Сабурова Юлдуз Тоҳировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қон донорларида стафилококк инфекцияси ташувчиларини аниқлаш ва иммун плазма тайёрлаш йўлларини такомиллаштириш” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tib4721.
Илмий раҳбар: Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12 Tib.01.02. 
Расмий оппонентлар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори; Ибрагимова Сапура Захидовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қон донорларида стафилококк инфекциясига қарши антитаначалар титри билан молекуляр ва яллиғланиш маркерлари орасидаги боғлиқликни аниқлаш орқали юқори титрли донорларни саралаш ҳамда антистафилококк иммун плазма самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республика миқёсида қон донорларида Staphylococcus aureus инфекциясига қарши антитаначалар титрининг тарқалиш хусусиятлари баҳоланиб, донор популяциясида юқори титрли (≥5 U/ml) антитаначалар 20,1% ҳолатда учраши орқали донорлар орасида иммунологик фаол контингент мавжудлиги аниқланган;
серологик, молекуляр-биологик ва яллиғланиш лаборатор маркерларини бирлаштирган интеграциялашган кўп босқичли диагностик кетма кетлик асосида донорларни мақсадли саралаш ва трансфузион хавфсизликни таъминлаш самарадорлигини ошириш имконияти асосланган;
антистафилококк антитаначаларнинг юқори титри молекуляр детекция эҳтимоли ва тизимли яллиғланиш фаоллиги билан ишончли боғлиқлиги орқали антитаначалар титри инфекцион жараённинг олдиндан баҳолашга қаратилган лаборатор маркери эканлиги асосланган;
қон донорларини иммунологик фаоллик даражасига кўра стратификация қилиш ва юқори титрли донорларни мақсадли саралашга асосланган иммун плазма тайёрлашнинг янги модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг трансфузиологиядаги самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Донорлар қонини стафилококк инфекциясига қарши антитаначалар мавжудлигига текшириш ҳолати ва иммун плазма тайерлаш жараёнини такомиллаштириш ва жойларда жорийлаштириш буйича олинган илмий натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: Республика миқёсида қон донорларида Staphylococcus aureus инфекциясига қарши антитаначалар титрининг тарқалиш хусусиятлари баҳоланиб, донор популяциясида юқори титрли (≥5 U/ml) антитаначалар 20,1% ҳолатда учраши орқали донорлар орасида иммунологик фаол контингент мавжудлиги аниқланганлиги академик В.В.Вохидов номидаги Республика иҳтисослаштирилган ҳирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 06.11.2025-йилдаги 111-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 05.11.2025-йилдаги 90-I-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/37-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: донорлар орасида стафилококк инфекциясига нисбатан гуморал иммун жавоб шаклланган иммунологик фаол контингент мавжудлигини кўрсатиб, донорларни иммунологик кўрсаткичлар асосида саралаш имкониятини кенгайтиради ҳамда трансфузион хавфсизликни оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: юқори титрли антитаначаларга эга донорларни аниқлаш қон хизмати ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлайди, қон донорларини босқичма-босқич тест системаларида текшириш бу сохта мусбат натижалар хисобига танлаб олинаётган қон хажми ва доноциялар сони ва сифатини тартибга солишга олиб келади. Донорларнинг иммунологик мониторингини жорий қилиш орқали қон компонентларидан фойдаланишнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари яхшиланади, бу эса  иммун плазма захирасини шакллантириш имкониятини яратади. Хулоса: ўтказилган тадқиқотлар донорлар орасида стафилококк инфекциясига нисбатан гуморал иммун жавоб шаклланган иммунологик фаол контингент мавжудлигини кўрсатиб, қон донорларини иммунологик мониторинг асосида баҳолаш трансфузион хавфсизликни таъминлаш ва қон хизмати самарадорлигини оширишнинг муҳим илмий-амалий йўналишларидан бири эканлигини тасдиқлайди.
иккинчи илмий янгилик: серологик, молекуляр-биологик ва яллиғланиш лаборатор маркерларини бирлаштирган интеграциялашган кўп босқичли диагностик кетма кетлик асосида донорларни мақсадли саралаш ва трансфузион хавфсизликни таъминлаш самарадорлигини ошириш имконияти асосланганлиги академик В.В.Вохидов номидаги Республика иҳтисослаштирилган ҳирургия илмий-амалий тиббиёт маркази 06.11.2025-йилдаги 111-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 05.11.2025-йилдаги 90-I-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/37-сон ягона хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: донорларда стафилококк инфекциясига қарши антитаначалар титрини босқичма-босқич скрининг қилиш ва серологик, молекуляр ҳамда яллиғланиш маркерларига асосланган кўп босқичли ташхислаш жорий этилиб, донорларни инфекцион хавф омиллари бўйича аниқ саралаш имконияти кенгайтирилди. Иқтисодий самарадорлиги: босқичма-босқич амалга оширилган тадқиқотлар давомида донорларда стафилококк инфекциясини, ишлаб чиқилган скрининг-тест модули ёрдамида, текшириш натижасида бир қатор ҳолатларда мусбат кўрсаткичлар қайд этилди. Олинган лаборатор ҳамда молекуляр-диагностик натижалар умумлаштирилган ҳолда баҳоланиб, мазкур донор қони мутахассис-экспертлар томонидан иммун плазма ишлаб чиқариш учун мақсадли равишда саралаб олинди.Хулоса. Тадқиқот давомида аниқланган натижаларга кўра, босқичма-босқич лаборатор скрининг орқали антистафилококк антитаначалар титри жиҳатдан аҳамиятли донорларни аниқлаш имконияти кенгайди ва стафилококк инфекциясига қарши иммунологик фаол донорларни мақсадли ажратиш имкони яратилди.
учинчи илмий янгилик: антистафилококк антитаначаларнинг юқори титри молекуляр детекция эҳтимоли ва тизимли яллиғланиш фаоллиги билан ишончли боғлиқлиги орқали антитаначалар титри инфекцион жараённинг олдиндан баҳолашга қаратилган лаборатор маркери эканлигининг асосланганлиги академик В.В.Вохидов номидаги Республика иҳтисослаштирилган ҳирургия илмий-амалий тиббиет маркази 06.11.2025-йилдаги 111-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 05.11.2025-йилдаги 90-I-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/37-сон ягона хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: антистафилококк антитаначалар титрини прогностик маркер сифатида қўллаш донорларни эрта ва аниқ саралашни таъминлаб, инфекция юқиш хавфини камайтиради, стафилококкга  қарши иммун плазмани мақсадли тайёрлаш имконини кенгайтиради ва трансфузион хавфсизликни оширади.Иқтисодий самарадорлиги: антистафилококк антитаначалар титрини олдиндан баҳолашга қаратилган маркер сифатида қўллаш молекуляр текширувларни мақсадли йўналтириш имконини бериб, ортиқча таҳлиллар ва харажатларни камайтиради. Хулоса: Олиб борилган тадқиқотлар натижасида антистафилококк антитаначалар титрининг юқори кўрсаткичлари молекуляр детекция эҳтимоли ва тизимли яллиғланиш фаоллиги билан ишончли боғлиқлиги илмий жиҳатдан исботланди ҳамда антитаначалар титри инфекцион жараённинг олдиндан баҳолашга қаратилган лаборатор маркери сифатида асосланди.
тўртинчи илмий янгилик: қон донорларини иммунологик фаоллик даражасига кўра стратификация қилиш ва юқори титрли донорларни мақсадли саралашга асосланган иммун плазма тайёрлашнинг янги модели ишлаб чиқилган ҳамда унинг трансфузиологиядаги самарадорлиги аниқланганлиги академик В.В.Вохидов номидаги Республика иҳтисослаштирилган ҳирургия илмий-амалий тиббиет маркази 06.11.2025-йилдаги 111-сонли буйруғи билан ва Хоразм вилояти қон қуйиш маркази 05.11.2025-йилдаги 90-I-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 28 мартдаги 05/37-сон ягона хулосаси).Ижтимоий самарадорлиги: мазкур усулнинг жорий этилиши натижасида қон донорларини иммунологик фаоллик даражасига кўра мақсадли саралаш имконияти яратилди, бу эса юқори титрли иммун плазма захирасини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилди. Шунингдек, қон хизмати тизимида ресурслардан оқилона фойдаланиш таъминланиб, аҳолига кўрсатиладиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати ва хавфсизлиги юксалди.Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган скрининг-модулни амалиётга жорий этиш антистафилококк антитаначалар титрини аниқлашда соҳта манфий натижалар улушини сезиларли даражада камайтириш имконини берди. Натижада иммун плазма ҳамда иммуноглобулин маҳсулотларининг ҳажмий ва миқдорий кўрсаткичлари ошиши илмий-амалий жиҳатдан асосланди.Хулоса:донорлар қонида стафилококк инфекцияси ташувчиларини аниқлаш орқали қон тайёрлаш жараёнида антистафилококк антитаначалар титрини баҳолашда кузатиладиган соҳта мусбат натижалар туфайли қон ва қон таркибий қисмларининг ортиқча йўқотилишини камайтириш мақсадида серологик, клиник-лаборатор ҳамда молекуляр-биологик усулларнинг самарадорлиги умулаштирилган ҳолда баҳоланди. Ушбу ёндашувлар асосида ишлаб чиқилган ягона скрининг-модулнинг амалиётга жорий этилиши иқтисодий жиҳатдан юқори самарадорликни намоён этиб, ўртача 24,9 % иқтисодий тежамкорликка эришиш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish