Шамуротова Сохиба Мустафакуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ясси қуёш сув қиздириш коллекторининг энергетик самарадорлигини ошириш”, 05.05.06 – “Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4906
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD. 03/2025.28.11.Т.17.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Теймурханов Анвер Теймурханович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бурама каналли, шарнирли рефлектор билан такомиллаштирилган ҳамда фаза ўзгарувчи материалга асосланган ясси қуёш сув қиздириш коллекторининг конструксиясини ишлаб чиқиш, унда кечадиган иссиқлик алмашинув жараёнларини моделлаштириш ва тадқиқот қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаффоф қопламали, бурама каналли абсорбер қувурга эга, рефлектор ва фаза ўзгарувчи иссиқлик аккумулятори билан такомиллаштирилган, вакуумли иссиқлик изоляцияси билан қўшимча жиҳозланган, автоном истеъмолчиларни барқарор иссиқ сув билан таʼминлаш имконини берадиган, рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллектори ишлаб чиқилган (САП 0152);
ташқи муҳит ҳарорати, иссиқлик ташувчи параметрлари ва қуёш радиацияси интенсивлигининг ўзгаришини, ясси қуёш коллектори конструксияси параметрлари ҳамда фаза ўзгарувчи иссиқлик аккумуляторининг иссиқлик-физик хоссаларини ҳисобга олган ҳолда рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллектори иссиқлик алмашинуви жараёнларини CФД асосида ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
ташқи муҳит таʼсири, ясси қуёш коллектори иссиқлик алмашинув юзаси ва иссиқлик ютувчи қанотли силлиқ қувур параметрлари, ҳароратлар майдони ўзгариши ҳамда фаза ўзгарувчи иссиқлик аккумуляторининг иссиқлик-физик хоссаларини шунингдек, суюқликнинг турли оқим режимларини ҳисобга олган ҳолда иссиқлик ташувчи ҳароратининг коллектор узунлиги бўйича ўзгаришини аниқлаш имконини берадиган математик модел ишлаб чиқилган;
ясси қуёш коллекторининг энергетик, эксергетик, иқтисодий ҳамда экологик кўрсаткичларини ҳисоблаҳ услуби таклиф этилган ва анъанавий ясси қуёш коллекторига нисбатан иссиқ сувнинг ҳароратини 19,6 %, фойдали энергиясини 35,34 %, иссиқликни аккумуляция қилиш даражасини 54,62 %, эксергетик самарадорлигини 15,17 % га ошириш имконияти мавжудлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ясси қуёш сув қиздириш коллекторини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
автоном истеʼмолчиларни барқарор иссиқ сув билан таʼминлаш имконини берадиган, рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллектори учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг 1 та саноат намунасига патент (САП 0125). Натижада, 0,7 м2 фойдали юзага эга рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллекторидан йилига 0,1024 т.ш.ё. тежалишига эришилди.
рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллектори Қарши давлат техника университети базасидаги “Муқобил энергия манбалари” ўқув-илмий полигонида, Қашқадарё вилояти Косон тумани “Қашқадарё Агро тараққиёт МТП” МЧЖ ва Косон Агро глобал МТП” МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 20-декабрдаги 04-13-7110-сон маълумотномаси). Натижада, рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллекторини қўллаш натижасида автоном истеъмолчиларнинг иссиқ сув таъминоти тизимларида энергия ресурслари сарфини ўртача 50÷60%, атроф-муҳитга чиқариладиган CО2 ва бошқа иссиқхона газлари миқдори 1,5–2,0 мартагача камайтирилишига эришилди ҳамда 0,7 м2 фойдали юзага эга рефлектор ва бурама каналли ясси қуёш сув қиздириш коллекторидан йилига 2700÷3000 МЖ иссиқлик энергияси олинганда харажатлар 2,5-3 йилда қопланиши асосланди.