Азизова Саодат Хабибуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зиёрат туризмини ривожлантиришда ҳалол стандартларини қўллашнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари”, 08.00.17 – Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Iqt401
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Халлиева Наргиза Розиқовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришда ҳалол стандартларини қўллашнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
овқатланиш шахобчаларини баҳолаш услубиёти халқаро ҳалол стандартлаштириш амалиётига асосланган ҳолда Ўзбекистон шароитига мослаштирилган “Овқатланиш шахобчаларини ҳалол меъзонларига мувофиқ баҳолаш методикаси” асосида такомиллаштирилган;
туристларга хизматларни шахсийлаштиришда сайёҳлар учун мўлжалланган, фойдаланувчига йўналтирилган рақамли хизмат воситаси сифатида реал вақт режимида меҳмонхоналар, ресторанлар, масжидлар, зиёратгоҳлар жойлашувини, намоз вақтларини аниқлаш, брон қилиш ва баҳо беришга йўналтирилган хизматлар, ижтимоий иштирок ва кроуд-соурcингни бирлаштирган, мобил қурилмалар орқали бошқариш имкониятига эга “УзҲалал Травел” туризм экотизими асосланган;
глобал миқёсда ҳалол бозорида кузатилаётган тенденсиялар, миллий ҳалол бозорни унга мувофиқлаштириш, ички ва халқаро туризмнинг ҳалол хизматлар секторида юзага келаётган айрим номувофиқликлар, ҳалол хизматлар соҳасининг сифати ва жозибадорлигини та'минлашга асососланган “Ҳалол стандартларини мувофиқлаштириш маркази” (ҲСММ) фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
зиёрат туризми ривожланишига ҳалол стандартларига эга бўлган меҳмонхоналар ва ресторанлар сони, зиёрат об'ектлари, визасиз мамлакатлар сони, мамлакатнинг хавфсизлик индекси каби ўзгарувчанларнинг таъсирини баҳолаш ва “Думмй-вариабле” моделлари асосида 2029-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зиёрат туризмини ривожлантиришда ҳалол стандартларини қўллашнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
овқатланиш шахобчаларини баҳолаш услубиёти халқаро ҳалол стандартлаштириш амалиётига асосланган ҳолда Ўзбекистон шароитига мослаштирилган “Овқатланиш шахобчаларини ҳалол меъзонларига мувофиқ баҳолаш методикаси” асосида такомиллаштирилган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли фармонининг 1-иловасида белгиланган режаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 9-октябрдаги 03-10-17-10472– сонли маълумотномаси). Ушбу методиканинг жорий этилиши натижасида ҳудудларда фаолият юритаётган овқатланиш шахобчаларини халқаро ҳалол стандартлаштириш амалиётига таянувчи мезонлар асосида баҳолаш, уларнинг хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда зиёрат туризми соҳасида ҳалол инфратузилманинг самарадорлигини таъминлаш имконияти яратилган;
туристларга хизматларни шахсийлаштиришда сайёҳлар учун мўлжалланган, фойдаланувчига йўналтирилган рақамли хизмат воситаси сифатида реал вақт режимида меҳмонхоналар, ресторанлар, масжидлар, зиёратгоҳлар жойлашувини, намоз вақтларини аниқлаш, брон қилиш ва баҳо беришга йўналтирилган хизматлар, ижтимоий иштирок ва кроуд-соурcингни бирлаштирган, мобил қурилмалар орқали бошқариш имкониятига эга “УзҲалал Травел” туризм экотизим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 13-августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5781-сонли фармони 2-иловасининг 2-бўлим 31-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 9-октябрдаги 03-10-17-10472– сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистоннинг барча вилоятларидаги ҳалол ресторанлар, меҳмонхоналар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва бошқа обектлар ҳақидаги расмий тасдиқлаган маълумотлар базаси шаклланиши ва туризм соҳасида шаффофликни ошириш имконияти яратилган;
глобал миқёсда ҳалол бозорида кузатилаётган тенденсиялар, миллий ҳалол бозорни унга мувофиқлаштириш, ички ва халқаро туризмнинг ҳалол хизматлар секторида юзага келаётган айрим номувофиқликлар, ҳалол хизматлар соҳасининг сифати ва жозибадорлигини та'минлашга асососланган “Ҳалол стандартларини мувофиқлаштириш маркази” (ҲСММ) фаолиятини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлиги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 1-февралдаги “Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 57-сонли қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 9-октябрдаги 03-10-17-10472– сонли маълумотномаси). Натижада, республикада ҳалол сертификатлаштириш жараёнларини халқаро стандартларга уйғунлаштириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини назорат қилиш, туризм субектларининг ҳалол рейтингини юритиш ҳамда ҳалол туризм инфратузилмасининг жозибадорлигини ошириш имконияти яратилган;
зиёрат туризми ривожланишига ҳалол стандартларига эга бўлган меҳмонхоналар ва ресторанлар сони, зиёрат об'ектлари, визасиз мамлакатлар сони, мамлакатнинг хавфсизлик индекси каби ўзгарувчанларнинг та'сирини баҳолаш ва “Думмй-вариабле” моделлари асосида 2029-йилгача прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонли қарорнинг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 9-октябрдаги 03-10-17-10472– сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасига зиёрат туризми бўйича ташриф буюрувчи туристлар сонининг 2025-2029-йиллар давомида ўртача ўсиши 15,5 фоиз диапазонга тенг бўлган мақсадли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.