Мирзахмедов Рустамжон Мирхамидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Кобалт сақловчи чиқиндиларни комплекс қайта ишлаш орқали табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муҳитни яхшилаш», 11.00.05 - Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/К258.
Илмий маслаҳатчи: Холиқулов Дониёр Бахтиёрович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Олмалиқ давлат техника инситути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2026.31.01.К/Т.02.08.
Расмий оппонентлар: Мухамедов Қобилжон Ғофурович, техника фанлари доктори, профессор; Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Яхшиева Зухра Зиятовна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кобалт сақловчи саноат оралиқ маҳсулотлари (кеклари, оқава чиқнди сувлари) таркибидаги кобалт (Cо), никел (Ни), мис (Cу), кадмий (Cд) металларни селектив ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш орқали, атроф муҳитга зарарли таъсир этувчи омилларнинг табиатга таъсирини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саноат чиқиндилар таркибида учрайдиган кобалт, никел, мис ва кадмий металларнинг мавжуд шаклларини ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари (ион, оксид, гидроксид ва комплекс шакллари) аниқланиб, ушбу омилларнинг металларни ажратиб олиш самарадорлигига таъсири тизимли равишда иботланган;
кобалт (II), никел (II), мис (II) ҳамда кадмий (II) металл ионларини танлаб эритиш орқали ҳалақит қилувчи металларни чўктириш орқали, эритмада кобалт (II) ва никел (II) металл ионларини консентрациясини ошириш ҳамда саноат кеки таркибидаги кобалт ва никел металлини гидрометаллургик жараён ёрдамида ажратиб олишнинг самарали усули илмий асосланган;
кобалт металл тутган эритмани озон ёрдамида оксидлаш орқали аралашма таркибидаги ҳалақит берувчи Фе²⁺, Ал³⁺, Cр³⁺, Cд²⁺, Зн²⁺, Сб²⁺ ва Cу²⁺ ионлари самарали бартараф этилиб (пҲ=4,8–6,2), кобалт металлини ажратиб олиш даражаси 96,4 %, никел металлини 81,8 % га ошириш имконияти яратилган;
Cянех 272 бис(2,4,4 – триметил пентил фосфат кислотаси) органик реагенти ёрдамида (750C, λCо2+=520) кобалт (II) металл ионини экстракси усули ёрдамида комплекс ҳосил бўлиш шароитлари аниқланган;
илк бор кобалт металл ионини экстракция асосида селектив ажратиб олишнинг оптимал муҳитлари (пҲ = 1.0–5.6, Т=650C) аниқланиб, усулни саноат кеклари ва оқова технологик сувларга қўллаш орқали усулнинг хорижий аналогларга (ФАР 20260055) нисбатан устунлиги исботланган;
кобалт (II), никел (II), мис (II) ҳамда кадмий (II) ионларини аниқлашнинг экстракция усули ишлаб сҳиқиш орқали кон-металлургия корхоналари кеклари, оқова технологик сувлари ва табиий обектлари анализида қоъллаш ва металл ионларини селектив ажратишнинг самарали, иқтисодий, экологик жиҳатдан мақбул технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кобалт (II), никел (II), мис (II) ва кадмий (II) металл ионларини танлаб эритиш орқали ҳалақит қилувчи металл ионларини бартараф қилиш орқали экстракция усулини ишлаб чиқиш натижалари асосида:
кобалт сақловчи чиқиндилари таркибидаги кобалт металлини таклиф қилинган экстракция усули ёрдамида ажратиб олиш “Олмалиқ КМК” АЖ рух заводи “Кадмий цехи” аналитик лабораторияси амалийотига жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2026 йил 4 мартдаги 03-26/01-00320-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган экстракция усули ёрдамида саноат кеки таркибидан кобалт металлини ажратиб олиш имконини берган;
Cо (II), Ни (II), Cу (II) ва Cд (II) металл ионларини Cянех 272 экстрагенти асосидаги экстраксион-гидрометаллургик усули ёрдамида ажратиб олиш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ рух заводи “Кадмий цехи” га жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2026 йил 4 мартдаги 03-26/01-00320-сон маълумотномаси). Натижада саноат кеки таркибидаги металл ионларини селективлик ажратиб олиш имконини берган;
саноат техналогик чиқинди оқава сув таркибидаги кобалт (II), никел (II), мис (II) ва кадмий (II) металл ионларини экстракция усули Олмалиқ шаҳар Санепид бўлими амалиётга жорий қилинган (Олмалиқ шаҳар Санепид бўлимининг 2026 йил 16 февралдаги 03/152-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳит абекти таркибидаги Cо (II), Ни (II), Cу (II) ва Cд (II) металл ионлари миқдорини тезкор аниқлаш усулини жорий қилиш имконини берган.