Арипов Алишер Сайфиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий жамиятда коррупсия профилактикасининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fal1050
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02
Илмий раҳбар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Саломова Ҳакима Юсуповна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади жамиятда коррупсия профилактикаси тизимида замонавий профилактика усуллари ва воситаларининг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коррупсияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш асосида, бу иллатни енгишнинг ижтимоий зарурати ва ҳуқуқий асосларини глобаллашув ва рақамлаштириш талабларига жавоб берувчи тизимни яратиш орқали халқаро конвенсиялар доирасида ягона механизмни жорий этиш лозимлиги аниқланган;
жамиятда коррупсияга қарши профилактика тизимини такомиллаштириш учун замонавий технологияларни қўллаш, унинг функсияларини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий ваколат ва мажбуриятларни аниқ белгилаш ва назарий - илмий ёндашувлар асосида СИ тизими ёрдамида меъёрий талаблар ҳамда норматив ҳужжатлар тизимини ва соҳага таалуқли контентларни янада такомиллаштириш лозимлиги далилланган;
коррупсия норасмий ижтимоий алоқалар даражасида юзага келадиган ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиши ва уни бартараф этишда таълим ва маданият, оммавий ахборот воситалари, мафкура каби тарғибот тизимини диалектик алоқадорлиги асосида коррупсияни профилактикасининг ижтимоий ва аксиологик аҳамияти очиб берилган;
коррупсияга қарши профилактика тизимини янада ривожлантиришга қаратилган тамойилларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалий фаолиятга самарали жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда қўлланилаётган профилактик моделларни татбиқ этишнинг ижтимоий ва маданий жиҳатдан аҳамияти ҳамда зарурати, жамиятнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, давлат бошқарувида шаффофликни оширишда синергетик ёндашув муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятда коррупсия профилактикаси тизими фаолиятини фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш, шунингдек, замонавий профилактика усуллари ва воситаларининг муҳимлигини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
коррупсияга қарши курашда жаҳон мамлакатлари тажрибасини ўрганиш асосида, бу иллатни енгишнинг ижтимоий зарурати ва ҳуқуқий асосларини глобаллашув ва рақамлаштириш талабларига жавоб берувчи тизимни яратиш орқали халқаро конвенсиялар доирасида ягона механизмни жорий этиш лозимлигига оид илмий хулоса ва таклифлари Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида, ижтимоий-сиёсий ва маърифий фаолиятида ва партиянинг дастурий мақсадларини амалга ошириш жараёнида ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, партиянинг ижтимоий-маърифий фаолиятини такомиллаштириш жараёни ва дастурий мақсадларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 28-ноябрдаги 6-510-сон ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2024-йил 4-декабрдаги 02/02-74-сон маълумотномалари). Натижада, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш ҳамда коррупсияга қарши тарғибот-ташвиқот тадбирларининг мазмун-моҳиятини бойитиш ва самарадорлигини оширишга ҳамда коррупсияга қарши профилактика фаолиятининг назарий-методологик асослари бойитилган, жамиятда ҳалоллик, ижтимоий адолат, шаффофлик ва фуқаролик масъулиятини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ҳамда тарбиявий тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
жамиятда коррупсияга қарши профилактика тизимини такомиллаштириш учун замонавий технологияларни қўллаш, унинг функсияларини кенгайтириш, шунингдек, ҳуқуқий ваколат ва мажбуриятларни аниқ белгилаш ва назарий - илмий ёндашувлар асосида СИ тизими ёрдамида меъёрий талаблар ҳамда норматив ҳужжатлар тизимини ва соҳага таалуқли контентларни янада такомиллаштиришга оид илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятига, ёшлар аудиториясига мўлжалланган маънавий-маърифий лойиҳалар ва ахборот контентларини такомиллаштиришда ҳамда “Ёшлар форуми – 2024” доирасида Коррупсияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тарғибот тадбирлари мазмунини бойитишда ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган “Маънавият фестивали”, “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”, “Коррупсия тараққиёт кушандаси” каби маънавий-маърифий тадбирлар мазмуни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 20-январдаги 4-16-21-311-сон ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 13-февралдаги 10/109-сон маълумотномалари). Натижада, ёшларда ҳалоллик, фуқаролик масъулияти ва коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги оширилган, маънавий-маърифий тадбирларнинг илмий-услубий асослари кучайтирилган, ёшларда ҳалоллик, ватанпарварлик, ижтимоий масъулият ва коррупсияга қарши қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш самарадорлиги оширилган;
коррупсия норасмий ижтимоий алоқалар даражасида юзага келадиган ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиши ва уни бартараф этишда таълим ва маданият, оммавий ахборот воситалари, мафкура каби тарғибот тизимини диалектик алоқадорлиги асосида коррупсияни профилактикасининг ижтимоий ва аксиологик аҳамиятига оид илмий-назарий хулосалар ҳамда амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Коррупсия – тараққиёт кушандаси” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида амалга оширилган вазифалар ижросида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2026-йил 20-февралдаги 01-06/46-сон маълумотномаси). Натижада, коррупсия профилактикаси соҳасида давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг ижро самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилган, аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга хизмат қилувчи тарғибот материаллари, ижтимоий медиамаҳсулотлар ва профилактик ахборот платформаларини яратишнинг илмий-услубий асослари бойитишга хизмат қилган.
коррупсияга қарши профилактика тизимини янада ривожлантиришга қаратилган тамойилларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалий фаолиятга самарали жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда қўлланилаётган профилактик моделларни татбиқ этишнинг ижтимоий ва маданий жиҳатдан аҳамияти ҳамда зарурати, жамиятнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, давлат бошқарувида шаффофликни оширишда синергетик ёндашув муҳимлиги бўйича илгари сурилган назарий ғоялар ва консептуал қарашлар ҳамда амалий таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ фаолиятига татбиқ қилинган. Коррупсияни норасмий ижтимоий алоқалар таъсирида юзага келувчи салбий ижтимоий феномен сифатида талқин этиш, унинг профилактикасида таълим-тарбия, маданий муҳит, оммавий коммуникация воситалари, мафкуравий таъсир ва тарғибот тизимининг ўзаро уйғунлигини таъминлашга қаратилган илмий ёндашувлар “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” таҳририятининг “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Миллат ва маънавият” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил 17-декабрдаги 01-02/165-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга тайёрланган теледастурлар ва тарғибот материалларининг мазмуни илмий-назарий ёндашувлар билан бойитилиб, ёшларда коррупсияга қарши қатъий фуқаролик муносабатини шакллантириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда кенг аудитория учун мўлжалланган маърифий контентлар самарадорлигини юксалтиришга хизмат қилган.