Буранов Абдулхаким Холлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):“Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамоат ташкилотлари: муаммолар тажрибалар ва янгиликлар (Сурхондарё вилояти мисолида)”- 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tar1158
Илмий раҳбар: Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.12.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Омонова Сарвиноз Ориф қизи, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда, жумладан, Сурхондарё вилоятида жамоат ташкилотларининг фаолиятини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқимизнинг босиб ўтган тарихий жараёнларда жамоатчилик бирлашмасининг муҳим бўлаги саналган уруғ, қўшничилик ва қишлоқ жамоалари каби босқичларни босиб ўтганлиги, маҳалланинг илк белгилари Марказий Осиёда илк бор Сурхон воҳасидаги Сополлитепа ва Жарқўтон маконларида шаклланганлиги, маҳалла тизими тарих синовларидан муваффақиятли ўтганлиги, кишиларни бирлаштирувчи, тарбияловчи восита эканлиги, айниқса, мустақиллик йилларида маҳалла тизими тарих синовларидан муваффақиятли ўтганлиги, кишиларни бирлаштирувчи, тарбияловчи восита эканлиги, айниқса, мустақиллик йилларида маҳалла тизиминг жамиятдаги ўрни ортганлиги, ўзини ўзи бошқариш тизимининг муҳим бўғини сифатида ижтимоий, маънавий ва маърифий ислоҳотларда муҳим ўрин тутганлиги ишончли мисоллар орқали асосланган;
жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар муҳим ўрин тутишлиги сиёсий плюрализмнинг муҳим бўлаги эканлиги , шу асосда, республика кўппартиявийлик тизимга ўтганлиги, аммо партияларнинг фаолиятида фаоллик сезилмаётганлиги, кўпинча сиёсий партиялар ўз электротига берган ваъдаларни бажармаганлиги, партиялар фаолиятида ташаббускорлик етишмаганлиги каби жиҳатлар узоқ вақт устувор бўлганлиги, аммо кейинги йилларда жамият ҳаётида юз берган демократик ўзгаришларнинг партиялар фаолиятида ҳам яққол сезилганлиги, Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модернизация жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни ортиб бораётганлиги аниқ манбаларга таяниб далилланган.
Мустақиллик йилларида касаба уюшмаларининг фаолияти тамомила янги босқичга ўтганлиги, хусусан, касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда белгиловчи ўрин тутганлиги, Сурхондарё вилоятида шериклик, ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий меҳнат муносабатларини тартибга солишда улкан тажриба тўпланганлиги, хусусан, касаба уюшмалари меҳнат жамоаларида аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоялаш, бандлик, меҳнат муҳофазаси, муносиб меҳнат шароитини яратиш ходимлар ва уларнинг оила аъзолари жамоатчилик борасида жамаотчилик назорати вазифасини бажараётганлиги кўплаб далиллар асосида исботланган;
Мустақиллик йилларида ёшлар ва хотин қизлар ташкилотларининг вилоят ижтимоий иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни, хусусан, мазкур ташкилотларининг сай-ҳаракатлари асосида аёллар ва ёшлар ҳаётида учрайдиган кўплаб муаммолар ечим топганлигига қарамасдан, мазкур ташкилотларнинг фаолияти, асосан, мажлисбозликлар ва расмиятчилик асосида ташкил этилганлиги, кўпинча сўз ва иш бирлигида мувозанатнинг бузилиш ҳолатларининг учраши, бироқ янги Ўзбекистонда амалга оширилган демократик ислоҳотлар сурхондарёлик ёшлар ва аёлларнинг ҳаётида ҳам ижобий янгиланишлар жараёнини бошлаб берганлиги билан боғлиқ ҳолатлар очиқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жамоат ташкилотлари фаолияти муаммолар, тажрибалар ва янгиликлар (Сурхондарё вилояти мисолида) мавзусини ўрганишда тўпланган илмий маълумотлар асосида:
Халқимизнинг босиб ўтган тарихий жараёнларда жамоатчилик бирлашмасининг муҳим бўлаги саналган уруғ, қўшничилик ва қишлоқ жамоалари каби босқичларни босиб ўтганлиги, маҳалланинг илк белгилари Марказий Осиёда илк бор Сурхон воҳасидаги Сополлитепа ва Жарқўтон маконларида шаклланганлиги, маҳалла тизими тарих синовларидан муваффақиятли ўтганлиги, кишиларни бирлаштирувчи, тарбияловчи восита эканлиги, айниқса мустақиллик йилларида маҳалла тизими тарих синовларидан муваффақиятли ўтганлиги, кишиларни бирлаштирувчи, тарбияловчи восита эканлиги, айниқса мустақиллик йилларида маҳалла тизиминг жамиятдаги ўрни ортганлиги, ўзини ўзи бошқариш тизиминг муҳим бўғини сифатида ижтимоий, маънавий ва маърифий ислоҳотларда муҳим ўрин тутганлиги билан маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган. “Тарих майдони” кўрсатув сенариясини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган. Бу эса Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2026 йил 7 январдаги 01-33/08-сон маълумотномаси билан тасдиқланган. Натижада, бу маълумотлар телетомошобинларнинг маҳалла ва унинг жамиятдаги ўрни билан боғлиқ тарихий билимларнинг бойишига хизмат қилган.
Жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар муҳим ўрин тутишлиги сиёсий плюрализимнинг муҳим бўлаги эканлиги , шу асосда республикада кўппартиявийлик тизимга ўтганлиги, аммо партияларнинг фаолиятида фаоллик сезилмаётганлиги, кўпинча сиёсий партиялар ўз электротига берган ваъдаларни бажармаганлиги, партиялар фаолиятида ташаббускорлик етишмаганлиги, каби жиҳатлар узоқ вақт устувор бўлганлиги аммо кейинг йилларда жамият ҳаётида юз берган демократик ўзгаришларнинг партиялар фаолиятида ҳам яққол сезилганлиги, Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва модеринизация жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни ортиб бораётганлиги билан боғлиқ маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган. “Тақдимот” кўрсатув сенариясини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган. Бу эса Ўзбекистон Миллий телерадио компаниясининг 2026 йил 7 январдаги 01-33/08-сон маълумотномаси билан тасдиқланган. Натижада, ушбу маълумотлар телетомошобинларнинг сиёсий партияларнинг тарихи ва фаолияти билан боғлиқ маълумотларнинг бойишига хизмат қилган.
Мусақиллик йилларида касаба уюшмаларининг фаолияти тамомила янги босқичга ўтганлиги хусусан касаба уюшмалари ходимларининг ижтимоий – иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилишда белгиловчи ўрин тутганлиги, Сурхондарё вилоятида шериклик, ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий меҳнат муносабатларини тартибга солишда улкан тажриб тўпланганлиги, хусусан касаба уюшмалари меҳнат жамоаларида аҳолининг ижтимоий иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоялаш, бандлик, меҳнат муҳофазаси, муносиб меҳнат шароитини яратиш ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жамоатчилик борасида жамоатчилик назорати вазифасини бажараётганлиги ҳақидаги маълумотлардан Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат бўлимининг маънавият соатларини ташкил этиш ҳамда тарғибот ва маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 26 май 109-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг касаба уюшмалари фаолияти ва вазифалари билан боғлиқ билимларни бойитишга ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида ёшлар ва хотин қизлар ташкилотларининг вилоят ижтимоий иқтисодий ва маданий ҳаётида тутган ўрни, хусусан мазкур ташкилотларининг сай – ҳаракатлари асосида аёллар ва ёшлар ҳаётида учрайдиган кўплаб муаммолар ечими топганлигига қарамасдан мазкур ташкилотларнинг фаолияти асосан мажлисбозликлар ва расмиятчилик асосида ташкил этилганлиги, кўпинча сўз ва иш бирлигида мувозанатнинг бузилиш ҳолатларининг учраши, бироқ Янги Ўзбекистонда амалга оширилган демократик ислоҳотлар сурхондарёлик ёшлар ва аёлларнинг ҳаётида ҳам ижобий янгиланишлар жараёнини бошлаб берганлиги билан боғлиқ маълумотлардан Сурхондарё вилояти Маънавият ва маърифат бўлимининг маънавият соатларини ташкил этиш ҳамда тарғибот ва маъруза материалларини тайёрлашда фойдаланилган.(Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 26 май 109-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ маълумотлар маънавият соатлари ҳамда тарғибот-маъруза материаллари мазмунига интеграция қилиниб, этномаданий меросни англаш ва қадрлаш, этнотуризм салоҳиятини тарғиб этиш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган.