Мухаммаджонов Азизжон Махмуджон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Араб тили ‘ism’ сўз туркумида синонимия ва семантик дифференциация (Abū Hilāl al-’Askarīнинг “al-Furūq al-lughawiyyah” асари асосида)”, 10.00.05 – “Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти” (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3427.
Илмий раҳбар: Муталова Гулнора Сатторовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.05.03.
Расмий оппонентлар: Исломов Зоҳиджон Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор; Анданиязова Дилрабо Рўзиқуловна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади араб тилидаги исм сўз туркуми доирасида синонимия ва семантик дифференциацияни таҳлил қилиш, уни лексик-семантик жиҳатларини тизимли очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
араб тилшунослигида синонимия ҳақидаги илмий-назарий қарашларни диахрон аспектда  баҳолаш асосида синоним бирликлар мутлақ маъно тенглигини ифодаламаслиги, балки лексик, семантик, услубий ва прагматик хусусиятлари билан фарқланувчи яқин маъноли мустақил лексемалар мажмуйи сифатидаги лисоний мавқейи очиб берилган;
синонимия ва семантик дифференциация назарияларининг ўзаро фарқланиш тамойиллари уч йўналишда: лингвистик далиллар – урғу кучайтириш, қисқа ифода, қисқартириш; тарихий матнлар асосидаги далиллар – лаҳжавий тафовут, денотатив ва дескриптив бирликлар; Қуръоний далиллар – “sab’a aḥruf”даги вариантлилик, “mutashabih” оятларнинг маъно даражаланиши орқали аниқланган; 
 “ал-Фурūқ ал-лугҳаwийяҳ” асаридаги синоним бирликлар Аскарий томонидан саккизта лингвистик мезон асосида таснифлангани аниқланиб, уларнинг семантик дифференциациялаш тамойиллари илмий жиҳатдан далилланган; 
исм туркумига оид синоним бирликлар таснифи икки асосий йўналиш – семантик (идеографик) ва стилистик турларга ажратилган, шунингдек, синонимларнинг тузилишига кўра турлари ҳамда турли хусусиятлар асосида таснифлаш мезонлари ойдинлаштирилган; 
“al-Furūq al-lughawiyyah” асаридаги синоним сўзлар 29 та семантик майдонга ажратилиб, “илм” семантик майдонига оид 27 та синоним сўз 11 та семантик гуруҳга, “эзгулик”ни билдирувчи 31 та синоним сўз 8 та гуруҳга тақсимланиши асосида уларнинг лексик-семантик ва контекстуал хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Араб тили ъисмъ сўз туркумида синонимия ва семантик дифференциация (Abū Hilāl al-’Askarīning “al-Furūq al-lughawiyyah” асари асосида)” тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
араб тилшунослигида синонимия ҳақидаги илмий-назарий қарашларни диахрон аспектда  баҳолаш асосида синоним бирликлар мутлақ маъно тенглигини ифодаламаслиги, балки лексик, семантик, услубий ва прагматик хусусиятлари билан фарқланувчи яқин маъноли мустақил лексемалар мажмуйи сифатидаги лисоний мавқейи очиб берилганлиги ҳамда исм туркумига оид синоним бирликлар таснифи икки асосий йўналиш – семантик (идеографик) ва стилистик турларга ажратилган, шунингдек, синонимларнинг тузилишига кўра турлари ҳамда турли хусусиятлар асосида таснифлаш мезонлари ойдинлаштирилганлигига оид ишлаб чиқилган назарий ва амалий материаллардан “Холид Абдулазизнинг Амалий грамматика” дарслиги таржимаси амалий лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат шарқшунослик университетининг 2025-йил 11-сентябрдаги  01-04-02/2219-сон маълумотнома). Ушбу натижалар араб тилининг лексик-семантик қатламини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилиб, талабалар учун синонимик бирликларни тўғри ажратиш, семантик фарқларни аниқлаш ҳамда грамматик таҳлил кўникмаларини шакллантиришга ёрдам берган;
синонимия ва семантик дифференциация назарияларининг ўзаро фарқланиш тамойиллари уч йўналишда: лингвистик далиллар – урғу кучайтириш, қисқа ифода, қисқартириш; тарихий матнлар асосидаги далиллар – лаҳжавий тафовут, денотатив ва дескриптив бирликлар; Қуръоний далиллар – “sab’a aḥruf”даги вариантлилик, “муташабиҳ” оятларнинг маъно даражаланиши орқали аниқланганлигига оид назарий ва амалий натижалардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида олиб борилаётган Қуръон, ҳадис ва бошқа исломий манбаларнинг араб тилидаги матнларини илмий-лингвистик таҳлил қилишга оид тадқиқотларда амалиётга жорий этилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 25-декабрдаги 02/615-сон маълумотномаси). Натижада исломий манбалардаги араб тилига хос синонимик бирликларнинг маъно қатламларини контекст асосида янада аниқроқ талқин этиш имконини берган;
“al-Furūq al-lughawiyyah” асаридаги синоним бирликлар Аскарий томонидан саккизта лингвистик мезон асосида таснифлангани аниқланиб, уларнинг семантик дифференциациялаш тамойиллари илмий жиҳатдан далилланганлиги ҳамда “ал-Фурūқ ал-лугҳаwийяҳ” асаридаги синоним сўзлар 29 та семантик майдонга ажратилиб, “илм” семантик майдонига оид 27 та синоним сўз 11 та семантик гуруҳга, “эзгулик”ни билдирувчи 31 та синоним сўз 8 та гуруҳга тақсимланиши асосида уларнинг лексик-семантик ва контекстуал хусусиятлари очиб берилганлигига оид олинган хулосалардан 2024 – 2025-йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” ҳамда “Ҳидоят сари” номли эшиттиришлар сценарийсини ёзишда фойдаланилган, шунингдек, муаллиф билан илмий суҳбатлар ташкил этилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 19-августдаги 05-09-1333-сон маълумотномаси). Олинган натижалар эфирга узатилган эшиттиришларнинг илмий-оммабоп ва мантиқан асосланган бўлишига хизмат қилган;

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish