Асрарова Нигора Мирфозил қизининг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбeкистонда миeлом касаллигининг ривожланишини эпидeмиологик ва клиник-патогeнeтик жиҳатлари» 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология ва 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Tib968.
Илмий маслахатчилар: Каюмов Абдурахмон Абдумавлянович, тиббиёт фанлари доктори; Азимова Севара Баходировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ирискулов Бахтиёр Уктамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Баховадинов Бурхониддин Баховиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: миелом касаллигининг клиник ва эпидемиологик хусусиятларини аниқлаш орқали унинг тарқалиши, касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда турли клиник босқичларида ривожланишини белгилаб берувчи хавф омилларини башорат қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гиперқовушқоқликни эрта аниқлаш ва остеолиз ҳамда буйрак дисфункцияси билан боғлиқ касалликларни башорат қилиш учун мустақил белгилар сифатида қон қовушқоқлиги билан β2-микроглобулин ва β-CrossLaps даражалари ўртасида боғлиқлик аҳамияти аниқланган;
миелом касаллигида қон қовушқоқлигига D витамини танқислигининг таъсири унинг яллиғланиш ва ўта ёпишқоқликнинг кучайишига олиб келиши билан ифодаланиб, касалликни даволашда D витаминининг ўрни аҳамиятли экани асосланган;
миелом касаллиги билан оғриган беморларда қон ҳужайралари таркибидаги ўзгаришлар ва парапротеинлар даражаси каби гематологик бузилишлар хамда қоннинг реологик хусусиятлари ўртасидаги корреляциялар баҳоланиб, қон томир ва ишемик асоратлар хавфини аниқроқ башорат қилиш имконини бериши аниқланган;
β- CrossLaps даражасининг ошиши билан кечадиган фаол суяк сўрилиши яллиғланиш ва қон ёпишқоқлигига таъсир кўрсатиб, бу эса остеобластик фаоллик ва яллиғланишни бартараф этишга, шунингдек асоратларни олдини олишга қаратилган янги даволаш тамойилларини зарурияти асосланган;
миелом касаллигида лаборатор, биокимёвий ва патофизиологик кўрсаткичларнинг интеграцияси касалликни эрта ташхислаш ва прогнозлаш даражасини ошириши, даволаш ечимларини оптималлаштиришга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбeкистонда миeлом касаллигининг ривожланишини эпидeмиологик ва клиник-патогeнeтик жиҳатларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: гиперқовушқоқликни эрта аниқлаш ва остеолиз ҳамда буйрак дисфункцияси билан боғлиқ касалликларни башорат қилиш учун мустақил белгилар сифатида қон қовушқоқлиги билан β2-микроглобулин ва β-CrossLaps даражалари ўртасида боғлиқлик аҳамияти аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 26-феврал 58-И -сонли ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 21-феврал 38-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 16 февралдаги 03/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ташхислашнинг янги усулларини жорий этиш миелома касаллигини суяк тизими асоратларини бахолаш самардорлигини 57% оширишга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий диагностика ва даволаш ёндашувларини жорий этиш натижасида суяк асорталари билан шифохонада ётиш муддатлари ва қўшимча харажатлар қисқаришини таъминлайди. Хулоса: миелом касаллигида D витамини танқислигининг қон қовушқоқлигининг ошишига, яллиғланиш фаоллигининг кучайишига ва гипервискоз синдром ривожланишига таъсирини баҳолаш имконини беради,суяк асоратларини башоратлаш орқали меҳнат қобилиятининг тикланиши ва асоратларни башоратлар самарани таъминлайди.
иккинчи илмий янгилик: миелом касаллигида қон қовушқоқлигига D витамини танқислигининг таъсири унинг яллиғланиш ва ўта ёпишқоқликнинг кучайишига олиб келиши билан ифодаланиб, касалликни даволашда D витаминининг ўрни аҳамиятли экани асосланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 26-феврал 58-И -сонли ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 21-феврал 38-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 16 февралдаги 03/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: башоратланнинг янги усулларини жорий этиш миелома касаллигини нефрологик асоратларини 61% эрта аниқлаш орқали буйрук фаолиятини сақлаб қолишга, ногиронлик ва эрта ўлим даражасини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу ёндашувларини жорий этиш натижасида шифохонада ётиш муддатлари ва диализ хизматларига бўлган қўшимча харажатлар қисқариши натижасида, бюджет маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: нефрологик асоратларини башоратлаш орқали диализ хизматларига бўладиган харажатларни сезиларли қисқариши натижасида қўшимча ижтимоий-иқтисодий самарани таъминлайди.
учинчи илмий янгилик: миелом касаллиги билан оғриган беморларда қон ҳужайралари таркибидаги ўзгаришлар ва парапротеинлар даражаси каби гематологик бузилишлар хамда қоннинг реологик хусусиятлари ўртасидаги корреляциялар баҳоланиб, қон томир ва ишемик асоратлар хавфини аниқроқ башорат қилиш имконини бериши аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 26-феврал 58-И -сонли ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 21-феврал 38-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 16 февралдаги 03/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: янги усулларини жорий этиш миелома касаллигининг инфекцион асоратларини эрта аниқлашга, асоратлар оғирлик даражасини камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий ёндашувларини жорий этиш натижасида беморларни шифохонага келгунича ва шифохонада ётиш муддатларида инфекцион қўзғатувчилар ва уларнинг антибиотикларга сезгирлигини башоратлаш орқали қўшимча харажатлар қисқаришини таъминлайди. Хулоса: антибиотикларни буюришни олдиндан билган холда, инфекцион асоратларни оғирлашишини олдини олиш ва қўшимча дори воситаларга эҳтиёжни камайтиришни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: β- CrossLaps даражасининг ошиши билан кечадиган фаол суяк сўрилиши яллиғланиш ва қон ёпишқоқлигига таъсир кўрсатиб, бу эса остеобластик фаоллик ва яллиғланишни бартараф этишга, шунингдек асоратларни олдини олишга қаратилган янги даволаш тамойилларини зарурияти асосланганги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 26-феврал 58-И -сонли ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 21-феврал 38-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 16 февралдаги 03/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: интеграл ёндошув орқали миелома касаллигини асоратлар учраши ва уларни олдини олиш, меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга ва асоратлар билан боғлиқ эрта ўлим даражасини камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий лаборатор ташхислаш ва қон реологик хоссалари билан интеграл баҳолаш натижасида, асоратларнинг патогенетик ва патофизиологик ҳусусиятиларини ўрганиш, асоратларни олдини олиш ва уларни патогенетик даволаш усулларини жорий этиш. Хулоса: асоратларни патогенетик ва патофизиологик ҳусусиятларини билган холда, қон реаологик хусусиятларидаги ўзгаришларни қайта тиклаш орқали асоратлар учрашини камайиши қўшимча ижтимоий-иқтисодий самарани таъминлайди.
бешинчи илмий янгилик: миелом касаллигида лаборатор, биокимёвий ва патофизиологик кўрсаткичларнинг интеграцияси касалликни эрта ташхислаш ва прогнозлаш даражасини ошириши, даволаш ечимларини оптималлаштиришга хизмат қилиши асосланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 26-феврал 58-И -сонли ва Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 2025-йил 21-феврал 38-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 16 февралдаги 03/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ташҳислаш ва даволашнинг янги усулларини жорий этиш миелом касаллигини эрта аниқлашга, асоратлар частотасини камайтиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, меҳнат қобилиятини сақлаб қолишга, ногиронлик ва эрта ўлим даражасини камайтиришга ёрдам беради, бу эса ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: замонавий диагностика ва даволаш ёндашувларини жорий этиш натижасида шифохонада ётиш муддатлари ва қўшимча харажатлар қисқариши ҳисобига маблағ тежалишини, меҳнат қобилиятининг тикланиши ва асоратлар учраш даражасининг камайишини таъминлайди. Хулоса: ушбу кўрсаткичларни аниқланиши гипервискоз синдромни эрта ташхислаш, шунингдек, остеолиз ва буйрак дисфункциясини башорат қилиш учун мустақил маркерлар сифатида қўллаш имкониятини беради.