Мўминов Тўлқин Шойқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Шаҳарда транспорт-ўтиш боғламаларини жойлаштириш манзиллари ва параметрларини танлаш”, 05.08.01 – “Мамлакат, унинг минтақа, шаҳар ва саноат марказларининг транспорт тизимлари. Транспорт логистикаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2025.1.PhD/Т5453
Илмий раҳбар: Светашев Александр Александрович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик кенгаш
Расмий оппонентлар: Илесалиев Даурен Ихтиярович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Қодиров Туйғун Узоқович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳарда транспорт-оʻтиш боғламаларини жойлаштириш манзиллари ва параметрларини танлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
транспорт-ўтиш боғламаларида йўловчиларни транспорт воситасига қайта ўтириш вақтларини шакллантирувчи параметрларнинг ўзаро боғлиқлиги, уларни таъсир даражалари асосидаги муҳимлигини инобатга олган ҳолда жуфт корреляция усули ёрдамида аниқланган;
транспортга сарфланадиган харажат ва транспорт воситаларининг экологик таъсир параметрларини ҳисобга олган ҳолда транспорт-ўтиш боғламалари жойлашувини баҳолаш ва танлаш услуби, йўловчини манзилга етиб бориш вақти, Эвклид масофани ҳисоблаш усули ёрдамида такомиллаштирилган;
реал эксплуатацион шароитларни инобатга олган ҳолда транспорт-ўтиш боғламларининг иш жараёнини функсионал ифодаловчи имитацион модели, йўловчиларни боғламадаги сарфланган вақтини оптималлаштириш ва инфратузилмадаги “заиф жойлар”ни прогноз қилиш асосида ишлаб чиқилган;
транспорт воситасини кутиш ва қайта ўтириш вақтларини инобатга олган ҳолда, йўловчиларни манзилларига етиб олишга сарфляган умумий вақтлари ва иқтисодий харажатларинининг ўзгариш қонунияти, Пуассон тақсимланиш кўрсаткичлари ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳарда транспорт-оʻтиш боғламаларининг жойлаштириш манзиллари ва параметрларини танлаш илмий тадқиқоти бўйича олинган натижалар асосида:
транспорт-ўтиш боғламаларида йўловчиларни транспорт воситасига қайта ўтириш вақтини шакллантирувчи параметрлар Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 4Е1690-сонли маълумотномаси). Натижада, йўловчиларнинг умумий ўтиш вақтини транспорт ҳаракат жадвалига мувофиқлаштириш имконияти 3,73 % га, йўловчи оқимини бошқариш ва хизмат кўрсатиш ишончлилик даражаси 11,21 % га оширилишига эришилган;
транспорт-ўтиш боғламалари жойлашувини баҳолаш ва танлаш услуби Транспорт ва логистик муаммоларни ўрганиш марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 4Е1690-сонли маълумотномаси). Натижада, йўловчи оқимларини самарали бошқариш имконияти яратилиб, йўловчиларнинг умумий қатнов вақтини ҳисоблаш ҳамда қайта ўтиришдаги ноқулайликларини  11 % гача камайтириш имкони яратилган;
транспорт-ўтиш боғламаларининг иш жараёнини ифодаловчи имитацион модел Транспорт ва логистик муаммоларни ўрганиш марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 4Е1690-сонли маълумотномаси). Натижада, йўловчининг транспорт воситасини кутиш вақтини 16,7%, бир транспортдан иккинчи транспортга қайта ўтиш вақтини 15,8% га камайтиришга ва бир транспортдан иккинчи транспортга қайта ўтишлар сони 16,2% йўловчига ортишига эришилган;
йўловчиларни манзилларига етиб олишга сарфляган умумий вақтлари ва иқтисодий харажатларинининг ўзгариш қонунияти кўрсаткичлари Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармасида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 19-ноябрдаги 4Е1690-сонли маълумотномаси). Натижада, транспорт-ўтиш боғламаларининг қулайлик даражасини баҳолаш имкони яратилиб, битта йўловчи кесимида ойига ўртача 44 200 сўмгача ҳаражатларнинг тежалиши орқали иқтисодий самарадорлик оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish