Баймуратова Азиза Чори қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари реабилитациясида ультратовуш текшируви усулларини оптималлаштириш», 14.00.12 – Тиббий реабилитология, 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Tib5552.
Илмий раҳбарлар: Очилов Улуғбек Усманович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамидов Обид Абдурахманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.17.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исмaилова Муножат Хаётовна, тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: И.К.Ахунбаев номидаги Қирғизистон давлат тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими ички структураси жароҳатлари реабилитациясида ультратовуш текшируви усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тизза бўғими ички структураси жароҳатларидан кейинги реабилитацияда ультратовуш текшируви (УТТ) натижалари магнит-резонанс томография маълумотлари билан қиёсий таҳлил қилиниб, унинг диагностик самарадорлиги 61–84 % ни ташкил этиши ва динамик мониторинг усули сифатида юқори самарадорликка эгалиги асосланган;
мениск ва хочсимон боғламлар шикастланишлари реабилитациясида структура-функционал тикланишни баҳолаш учун УТТга асосланган диагностик мезонларнинг аниқлиги 85–92 % гача ошириши исботланган;
УТТ асосида ишлаб чиқилган реабилитацион ёндашув қўлланилиши натижасида тикланиш жараёни тезлашиши, реабилитация муддати 20–25 % га қисқариши ва посттравматик асоратлар хавфи камайиши илмий жиҳатдан асосланган;
УТТ маълумотларига асосида ишлаб чиқилган динамик кузатувга асосланган индивидуаллаштирилган реабилитация қўлланилиши натижасида беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларининг (Lachman Test, Anterior Drawer Test, Lysholm Knee Scoring Scale, Tegner Activity Scale, McMurray Test) 30 % гача ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 12 январдаги 1-сонли хулосасига кўра, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича қуйидагилар аниқланган:
биринчи илмий янгилик: илк бор тизза бўғими ички структураси жароҳатларидан кейинги реабилитацияда ультратовуш текшируви (УТТ) натижалари магнит-резонанс томография маълумотлари билан қиёсий таҳлил қилиниб, унинг диагностик самарадорлиги 61–84 % ни ташкил этиши ва динамик мониторинг усули сифатида юқори самарадорликка эгалиги асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги №10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари реабилитациясида ультратовуш диагностикасининг роли” ва “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари ташҳисотида ультратовуш диагностикасининг аҳамияти” номли услубий тавсияномалар мазмунинга сингдирилган. Бу бўйича Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази амалиётига 01.07.2025 йилдаги 25-26-т-сонли буйруқ, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 04.08.2025 йилдаги 21-22-т-сонли буйруқ, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти амалиётига 06.10.2025 йилдаги 30/1-30/2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: ультратовуш текшируви орқали шикастланишнинг аниқ баҳоланиши реабилитацияга ўз вақтида ва тўғри йўналтириш имконини оширди. Натижада: оғриқ интенсивлиги 40–50% гача камайди, ҳаракат функциясининг тикланиши 35–45% гача тезлашди, реабилитацияда кечиккан ҳолатлар 30%га қисқарди, фаол ҳаётга қайтиш муддати 25–30% га қисқарди. Бу аҳолининг жисмоний фаоллигини сақлаш ва ногиронлик хавфини камайтиришда муҳим ижтимоий самара берди. Иқтисодий самарадорлиги: УТТнинг арзон ва такрорий қўлланиладиган усул сифатида реабилитацияда жорий этилиши ортиқча текширувлар ва кераксиз муолажалар улушини 25–30% гача камайтирди. Патологик ўзгаришларни аниқ баҳолаш реабилитация курси давомийлигининг оптималлашувига олиб келиб, умумий даволаш харажатларини 20–25%га қисқартирди. Қиммат ташхис усулларига эҳтиёжнинг камайиши иқтисодий юкни 35–40% гача пасайтиришга имкон берди. Хулоса: ультратовуш текшируви тизза бўғими ички тузилмалари шикастланишлари реабилитациясида патологик ўзгаришларни аниқ баҳолаш ва динамик назорат қилиш имконини бериб, реабилитация самарадорлигини оширади ва беморларнинг тикланиш жараёнини тезлаштиради.
иккинчи илмий янгилик: мениск ва хочсимон боғламлар шикастланишлари реабилитациясида структура-функционал тикланишни баҳолаш учун УТТга асосланган диагностик мезонларнинг аниқлиги 85–92 % гача ошириши исботланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги №10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари реабилитациясида ультратовуш диагностикасининг роли” ва “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари ташҳисотида ультратовуш диагностикасининг аҳамияти” номли услубий тавсияномалар мазмунинга сингдирилган. Бу бўйича Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази амалиётига 01.07.2025 йилдаги 25-26-т-сонли буйруқ, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 04.08.2025 йилдаги 21-22-т-сонли буйруқ, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти амалиётига 06.10.2025 йилдаги 30/1-30/2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар учун ташҳиснинг ишончлилиги ва хавфсизлиги ошди, шу билан бирга улар фаол ҳаётга ва касбий фаолиятга тезроқ қайтиш имкониятига эга бўлди. Қиёсий таҳлил асосида мақсадли ва минимал текширувлар орқали беморларнинг стресс ва қўшимча ташвиши 30-50%га камайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: ультратовуш натижаларини реабилитацияда асосий ахборот манбаи сифатида қўллаш қиммат ташҳис ва кераксиз муолажалар улушини камайтирди, реабилитацияга нотўғри йўналтиришдан келадиган ортиқча харажатлар 25–30%гача қисқарди, МРТга бўлган эҳтиёж 30–35%га камайди, реабилитация муддатининг оптималлашиши ҳисобига умумий даволаш сарфлари 20–25% гача камайди. Бу ҳам бемор, ҳам тиббий муассаса учун иқтисодий юкни сезиларли даражада енгиллаштирди. Хулоса: УТТ ва МРТ диагностик информативлигини қиёсий баҳолаш мениск ва хочсимон боғламлар шикастланишларини аниқ ташхислаш, кераксиз МРТ текширувлар сонини камайтириш ва реабилитация тактикасини тўғри белгилаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: УТТ асосида ишлаб чиқилган реабилитацион ёндашув қўлланилиши натижасида тикланиш жараёни тезлашиши, реабилитация муддати 20–25 % га қисқариши ва посттравматик асоратлар хавфи камайиши илмий жиҳатдан асосланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги №10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари реабилитациясида ультратовуш диагностикасининг роли” ва “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари ташҳисотида ультратовуш диагностикасининг аҳамияти” номли услубий тавсияномалар мазмунинга сингдирилган. Бу бўйича Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази амалиётига 01.07.2025 йилдаги 25-26-т-сонли буйруқ, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 04.08.2025 йилдаги 21-22-т-сонли буйруқ, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти амалиётига 06.10.2025 йилдаги 30/1-30/2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: беморлар учун фаол ҳаётга ва касбий фаолиятга қайтиш муддати 30-50%га ошади, чунки реабилитация самарадорлиги тез ва аниқ баҳоланади. Динамик назорат орқали беморлар учун даволаш жараёнида хавфсизлик ва ишончлилик ошади, нотўғри ёки самарасиз машқлардан ҳимояланади. Реабилитация жараёнида индивидуал ёндашув беморлар ва уларнинг оиласи учун психологик ва жисмоний стрессни камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: динамик назорат мезонлари асосида реабилитация режаси аниқ ва мақсадли тузилади, бу орқали клиник ҳаражатлар камаяди. Керакли текширувлар ва машқлар минималлаштирилади. Реабилитация жараёнида уйда даволаниш имкони пайдо бўлади, бу госпитализация харажатларини 20-25%га камайтиради. Хулоса: функционал реабилитацион синамалар билан интеграция қилинган динамик назорат мезонлари реабилитация самарадорлигини объектив баҳолашни ва индивидуал дастурлар сифатини оширади.
тўртинчи илмий янгилик: УТТ маълумотларига асосида ишлаб чиқилган динамик кузатувга асосланган индивидуаллаштирилган реабилитация қўлланилиши натижасида беморлар ҳаёт сифати кўрсаткичларининг (Lachman Test, Anterior Drawer Test, Lysholm Knee Scoring Scale, Tegner Activity Scale, McMurray Test) 30 % гача ортиши аниқланган. Бу бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг 2025-йил 28-майдаги №10-сон Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари реабилитациясида ультратовуш диагностикасининг роли” ва “Тизза бўғими ички структураси жароҳатлари ташҳисотида ультратовуш диагностикасининг аҳамияти” номли услубий тавсияномалар мазмунинга сингдирилган. Бу бўйича Навоий вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази амалиётига 01.07.2025 йилдаги 25-26-т-сонли буйруқ, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига 04.08.2025 йилдаги 21-22-т-сонли буйруқ, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти амалиётига 06.10.2025 йилдаги 30/1-30/2-сонли буйруғи билан амалиётга жорий қилинган. Ижтимоий самарадорлиги: Клиник ва инструментал маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш орқали шикастланиш даражаси аниқроқ баҳоланади, кечиктирилган ташҳислар камаяди ва ногиронлик хавфи пасаяди. Реабилитация жараёни индивидуаллаштирилади, тўқималар тикланиш динамикаси босқичма-босқич кузатиб борилади. Беморларда оғриқ синдроми камаяди, ҳаракат ҳажми ва мушак кучининг тикланиши тезлашади, иш қобилияти йўқотилиши кўрсаткичлари пасаяди. Иқтисодий самарадорлиги: Тизза бўғими ички тузилмалари шикастланишларини ташҳислаш ва реабилитация жараёнини бошқаришда ушбу ёндашув тизими қимматли тиббий ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини беради. Илгари қўлланилган анъанавий усулларда реабилитация жараёни ўртача 45 кун, меҳнатга лаёқатсизлик даври эса 20 кун давом этган бўлса, ушбу ёндашув жорий этилгандан сўнг бу кўрсаткичлар мос равишда 30–32 кундан ва 16–17 кунгача қисқарди. Ушбу ёндашув асосида реабилитациянинг ҳар бир босқичи динамик УТТ назоратида амалга оширилганлиги туфайли тўғри юклама танланади, оғриқ синдроми ва шиш тезроқ йўқолди, ҳаракат ҳажми тез тикланади. Бу меҳнатга лаёқатсизлик кунларини ўртача 4 кунга камайтирди. Хулоса: ультратовуш текширувидан фойдаланишга асосланган клиник-диагностик ва реабилитацион ёндашув тизими тизза бўғими шикастланишларида бирламчи ташхисдан реабилитация якунигача комплекс назоратни таъминлайди ва даволаш харажатларини камайтириб, ижтимоий-иқтисодий самарадорликни оширади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish