Расбергенова Сарбиназ Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Международно-правовые аспекты обеспечения права человека на благоприятную окружающую среду” 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2024.4.PhD/Yu1684.
Илмий раҳбар: Файзиев Шухрат Хасанович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/03.06.2023.Yu.22.04.
Расмий оппонентлар: Умарханова Дилдора Шарипхановна юридик фанлар доктори, профессор, Аъзамхўжаев Умидхон Шавкат ўғли юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсоннинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлашнинг халқаро ҳуқуқий асослари ва механизмларини ҳар томонлама тадқиқ этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигини халқаро стандартларга мослаштиришда мавжуд муаммо ва ҳуқуқий бўшлиқларни аниқлаш ҳамда халқаро ҳамкорликни такомилаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат томонидан инсоннинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқининг конституциявий-ҳуқуқий таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан, шахснинг экологик ҳуқуқлари, атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи, давлатнинг экологик мувозанатни яхшилаш учун чора-тадбирлар кўриш, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш лозимлиги асослаб берилган;
стратегик экологик баҳолашни амалга ошириш жараёнида жамоатчилик эшитувлари ўтказилиши, бунда стратегик экологик баҳолаш масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини эшитиш ва бу ҳақда тегишли давлат органининг расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, жамоатчилик эшитувига қўйилган стратегик экологик баҳолаш масалалари бўйича жамоатчилик таклифлар киритишга ҳақли эканлиги асосланган;
иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имкониятини, иштироки ва одил судловга эришиш имкониятини таъминлаш, Орхус конвенциясига (Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июн) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
комплекс миллий стратегиялар ва иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш, бунда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳисобга олган ҳолда, заиф гуруҳларга алоҳида эътибор қаратиш, комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги асосланган;
жамоатчиликни иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақида хабардор қилиш, атроф-муҳит ҳолати учун жавобгарликни кучайтириш ва фуқаролар иштирокини фаоллаштириш мақсадида маълумотномавий дастурлар ҳамда ахборот тарғибот тадбирларини ишлаб чиқиш зарурияти асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсоннинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлашнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари бўйича ўтказилган тадқиқотлардан олинган илмий натижалар асосида:
инсоннинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқи, атроф-муҳит ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш, давлат экологик мувозанатни яхшилаш учун чора-тадбирларни амалга ошириши, Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳақидаги таклифлар 2023-йил 1-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги ЎРҚ-837-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 29 июлдаги 3/дн-159-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши конституциявий даражада экологик ҳуқуқларни мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида давлатнинг мажбуриятларини белгилашга хизмат қилган;
стратегик экологик баҳолашни амалга ошириш, бунда стратегик экологик баҳолаш масалалари юзасидан жамоатчилик эшитувлари ўтказилиши ва бу ҳақда тегишли давлат органининг расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак, жамоатчилик эшитувига қўйилган стратегик экологик баҳолаш масалалари бўйича жамоатчилик таклифлар киритишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 24 феврал даги «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги ЎРҚ-1036-сон қонуннинг 33-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 29 июлдаги 3/дн-159-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши стратегик экологик баҳолаш жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаш, шаффофликни ошириш ва қарорлар қабул қилишда жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиш механизмларини яратишга хизмат қилган;
иқлим ўзгариши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имкониятини, иштироки ва одил судловга эришиш имкониятини таъминлаш, Орхус конвенциясига қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача режалаштирилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини 2019-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 41-бандига (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-106-сон Фармони таҳририда) (Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имкониятини, иштироки ва одил судловга эришиш имкониятини тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус конвенцияси, Орхус шаҳри, Дания, 1998 йил 25 июн) қўшилишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш) ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025 йил 4 июлдаги 12-18-4-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши халқаро экологик стандартларга мослашиш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва экологик демократия принципларини миллий қонунчиликка интеграция қилишга хизмат қилган;
комплекс миллий стратегиялар ва иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳисобга олиш, заиф гуруҳларга алоҳида эътибор қаратиш, бу эса комплекс ёндашувларни ишлаб чиқишни, бир вақтнинг ўзида иқлим муаммоларини ҳал қилиш ва инсон ҳуқуқларини илгари суришни, жумладан, тоза сувга, озиқ-овқатга, соғлиқни сақлашга ва хавфсиз атроф-муҳитга эришишни таъминлашга доир таклифлар «Самарқанд декларацияси: иқлим ўзгариши контекстида инсон ҳуқуқларининг глобал ҳимояси: барқарор келажак учун мажбуриятлар ва ҳаракатлар»нинг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг 2025 йил 1 июлдаги 01/684 маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги боғлиқликни эътироф этиш, зарарли гуруҳларни ҳимоя қилиш механизмларини яратиш ва халқаро миқёсда экологик адолат принципларини илгари суришга хизмат қилган;
жамоатчиликни иқлим ўзгариши ва инсон ҳуқуқлари ўртасидаги боғлиқлик ҳақида хабардор қилиш, атроф-муҳит ҳолати учун жавобгарликни кучайтириш ва фуқаролик иштирокини фаоллаштириш мақсадида маълумотномавий дастурлар ва ахборот кампанияларини ишлаб чиқиш, шу жумладан ҳар бир инсон атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ва инсон ҳуқуқларига риоя қилишга қандай индивидуал ва жамоа ҳисса қўша олиши ҳақидаги ахборотни тарқатишга оид таклифлар «Самарқанд декларацияси: иқлим ўзгариши контекстида инсон ҳуқуқларининг глобал ҳимояси: барқарор келажак учун мажбуриятлар ва ҳаракатлар»нинг 6-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказининг 2025 йил 1 июлдаги 01/684 маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши экологик маданиятни ривожлантириш, жамоатчиликни экологик масалалар ҳақида маълумот билан таъминлаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш ва халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг экологик йўналишдаги ташаббусларини тарғиб қилишга хизмат қилган.