Ходиева Ситора Шохаббос қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сояни илдиздан ва илдиздан ташқари озиқлантиришнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда дуккакларнинг чатнаб тўкилишига таъсири (Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Qx1545
Илмий раҳбар: Абдуазимов Акбар Мухторович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Жонибек Базарович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Носиров Иқболжон Қобилжон ўғли, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида сояни турли меъёрларда минерал ўғитларга боғлиқ ҳолда биостумлиаторлар қўллашнинг соя дуккакларининг чатнаб донининг тўкилишини камайтирувчи юқори ҳосил йетиштириш агротехнологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида соя навлари дуккакларининг чатнаб тўкилишини камайтириш учун илдиздан ва илдиздан ташқари озиқлантириш бўйича тадқиқотлар ўтказилган ҳамда мақбул озиқлантириш усуллари ишлаб чиқилган;
биостимуляторларнинг соя навлари ўсиш кўрсаткичларига таъсири ўрганилганда, энг юқори натижалар Н120П90К60 фони қўлланилган вариантларда қайд этилиб ушбу фонда поя баландлиги “Тошкент” ва “Мадад” навларида Калифос қўлланилганда 86,1–90,3 см ни, Сакода суюқ ўғити билан озиқлантирилганда эса 100,1–103,1 см.ни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар ўғитланмаган Н00П00К00 назорат вариантига нисбатан тегишли равишда 11–15 см ва 14,0–14,7 см га, Н60П45К30 фонга нисбатан эса 7,3–10,2 см ва 12,0–13,1 см га юқори эканлиги аниқланган;
ўсимликларда поянинг кучли ривожланиб, дуккаклар сонининг кам шаклланишига сабаб бўлиши ҳамда Калифос ва САКЎ ўғитлари билан баргдан озиқлантирилганда “Тошкент” навида 20,9–31,4 дона, “Мадад” навида 11,5–38,7 донага юқори бўлганлиги аниқланган;
энг маҳсулдор фотосинтетик соф маҳсулдорлик соя навларига минерал ўғит меъёри Н60П45К30 ҳисобида қўлланилган шароитида САКЎ ва Калифос ўғитлари билан илдиздан ташқари озиқлантирилганда Калифос 22,6–21,4 г/м2 сутка, САКЎ 22,6 –21,3 г/м2 сутка) бўлиб, барг юзаси “Тошкент” навида 60506,5–60690,6 м2/га, “Мадад” навида 60160,6–60335,4 м2/га ни, қуруқ масса 77,2–88,2 г/ўсимлик шаклланиши аниқланган; 
сояни минерал ўғит меъёри Н120П90К60 ҳисобида қўлланилганда ўғитланмаган вариантларга нисбатан 12,6–14,9 %, илдиздан ташқари озиқлантирилмаган вариантларга нисбатан Калифос препарати билан озиқлантирилганда 5,8–6,4 %, САКЎ препарати билан озиқлантирилганда 5,4–6,3 % дуккаклар чатнаши камайиши аниқланган;
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида соя навларини минерал ўғит меъёри Н120П90К60 ҳисобида қўлланилиб, САКЎ ва Калифос ўғитлари билан илдиздан ташқари озиқлантирилганда ҳосилдорлик энг юқори 35,8–39,4 с/га бўлиб, минерал ўғитлар қўлланилмаган (ўғициз) фонга нисбатан 9,7–14,0 с/га, илдиздан ташқари озиқлантирилмаган вариантга нисбатан 6,0–10,6 с/га қўшимча ҳосил шаклланганлиги аниқланган;
Минерал ўғит меъёри Н60П45К30 қўлланилган ҳамда Калифос ўғитли суспензия билан ишлов берилган вариантда энг юқори рентабеллик даражаси қайд этилиб, бу кўрсаткич “Тошкент” навида 121,8 % ни, “Мадад” навида эса 124,7 % ни ташкил этган. Шунингдек, САКЎ ўғити билан суспензия қилинган вариантда ҳам рентабеллик кўрсаткичлари юқори бўлиб, “Тошкент” навида 105,4 %, “Мадад” навида эса 107,1 % бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида сояни илдиздан ташқари озиқлантиришнинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда дуккакларнинг чатнаб тўкилишига таъсири (Қашқадарё вилояти мисолида) бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида сояни йетиштириш ва озиқлантириш бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази 2025-йил 14-июлдаги 05/05 – 04 – 397-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиянома бугунги кунда фермер хўжаликларида соянинг Тошкент ва Мадад навларидан юқори ва сифатли дон ҳосили йетиштиришда муҳим кўрсатма бўлиб хизмат қилмоқда;
Соянинг Тошкент ва Мадад навларини минерал ўғит фонларида баргидан биостумлиаторларнинг турли меъёрларини қўллаб ишлов бериш усуллари ишлаб чиқариш шароитида Қарши туманида 21 гектар, Косон туманида 17 гектар ва Касби туманида (64 гектар), жами 102 гектар йер майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 14-июлдаги 05/05-04-397-сон маълумотномаси). Натижада соя навлари “Тошкент” ва “Мадад” навларини минерал ўғитни Н60П45К30 меъёрида қўллаш баргидан ишлов беришда 2 босқичда дуккаклаш фазасининг бошида–Калифос 1,5 л/га, САКЎ 1,5 кг/га, ИИ босқич дастлабки дуккакларнинг пишиш даврида–Калифос 2,5 л/га, САКЎ 2,5 кг/га меъёрида қўлланилганида юқори самарадорликка эришилган;
Соя навлари “Тошкент” ва “Мадад” навларини минерал ўғитни Н60П45К30 меъёрида қўллаш баргидан ишлов беришда 2-босқичда дуккаклаш фазасининг бошида–Калифос 1,5 л/га, САКЎ 1,5 кг/га, ИИ босқич дастлабки дуккакларнинг пишиш даврида–Калифос 2,5 л/га, САКЎ 2,5 кг/га меъёрида қўлланилган қуйидаги “Хайитов Нуриддин Чорвадор”, “Тонг шамоли зиёси”, “Саидакбар Саидахрор” фермер хўжалиги ер майдонлари ҳар гектардан 7,6–13,7 млн. сўмгача шартли соф даромад олинишига рентабеллик даражаси 88,7 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish