Хаитов Охунжон Номоз ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда туризм соҳасини инновацион ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштириш”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Iqt1081.
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонкулович, иқтисодиуот фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети,
DSc.03/2025.27.12.1.08.03.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Камилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиева Махбуба Туйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туризм соҳасини инновацион ривожлантиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризмни инновацион ривожлантиришни баҳолаш услубиёти инновацион фаолиятни баҳолаш алгоритми босқичларини (0,1-0,3-паст, 0,4-0,6-ўрта, 0,7-1,0-юқори) кўринишда, инновацион фаоллик обектларининг кўламини (Микро → Мезо → Макро) даражада баҳолаш ҳамда туристик корхоналарда инновацион фаолиятнинг якуний натижаларга таъсирини ифодаловчи “корхона инновацион барқарорлиги” кўрсаткичини киритиш асосида такомиллаштирилган;
Самарқанд туманида ҳудуддаги бизнес ва маҳаллий ҳунармандлар касаначилиги шаклидаги ҳамкорлигига асосланган инновацион туристик маҳсулотлар ва хизматлар яратиш, консалтинг хизматлари кўрсатиш, иштирокчилар ўртасида илмий тадқиқотлар учун ресурсларни жалб қилиш, ҳамда кадрлар ва технологик қўллаб-қувватлашга ихтисослашган инновацион “Бизнес” туризм кластерини ташкил этиш таклифи далилланган;
ҳудудий туризмнинг инновацион ривожланишини интеграл баҳолаш услубиётини соҳада инновацион фаолликни энг паст (0≤ИФ<0,027), паст (0,028≤ИФ<0,088), ўрта (0,089≤ИФ<0,153), юқори (0,154≤ИФ <0,373) ва энг юқори (0,374≤ИФ<1,000) даражали гуруҳларда баҳолаш энг мақбул вариант сифатида асосланган ҳамда туризмда инновацион фаолият ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар асосида такомиллаштирилган;
“Омонқўтон” туристик ҳудудида дам олиш ва хордиқ чиқариш учун афзалликларга эга жозибали ландшафт манзараларини тарғиб қилиш, туризмнинг янги турлари ва янги туристик маршрутларини оммалаштириш, туристик ҳудуд ҳақидаги маълумотларни рақамли гидлар орқали етказиб бериш ҳамда бошқариладиган ахборотларни аналитик таҳлил интерфейсини яратишнинг “Гуиданcе-информатион-cонсултатион” платформасини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда туризм соҳасини инновацион ривожланиш динамикаси ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида соҳанинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туризм соҳасини инновацион ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
туризмни инновацион ривожлантиришни баҳолаш услубиёти инновацион фаолиятни баҳолаш алгоритми босқичларини (0,1-0,3=паст, 0,4-0,6=ўрта, 0,7-1,0=юқори) кўринишда, инновацион фаоллик обектларининг кўламини (Микро → Мезо → Макро) даражада баҳолаш ҳамда туристик корхоналарда инновацион фаолиятнинг якуний натижаларга таъсирини ифодаловчи “корхона инновацион барқарорлиги” кўрсаткичини киритиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025-йил 15-майдаги “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қумитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-17/3551-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш туризм соҳаси субъектлари фаолияти натижаларини инновацияларни яратиш ва амалга ошириш учун сарфланган харажатлар билан таққослаш имконини берган;
Самарқанд туманида ҳудуддаги бизнес ва маҳаллий ҳунармандлар касаначилиги шаклидаги ҳамкорлигига асосланган инновацион туристик маҳсулотлар ва хизматлар яратиш, консалтинг хизматлари кўрсатиш, иштирокчилар ўртасида илмий тадқиқотлар учун ресурсларни жалб қилиш, ҳамда кадрлар ва технологик қўллаб-қувватлашга ихтисослашган инновацион “Бизнес” туризм кластерини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025-йил 15-майдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сон Қарорига мувофиқ “Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қумитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-17/3551-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши туризм соҳасида янги туристик маҳсулотлар ва хизматлар яратиш ҳамда соҳада инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича ихтисослаштирилган хизматлар кўрсатиш даражасини 1,5 мартага ошириш имконини берган;
ҳудудий туризмнинг инновацион ривожланишини интеграл баҳолаш услубиётини соҳада инновацион фаолликни энг паст (0≤ИФ<0,027), паст (0,028≤ИФ<0,088), ўрта (0,089≤ИФ<0,153), юқори (0,154≤ИФ <0,373) ва энг юқори (0,374≤ИФ<1,000) даражали гуруҳларда баҳолаш энг мақбул вариант сифатида асосланган ҳамда туризмда инновацион фаолият ривожланишини ифодаловчи кўрсаткичлар асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025-йил 15-майдаги “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қумитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-17/3551-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудларнинг туризм соҳасида инновацион фаолиятини ривожланиш даражаларига кўра табақалаштириш орқали уларнинг туристик инновацион салоҳиятини ривожлантириш бўйича қарорлар қабул қилиш оптималлигини ошириш имконини берган;
“Омонқўтон” туристик ҳудудида дам олиш ва хордиқ чиқариш учун афзалликларга эга жозибали ландшафт манзараларини тарғиб қилиш, туризмнинг янги турлари ва янги туристик маршрутларини оммалаштириш, туристик ҳудуд ҳақидаги маълумотларни рақамли гидлар орқали етказиб бериш ҳамда бошқариладиган ахборотларни аналитик таҳлил интерфейсини яратишнинг “Гуиданcе-информатион-cонсултатион” платформасини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2025-йил 15-майдаги “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармонига мувофиқ “Хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини янада ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш ва тарғибот ишларини кенгайтириш бўйича” “Йўл харитаси”га киритилган (Туризм қумитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-17/3551-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш ҳудудда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг кўп босқичли тизимини шакллантириш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик учун туризм ва рекреация соҳасида кенг кўламли ахборот ва консалтинг хизматларини кўрсатиш имконини берган;
Самарқанд вилоятида туризм соҳасини инновацион ривожланиш динамикаси ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида соҳанинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари бўйича амалий тавсиялар Туризм қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “2025-2030-йилларда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини изчил ўрганиш натижасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар” дастури ва “Йўл хариталари”га киритилган (Туризм қумитасининг 2026-йил 6-апрелдаги 02-17/3551-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятига турист сифатида ташриф буюрувчилар сонини 27,5 %га, жойлаштириш воситалари сонини 27,3 %га ошиши далилланган.