Исламов Хуршид Джамшидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Метастатик колоректал саратонда ташхислаш ва даволашда мультимодал ёндашув» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Tib1239.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалиб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.15.01.
Расмий оппонентлар: Мухамедаминов Шухрат Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Нишанов Данияр Анарбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон онкология ва радиология илмий текшириш институти (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: метастатик колоректал саратонни ўз вақтида аниқлаш ва беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун мультимодал ёндашувни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
клиник-лаборатор кўрсаткичлар (тизимли яллиғланиш жавоби параметрлари) ва ўсма маркерлари даражаларининг уйғунлиги колоректал саратоннинг биологик агрессивлигини акс эттириши ҳамда бирламчи узоқ метастазлар шаклланишининг эрта интеграл предиктори сифатида хизмат қилиши исботланган;
колоректал саратонида бирламчи узоқ метастазларни ташхислашнинг ишлаб чиқилган мультимодал алгоритми магнит-резонанс томографияни лаборатор маркерлар билан биргаликда қўллаш орқали метастатик жараённи эрта аниқлашни тубдан яхшилаши исботланган;
периневрал инвазия, бирламчи ўсма ўлчами ва адъювант кимётерапияни ўтказиш маҳаллий тарқалган колоректал саратонда умумий яшовчанликнинг асосий мустақил детерминантлари эканлиги аниқланган;
илк бор метастатик колоректал саратоннинг комплекс молекуляр-генетик тавсифи ўтказилиб, клиник аҳамиятли мутациялар спектри аниқланиши ва таргет терапияни танлашда персоналлаштирилган ёндашув ўтказиш имкониятлари асосланган;
метастатик колоректал саратонни даволаш алгоритмига молекуляр-генетик профиллаштиришни интеграция қилиш метастатик ўчоқлар резектабеллигини ошириши ва таргет препаратларни рационал қўллаш ҳисобига даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Метастатик колоректал саратонда ташхислаш ва даволашда мультимодал ёндашув бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг 2025 йил 24 октябрдаги №28/07-сонли хулосаси асосида:
биринчи илмий янгилик: клиник-лаборатор кўрсаткичлар (тизимли яллиғланиш жавоби параметрлари) ва ўсма маркерлари даражаларининг уйғунлиги колоректал саратоннинг биологик агрессивлигини акс эттириши ҳамда бирламчи узоқ метастазлар шаклланишининг эрта интеграл предиктори сифатида хизмат қилиши исботланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4.7 ва №4.8-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Метастатик колоректал саратонни диагностика қилиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» ҳамда «Метастатик колоректал саратонни даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Фарғона филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №08i ва №09i-сонли буйруқлар ҳамда Самарқанд филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №13i ва №14i-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг 2025 йил 24 октябрдаги №28/07-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: тизимли яллиғланиш жавоби клиник-лаборатор кўрсаткичлари ва ўсма маркерлари даражаларининг уйғунлигини бирламчи узоқ метастазларнинг эрта интеграл предиктори сифатида қўллаш колоректал саратоннинг агрессив кечиши хавфи юқори бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва динамик кузатувни кучайтириш имконини беради. Бу эса тизимли терапияни эртароқ бошлашга, касалликнинг генерализциялашган шаклларини кеч аниқлаш ҳолатларини камайтиришга, даволанишга риоя этиш даражасини оширишга ва беморлар ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: метастазланиш хавфи бўйича беморларни эрта стратификация қилиш ва уларни йўналтиришни оптималлаштириш имконияти билан белгиланади, бу эса касалликнинг тарқалган босқичларида қимматбаҳо даволаш ҳажмини қисқартиришга, шошилинч госпитализациялар сонини камайтиришга ва паллиатив ёрдамга бўлган эҳтиёжни пасайтиришга олиб келади. Клиник амалиётни колоректал саратоннинг биологик агрессив шаклларини эрта аниқлашга йўналтириш стационарда даволаниш муддатини ўртача 4–6 койка-кунга қисқартиришни ва бир беморни даволаш учун тўғридан-тўғри харажатларни тахминан 5,0–8,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди, бу диагностик ва терапевтик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. Хулоса: тизимли яллиғланиш жавоби кўрсаткичлари ва ўсма маркерларини уйғун баҳолашга асосланган интеграл ёндашувни амалиётга жорий этиш колоректал саратонда бирламчи узоқ метастазларни эрта аниқлаш самарадорлигини оширишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга, госпитализация муддатини ўртача 4–6 койка-кунга қисқартиришга ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 5,0–8,0 млн сўмга камайтиришга имкон берди.
иккинчи илмий янгилик: магнит-резонанс томографияни лаборатор маркерлар билан биргаликда қўллаш метастатик жараённи эрта аниқлаш аниқлигини тубдан ошириши ва бу ҳолат колоректал саратонда бирламчи узоқ метастазларни аниқлашнинг мультимодал алгоритмини ишлаб чиқишга асос бўлиши асосланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4.7 ва №4.8-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Метастатик колоректал саратонни диагностика қилиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» ҳамда «Метастатик колоректал саратонни даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Фарғона филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №08i ва №09i-сонли буйруқлар ҳамда Самарқанд филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №13i ва №14i-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг 2025 йил 24 октябрдаги №28/07-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: магнит-резонанс томографиясини лаборатор маркерлар билан уйғун ҳолда қўллаш, колоректал саратонда бирламчи узоқ метастазларни эрта аниқлашнинг мультимодал алгоритми доирасида, ўсма жараёни генерализациясининг доклиник босқичларида диагностик ҳушёрликни сезиларли даражада ошириш имконини беради. Бу эса махсус даволашни эртароқ бошлашни таъминлайди, касалликнинг илгарилаган шакллари улушини камайтиради, диагностика ва даволаш босқичлари ўртасидаги изчилликни яхшилайди ҳамда даволаш тактикасини ўз вақтида тузатиш ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: метастатик шикастланишни эрта аниқлаш аниқлигини ошириш ва беморларни йўналтиришни оптималлаштириш билан изоҳланади, бу эса такрорий инструментал текширувлар сонини қисқартиришга, асоссиз госпитализацияларни камайтиришга ва касалликнинг тарқалган босқичларини даволашга сарфланадиган харажатлар ҳажмини камайтиришга имкон беради. Мультимодал алгоритмни қўллаш стационарда бўлиш муддатини ўртача 3–5 койка-кунга қисқартиришни ва бир беморни даволаш учун тўғридан-тўғри харажатларни тахминан 6,0–9,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди, бу юқори технологияли диагностик ва терапевтик ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳисобига амалга оширилади. Хулоса: магнит-резонанс томографияси ва лаборатор маркерлар комбинациясига асосланган бирламчи узоқ метастазларни эрта аниқлашнинг мультимодал алгоритмини амалиётга жорий этиш диагностика самарадорлигини оширишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга, госпитализация муддатини ўртача 3–5 койка-кунга қисқартиришга ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 6,0–9,0 млн сўмга камайтиришга имкон берди.
учинчи илмий янгилик: периневрал инвазия, бирламчи ўсма ўлчами ва адъювант кимётерапияни ўтказиш маҳаллий тарқалган колоректал саратонда умумий яшовчанликнинг асосий мустақил детерминантлари эканлиги аниқланиб, бу касаллик прогрессияси механизмларини чуқурроқ англаш ва даволаш тактикасини оптималлаштиришга хизмат қилиши исботланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4.7 ва №4.8-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Метастатик колоректал саратонни диагностика қилиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» ҳамда «Метастатик колоректал саратонни даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Фарғона филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №08i ва №09i-сонли буйруқлар ҳамда Самарқанд филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №13i ва №14i-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг 2025 йил 24 октябрдаги №28/07-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: периневрал инвазия, бирламчи ўсма ўлчами ва адъювант кимё терапиясини ўтказиш фактини маҳаллий тарқалган колоректал саратонда умумий яшовчанликнинг асосий мустақил детерминантлари сифатида аниқлаш беморларни прогностик гуруҳлар бўйича аниқроқ стратификация қилиш, операциядан кейинги даволаш ҳажмини индивидуаллаштириш ва юқори хавфли беморлар устидан динамик кузатувни кучайтириш имконини беради. Бу эса онкологик ҳушёрликни оширишга, даволаш тактикасини ўз вақтида тузатишга ва касалликнинг эрта прогрессиясини олдини олиш ҳисобига беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: адъювант кимё терапияси учун беморларни рационал танлаш ва операциядан кейинги даволаш ҳажмини оптималлаштириш имконияти билан белгиланади, бу эса рецидивлар ва такрорий госпитализациялар частотасини камайтиришга, асоратланган шаклларни даволаш учун сарфланадиган қимматбаҳо харажатларни қисқартиришга ва онкологик хизмат ресурсларидан самарали фойдаланишга олиб келади. Прогностик жиҳатдан асосланган даволаш тактикасини қўллаш стационарда даволаниш муддатини ўртача 4–6 койка-кунга қисқартиришни ва бир беморга тўғри келадиган тўғридан-тўғри харажатларни тахминан 5,0–8,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди, бу эрта прогрессиянинг олдини олиш ва адъювант терапия схемаларини оптималлаштириш ҳисобига амалга оширилади. Хулоса: периневрал инвазия, бирламчи ўсма ўлчами ва адъювант кимё терапиясини ўз ичига олган прогностик мезонларни амалиётга жорий этиш маҳаллий тарқалган колоректал саратонни индивидуаллаштирилган даволаш самарадорлигини оширишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга, госпитализация муддатини ўртача 4–6 койка-кунга қисқартиришга ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 5,0–8,0 млн сўмга камайтиришга имкон берди.
тўртинчи илмий янгилик: Ўзбекистон Республикаси популяциясида илк бор метастатик колоректал саратоннинг комплекс молекуляр-генетик тавсифи ўтказилиб, клиник аҳамиятли мутациялар спектри аниқланиши ва таргет терапияни танлашда персоналлаштирилган ёндашувни асослаш имкони яратилгани исботланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4.7 ва №4.8-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Метастатик колоректал саратонни диагностика қилиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» ҳамда «Метастатик колоректал саратонни даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Фарғона филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №08i ва №09i-сонли буйруқлар ҳамда Самарқанд филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №13i ва №14i-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг 2025 йил 24 октябрдаги №28/07-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: метастатик колоректал саратоннинг комплекс молекуляр-генетик тавсифини ўтказиш ва клиник аҳамиятли мутациялар спектрини аниқлаш таргет терапияни танлашда персоналлаштирилган ёндашувни илмий жиҳатдан асослаш имконини берди, бу эса даволаш самарадорлигини оширишга, асоссиз терапия схемалари қўлланилишини камайтиришга ва ўсманинг молекуляр профилини ҳисобга олган ҳолда энг мақбул дори воситаларини тайинлаш орқали беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: молекуляр-генетик профиллаш асосида таргет терапияни рационал танлаш имконияти билан белгиланади, бу эса самарасиз қимматбаҳо препаратларни қўллашдан сақланишга, даволаш линиялари сонини қисқартиришга, доривор токсиклик ва такрорий госпитализациялар частотасини камайтиришга имкон беради. Персоналлаштирилган ёндашувни қўллаш бир бемор учун дори терапиясига тўғридан-тўғри харажатларни тахминан 7,0–12,0 млн сўмга камайтиришни, шунингдек, ўтказилаётган даволашга жавоб самарадорлигини ошириш ҳисобига стационарда бўлиш муддатини ўртача 3–5 койка-кунга қисқартиришни таъминлайди. Хулоса: метастатик колоректал саратонда молекуляр-генетик профиллаш ва таргет терапияни персоналлаштирилган танлашни амалиётга жорий этиш даволаш самарадорлигини оширишга, беморлар ҳаёт сифатини яхшилашга, госпитализация муддатини ўртача 3–5 койка-кунга қисқартиришга ва бир бемор учун дори терапияси харажатларини тахминан 7,0–12,0 млн сўмга камайтиришга имкон берди.
бешинчи илмий янгилик: метастатик колоректал саратонни даволаш алгоритмига молекуляр-генетик профиллаштиришни интеграция қилиш метастатик ўчоқлар резектабеллигини ошириши ва таргет препаратларни рационал қўллаш ҳисобига даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаши исботланганлиги бўйича олинган натижалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 29 мартдаги №4.7 ва №4.8-сонли қарорлари билан тасдиқланган «Метастатик колоректал саратонни диагностика қилиш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш» ҳамда «Метастатик колоректал саратонни даволашни такомиллаштириш» номли услубий тавсияномалар мазмунига киритилган. Мазкур услубий тавсияномалар Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт онкология ва радиология марказининг Фарғона филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №08i ва №09i-сонли буйруқлар ҳамда Самарқанд филиалида 2025 йил 5 апрелдаги №13i ва №14i-сонли буйруқлар асосида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги эксперт комиссиясининг 2025 йил 24 октябрдаги №28/07-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: метастатик колоректал саратонни даволаш алгоритмига молекуляр-генетик профиллашни интеграция қилиш таргет препаратларни оқилона қўллаш ҳисобига метастатик ўчоқларнинг резектабеллигини ошириш ва даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилаш имконини беради. Бу эса циторедуктив ва радикал жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин бўлган беморлар улушини оширишга, касаллик прогрессияси частотасини камайтиришга, умумий яшовчанлик кўрсаткичларини яхшилашга ҳамда беморлар ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: тизимли терапия самарадорлигини ошириш ва операбел ҳолатга эришган беморлар сонининг кўпайиши билан изоҳланади, бу эса кўп босқичли медикаментоз даволаш давомийлигини қисқартиришга, терапия линиялари сонини камайтиришга ва асоратлар частотасини пасайтиришга имкон беради. Молекуляр профиллашга асосланган ҳолда таргет препаратларни оқилона қўллаш стационарда даволаниш муддатини ўртача 4–7 койка-кунга қисқартиришни ва бир беморга тўғри келадиган умумий харажатларни тахминан 8,0–15,0 млн сўмга камайтиришни таъминлайди, бу даволашга жавоб самарадорлигини ошириш ва паллиатив ёрдам ҳажмини қисқартириш ҳисобига амалга оширилади. Хулоса: метастатик колоректал саратонни даволаш алгоритмига молекуляр-генетик профиллашни интеграция қилиш метастатик ўчоқлар резектабеллигини оширишга, даволашнинг узоқ муддатли натижаларини яхшилашга, госпитализация муддатини ўртача 4–7 койка-кунга қисқартиришга ва бир беморни даволаш харажатларини тахминан 8,0–15,0 млн сўмга камайтиришга имкон берди.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish