Ашуров Қодиржон Комилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “G.hirsutum L. кенжа тур ва шаклларини маданий навлар билан дурагайлаш асосида янги генотиплар олиш”, 03.00.09 - Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/B559.
Илмий раҳбар: Аманов Бахтияр Хушбакович, биологий фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.B.04.05 
Расмий оппонентлар: Чоршанбивев Нурали Эсанпулатович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Жалолов Хуршидбек Хуррам ўғли, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, катта илмий ходим
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Г.ҳирсутум Л. турига мансуб айрим кенжа тур ва шаклларни маданий навлар билан дурагайлаш асосида амалий селекция учун ирсий жиҳатдан бойитилган рекомбинант шакллар олишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба G.hirsutum L. турига мансуб айрим туричи хилма-хилликларини дурагайлаш асосида Ф0 дурагай кўсаклари тугилиши 60,0-100,0%, дурагай кўсакларда тўлиқ уруғлар тугилиши эса 72,6-93,5% бўлиши аниқланган; 
бошланғич манбалар ва Ф1 дурагайларида тола узунлиги билан 1000 дона уруғ вазни ўртасида (р=0,89), битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона уруғ вазни ўртасида (р=0,89), битта кўсакдаги пахта вазни ва тола узунлиги ўртасида (р=0,78), кучли ишончли ижобий коррелясия мавжудлиги исботланган;
ота-она шакллари ва Ф1-Ф2 ўсимликларининг қимматли хўжалик белгиларини ирсийланиш характери очиб берилган ҳамда айрим морфхўжалик белгиларини кластер таҳлили аниқланган;
G.hirsutum L. турига мансуб кенжа тур, шакллари ва маданий навлари ҳамда Ф1-Ф2 дурагайларида битта кўсакдаги пахта вазни, тола узунлиги, тола чиқими ижобий ва салбий оралиқ, ижобий доминантлик ва ижобий ўта доминантлик ҳолатларда ирсийланиши, Ф2 авлодида кенг кўламли трансгрессив ўзгарувчанлик юзага келиши аниқланган, рекомбинант шакллар амалий селекция жараёнида бошланғич манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. G.hirsutum L кенжа тур ва шаклларини маданий навлар билан дурагайлаш асосида янги генотиплар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
G.hirsutum L. турига мансуб дурагай намуналар  ЎзР ФА Генетика ва ЎЭБ институти “Гʻўза генофонди” ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2025 йил 18 ноябрдаги № 4/1255-2893-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур Ф2 дурагай комбинациялари “Гʻўза генофонди” ноёб обекти коллекциясини бойитиш, амалий ва фундаментал лойиҳалар учун бевосита бошланғич манба сифатида фойдаланиш имконини берган;
Ф2 дурагай ўсимликлари Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-877-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза коллекцияси генофондини бойитиш билан бир қаторда тезпишар, ҳосилдор, тола чиқими ва узунлиги юқори бўлган янги намуналар яратишдаги кейинги генетик-селексион тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконини берган; 
G.hirsutum L. турига мансуб туричи хилма-хилликларини чатиштириш асосида олинган Ф2 ўсимликлари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий тадқиқот институти коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/04-04-877-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу юқори кўрсаткичли Ф2 дурагай рекомбинант шакллари институтнинг генофондини бойитиш билан бир қаторда, Республикамиз “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф миҳит муҳофазаси” устувор йўналишидаги илмий тадқиқотларда бошланғич ашё сифатида фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish