Мураева Ҳодисахон Мўсинжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тасвир кўринишида берилган ўсимлик баргларининг касалликларини ташхислашда информатив белгиларни танлаш алгоритмлари”, 05.01.03 – “Информатиканинг назарий асослари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5804.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Мирзаакбар Хаққулмирзаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.09/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентлар: Примова Холида Анорбоевна, техника фанлари доктори, профессор; Темербекова Барно Маратовна, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Заҳирриддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсимликларнинг барг тасвирлари ҳақидаги маълумотлар билан ишлаш орқали касалликларни ташхислашга хизмат қиладиган информатив белгилар фазосини шакллантирувчи алгоритмларни такомиллаштириш ва амалиётга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсимлик барги тасвирларидан обектни тавсифловчи хусусиятларни ажратишда турли тоифали белгиларни ажратувчи алгоритмлар ансамбили ишлаб чиқилган;
обектни хусусиятларни тавсифлаш жараёнида таниб олишга ижобий ҳисса қўшадиган информатив белгиларни танлаш алгоритмлари такомиллаштирилган;
қисмий прецедентлик тамойили асосида белгиларнинг таянч қисм тўпламлари билан синфлар орасидаги боғлиқлик муносабатини баҳоловчи мезон ишлаб чиқилган;
обектларнинг эталонга мувофиқлигини баҳолаш учун бўсағавий қийматларни аниқлаш ёндашуви ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишлаб чиқилган ҳамда такомиллаштирилган алгоритмлар асосида яратилган дастурий мажмуа қуйидаги муассасаларга жорий этилган: 
Тасвир кўринишида берилган ўсимлик баргларининг касалликларини ташхислашда информатив белгиларни танлаш алгоритмлари асосида яратилган дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимлик карантини ва ҳимояси агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармасида барг тасвирларидан ўқув танланма шакллантириш, танланган информатив белгилар асосида ўсимлик баргларига тушадиган касалликларни ташхислаш аниқлигини ошириш воситаси сифатида қўлланилмоқда (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 05/06-04-527-сон маълумотномаси). Мазкур дастурий мажмуа қишлоқ хўжалиги ходимларининг ташхислаш самарадорлигини оширади.
 Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Бувайда тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида барг тасвирлари маълумотларини қайта ишлаш, информатив белгилар асосида ташхислаш аниқлигини ошириш воситаси сифатида амалий фойдаланишга топширилди (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 05/06-04-527-сон маълумотномаси). Пировардида, тадқиқот натижалари янада аниқроқ таҳлил қилина бошланди, мавжуд анъанавий ёндашувларга қараганда сезиларли афзалликлар кузатилган.
    дастурий мажмуа Сирдарё вилояти Ховос тумани “Замон текс кластер” МЧЖ да барг тасвирлари маълумотларини қайта ишлаш, информатив белгилар асосида ташхислаш аниқлигини ошириш воситаси сифатида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 05/06-04-527-сон маълумотномаси). Дастурий мажмуадан барг тасвирлари маълумотлари асосида олинган кўрсаткичларга таяниб, ташхис қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида фойдаланиш йўлга қўйилди. Мазкур дастурий мажмуа ўсимлик касалликларига ташхис қўйиш самарадорлигини 10% га ошириш имконини берган.
дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Жиззах вилояти бошқармасида мазкур дастурий маҳсулот синовдан ўтказилган ва бир қатор самарадорликлар қўлга киритилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 05/06-04-527-сон маълумотномаси). Натижада ўсимлик баргларидаги касалликларни аниқлаш вақти мавжуд усулларга нисбатан 15% га қисқарди ҳамда аниқлашдаги хатоликлар камайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish