Уразов Нуъмонжон Саъдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсма генезли механик сариқликда ўт йўлларини дренажлаш учун кам инвазив технологиялардан фойдаланишга дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib6101.
Илмий раҳбар: Хўжабаев Сафарбой Тухтабаевич, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib.17.03.
Расмий оппонентлар: Даминов Феруз Асадуллаевич (DSc), доцент. Назаров Шохин Куватович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Тожикистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
ўсма генезли механик сариқликда ўт йўлларини дренажлашнинг миниинвазив технологияларини қўллашга дифференциал ёндашувни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсманинг жойлашуви, ошқозон ости бези-ўт йўллари соҳасининг топографик-анатомик хусусиятлари, ўсма блоки даражаси, касаллик босқичи ва беморларнинг жисмоний ҳолати, кутилаётган умр давомийлиги прогноз омилларини ҳисобга олган ҳолда операция қилиб бўлмайдиган ўсмаларни даволаш алгоритмида миниинвазив технологияларнинг турли усулларининг ўрни аниқланган;
механик сариқлик билан асоратланган жигар-ошқозон ости бези-ўн икки бармоқ ичак соҳасининг резекция қилинмайдиган ўсмаларида ўт йўлларини ички дренажлашнинг анъанавий жарроҳлик ва миниинвазив технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берувчи дифференциал-диагностик ва даволаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ўт йўлларини дренажлаш ёки билиодигестив анастомозлар қўйиш билан паллиатив жарроҳлик даволаш мақсадида миниинвазив технологияларни танлаш, механик сариқлик билан асоратланган жигар-ошқозон ости бези-ўн икки бармоқ ичак соҳаси аъзолари ўсмалари бўлган операция қилиб бўлмайдиган беморларнинг кутилаётган умр давомийлигига асосланиши аниқланган;
анъанавий жарроҳлик аралашувларига нисбатан дренажлаш самарадорлиги тенг бўлган ҳолда, операциядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини камайтирувчи ўт йўлларини дренажлашнинг эҳтиёткор миниинвазив интервенцион усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсма генезли механик сариқликда ўт йўлларини дренажлаш учун кам инвазив технологиялардан фойдаланишга дифференциал ёндашув бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида (Ўзбекистон Республикаси ССВ ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 16.02.2026 й. 03/10-сон хулосаси):
биринчи илмий янгилик: ўсманинг жойлашуви, ошқозон ости бези-ўт йўллари соҳасининг топографик-анатомик хусусиятлари, ўсма блоки даражаси, касаллик босқичи ва беморларнинг жисмоний ҳолати, кутилаётган умр давомийлиги прогноз омилларини ҳисобга олган ҳолда операция қилиб бўлмайдиган ўсмаларни даволаш алгоритмида миниинвазив технологияларнинг турли усулларининг ўрни аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими марказий шифохонаси (15.01.2026 й. 269-7-107-TB/2026-сон буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали (12.01.2026 й. 14-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бажарилган аралашувдан кейинги узоқ муддатли даврда миниинвазив интервенцион турли усулларини қўллаш жиҳатлари, билиар стентлар окклюзияси ва дуоденал стеноз ривожланиши билан боғлиқ такрорий касалхонага ётқизиш ҳолатлари ўрганилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: миниинвазив интервенцион турли усулларини қўллаш жиҳатлари, билиар стентлар окклюзияси ва дуоденал стеноз ривожланиши билан жарроҳлик даволашни қўллаш доирасида беморларнинг стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 7-10 кун учун 7625400 сўм. Беморларнинг барча лаборатор-инструментал текширишларига жами 975650 сўм сарфланади. миниинвазив ёндошувлар ёрдамида операция килинганда стационар даволаниш 5 кунга қискариб, иқтисодий кўрсаткич 3876450 сўмни ташкил етади (бир нафар бемор учун). Хулоса: ретроград транспапилляр йўл орқали самарали дренажлашга тўсқинлик қиладиган энг мураккаб анатомик шароитлар ўсма торайишининг бевосита конфлюэнсда (самарадорлиги 40%) ва умумий ўт йўлининг терминал қисмида дуоденал стеноз билан биргаликда (самарадорлиги 22,7%) жойлашиши ҳисобланади. Бундай ҳолатларда комбинацияланган антеград аралашувларни қўллаш масаласини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
иккинчи илмий янгилик: механик сариқлик билан асоратланган жигар-ошқозон ости бези-ўн икки бармоқ ичак соҳасининг резекция қилинмайдиган ўсмаларида ўт йўлларини ички дренажлашнинг анъанавий жарроҳлик ва миниинвазив технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берувчи дифференциал-диагностик ва даволаш алгоритмлари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими марказий шифохонаси (15.01.2026 й. 269-7-107-TB/2026-сон буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали (12.01.2026 й. 14-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: механик сариқлик билан асоратланган гепатопанкреатобилиар зона ўсмалари бўлган операция қилиб бўлмайдиган беморларнинг кутилаётган умр кўриш давомийлигини ҳисобга олган ҳолда, ўт йўлларини дренажлашнинг турли усулларини қўллаш учун дифференциал-диагностик мезонлар ва беморларни даволаш алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ўт йўлларини дренажлашнинг турли усулларини қўллаш учун дифференциал-диагностик мезонлар ва беморларни даволаш алгоритм остида ижобий натижалар 2 баробар кўп ҳолатда кузатилганлигини ҳисобга олсак, йиллик иқтисодий кўрсаткич 15024100 сўмни ташкил етади. Хулоса: стентларнинг хилма-хиллиги, турли конструкцияларининг мавжудлиги ва уларни биргаликда қўллаш имконияти ҳар бир аниқ клиник вазиятда энг мақбул усулни танлашга дифференциал ёндашувни талаб этади. Операция қилиб бўлмайдиган гепатопанкреатобилиар зона ўсмалари бор беморларда кутилаётган умр давомийлиги 6 ойдан кам бўлганда, пластик стент ёрдамида ўт йўлларини антеград ёки ретроград эндоскопик дренажлаш билан миниинвазив интервенцияни афзал кўриш лозим. Операция қилиб бўлмайдиган гепатопанкреатобилиар зона ўсмалари бор беморларда кутилаётган умр давомийлиги 6 ойдан ортиқ бўлганда, кенгаювчи метал стент ёрдамида ўт йўлларини антеград ёки ретроград эндоскопик дренажлаш билан миниинвазив интервенцияни ёки билиодигестив анастомозлар ва/ёки гастроэнтероанастомоз қўйиш орқали паллиатив жарроҳлик даволашни афзал кўриш керак.
учинчи илмий янгилик: ўт йўлларини дренажлаш ёки билиодигестив анастомозлар қўйиш билан паллиатив жарроҳлик даволаш мақсадида миниинвазив технологияларни танлаш, механик сариқлик билан асоратланган жигар-ошқозон ости бези-ўн икки бармоқ ичак соҳаси аъзолари ўсмалари бўлган операция қилиб бўлмайдиган беморларнинг кутилаётган умр давомийлигига асосланиши аниқланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими марказий шифохонаси (15.01.2026 й. 269-7-107-TB/2026-сон буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали (12.01.2026 й. 14-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: катта клиник материалда механик сариқлик билан асоратланган гепатопанкреатобилиар зонанинг операция қилиб бўлмайдиган ўсмаларида билиодигестив анастомозлар қўйиш билан миниинвазив интервенцион ва паллиатив жарроҳлик амалиётларининг бевосита ва узоқ муддатли натижаларининг қиёсий таҳлили ўтказилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: сбилиодигестив анастомозлар қўйиш билан миниинвазив интервенцион ва паллиатив жарроҳлик амалиётидан кейин операциясидан кейинги даврда асоратлар тубдан қисқаришини инобатга олсак, асосий гурухдаги беморларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар 25% қисқартиришликка эришилди. Хулоса: гепатопанкреатобилиар зона ўсмалари бўлган операция қилиб бўлмайдиган беморларнинг умр кўриш давомийлигининг энг муҳим прогностик омиллари қуйидагилардир: бирламчи ўсманинг ҳажми ва ASA таснифи бўйича жисмоний ҳолат даражаси. Ўсма ҳажми 45 мм дан катта ва ASA бўйича 3-4 даражали жисмоний ҳолати бўлган беморларда умр кўриш давомийлиги одатда 6 ойдан ошмайди. Аксинча, ўсма ҳажми кичикроқ ва жисмоний ҳолати яхши сақланган (ASA бўйича 1-2 даражали) беморларда умр кўриш давомийлиги анча юқори бўлади.
тўртинчи илмий янгилик: анъанавий жарроҳлик аралашувларига нисбатан дренажлаш самарадорлиги тенг бўлган ҳолда, операциядан кейинги асоратлар ва ўлим кўрсаткичларини камайтирувчи ўт йўлларини дренажлашнинг эҳтиёткор миниинвазив интервенцион усуллари ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими марказий шифохонаси (15.01.2026 й. 269-7-107-TB/2026-сон буйруғи) ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали (12.01.2026 й. 14-сон буйруқ) билан амалий фаолиятига жорий қилинган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: миниинвазив аралашувлар учун операциядан кейинги асоратларнинг паст частотаси хос бўлиб, бирламчи дренажлашдан кейин бир неча ой ёки ҳатто йиллар давомида ривожланадиган кечки асоратларнинг устунлиги кузатилади. Билиодигестив анастомозлар қўйиш билан анъанавий паллиатив жарроҳлик амалиётлари учун эса, аксинча, операциядан кейинги эрта асоратлар хосдир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: билиодигестив анастомозлар қўйиш билан анъанавий паллиатив жарроҳлик амалиётлари самарадорлиги билан интраоперацион травматизмни ва жарроҳлик аралашувининг давомийлигини камайтиришга ёрдам бериши, реабилитация муддатларининг қисқариши туфайли беморларни стационар шароитда даволаш одатда умумий ўртача 15855450 сўм сарфланади. Йиллик иқтисодий кўрсаткич эса ўз навбатида 25% гача бюджет маблағларини тежашга олиб келади. Хулоса: билиодигестив анастомозлар қўйиш билан амалга ошириладиган паллиатив жарроҳлик даволаш миниинвазив дренажлашга қараганда кўпроқ жарроҳлик агрессияси билан тавсифланади. Жарроҳлик даволашда операциядан кейинги асоратлар ва ўлим даражаси (29,4% ва 17,6%) антеград (11,1% ва 5,5%) ва ретроград йўл (15,5% ва 11,8%) билан амалга ошириладиган миниинвазив даволашга қараганда сезиларли даражада юқори.