилиб 92% қаламчаларда илдиз отиш кўрсаткичлари аниқланган ва 58420 дона сифатли анор кўчат олишга эришилган. Ушбу олинган анор кўчатлари улгуржи нархда 4 минг сўмдан сотилганда 233 млн 680 минг сўм даромад олишга эришилиб, олинган соф фойда 229 млн сўмни ташкил этган;
Хоразм вилояти Гурлан тумани “Мадамин Матякубов Боғи” фермер хўжалигининг 0,6 га майдонида «Наврўз» навининг 3 ёшли кўчатларидан 3х4 экиш схемасида анорзор барпо этилиб ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги №05/06-03-362-сонли маълумотномаси). Натижада, анорнинг ҳар бир тупидан ўртача 12-14 кг, жами 6,5 тонна ҳосил олиниб, гекутаридан 97 млн 500 минг сўм даромад олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish