Имамова Нилуфар Асамутдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий  маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): 
“Миллий иқтисодиётда таълим кластерлари шаклланишининг назарий асослари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4644.
Илмий раҳбар: Тухлиев Нурислам, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.  
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.1.01.10.
Расмий оппонентлар: Алимов Равшан Арифович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Усманова Раъно Миржалиловна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётда таълим кластерини шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, республика олий таълим тизимида кластерларни ташкил этиш механизмини давлат-хусусий шериклик асосида “Саноатлаштиришга асосланган”, давлат мулкчилиги асосида “Давлат томонидан бошқарилувчи” ва хусусий сектор томонидан “Инновацион экотизим” таълим кластерларини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
услубий ёндашувга кўра, республикада шаклланадиган таълим кластерлари самарадорлиги ва уларнинг халқаро рейтингини ошириш механизмини мулкчилик шаклидан қатъий назар фаолият юритаётган барча олий таълим муассасаларида “Ресеарч стафф” тизимини ташкил қилиш орқали такомиллаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада таълим хизматлари сифатини оширишга иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган транспорт, логистика, энергетика, биотехнология, электроника йўналишларида “корхона – университет – илмий ташкилот” таълим кластери моделини жорий қилиш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
республикада таълим кластерлари ва инновацион фаоллик даражасига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлигининг эконометрик моделини яратиш асосида ЯИМга нисбатан ИТТКИ харажатлари улушини оширишнинг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий иқтисодиётда таълим кластерлари шаклланишининг назарий асослари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
республика олий таълим тизимида кластерларни ташкил этиш механизмини давлат-хусусий шериклик асосида “Саноатлаштиришга асосланган”, давлат мулкчилиги асосида “Давлат томонидан бошқарилувчи” ва хусусий сектор томонидан “Инновацион экотизим” таълим кластерларини ташкил этиш орқали такомиллаштириш таклифидан 60411800-Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), 60411900-Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, 61010400-Туризм (халқаро туризм) таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Макроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университети ректорининг 2025 йилнинг 20 мартдаги 66-УМ-сонли буйруғига асосан тасдиқланган 66-01-сонли гувоҳномаси). Мазкур илмий натижалардан ўқув қўлланмада фойдаланиш талабаларда таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясининг аҳамиятини чуқур англаш, кадрлар тайёрлаш жараёнида амалиёт ва назария уйғунлигини таъминлаш, шунингдек, инновацион иқтисодиётни шакллантиришда университет, бизнес ва давлат ҳамкорлигининг объектив зарурлигини кенгроқ тушунишларига хизмат қилади;
республикада шаклланадиган таълим кластерлари самарадорлиги ва уларнинг халқаро рейтингини ошириш механизмини мулкчилик шаклидан қатъий назар фаолият юритаётган барча олий таълим муассасаларида “Ресеарч стафф” тизимини ташкил қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан 60411800-Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик (мамлакатлар ва минтақалар бўйича), 60411900-Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар, 61010400-Туризм (халқаро туризм) таълим йўналишлари талабалари учун тавсия этилган “Макроиқтисодиёт” номли ўқув қўлланмани тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган 47-мақсад ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 02/58–6337-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида ОТМларда илмий лойиҳаларнинг тижоратлаштирилиши ҳамда ОТМларнинг ҚС ва ТҲЕ халқаро рейтингларига кириши таъминланади;
республикада таълим хизматлари сифатини оширишга иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган транспорт, логистика, энергетика, биотехнология, электроника йўналишларида “корхона – университет – илмий ташкилот” таълим кластери моделини жорий қилиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг “2030 йилгача эришиладиган мақсадларнинг самарадорлик кўрсаткичлари бўйича таълим тизими ислоҳотлари” йўналишининг 7-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 02/58–6337-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида таълим кластер модели асосида сифатли таълим хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади;
республикада таълим кластерлари ва инновацион фаоллик даражасига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлигининг эконометрик моделини яратиш асосида ЯИМга нисбатан ИТТКИ харажатлари улушини оширишнинг 2030 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонининг таълимга оид 51-мақсадида белгиланган мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 25 декабрдаги 02/58–6337-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида инновацияларни кенг жорий этиш ва инновацион харажатларни кўпайтириш орқали Ўзбекистон Республикасида таълим кластерлари сони ортади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish