Нурматов Аслиддин Урозовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Қашқадарё вилояти қишлоқ туманларида ижтимоий инфраструктура тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш (умумий ўрта таълим муассасалари мисолида)”, 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Gr447.
Илмий раҳбар: Файзуллаев Мақсуд Абдуллаевич, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, ДСc.03/2025.27.12.Гр.09.11.
Расмий оппонентлар: Назаров Маматқодир Исматиллаевич, география фанлари номзоди, доцент; Усманов Маруфджан Рустамович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қашқадарё вилояти қишлоқ туманларидаги умумтаълим муассасалари инфраструктураси тизиминининг ҳудудий хусусиятларини демографик талаб, мактаблараро масофа ва моддий-техник таъминланганлик мезонлари асосида баҳолаш, барқарор ривожланишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш орқали таълим инфраструктурасини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қашқадарё вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви ва инфраструктура ривожланиш даражасининг иқтисодий географик хусусиятлари асосида ҳудудлар кесимида инфраструктура номутаносиблигининг баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
вилоятнинг ички минтақаларида таълим инфраструктурасининг жойлашуви ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий географик омиллар (аҳоли зичлиги, транспорт ва коммуникация тармоқлари, иқтисодий фаолият турлари)нинг ўзаро боғлиқлиги асосида ҳудудларнинг ижтимоий инфраструктура ривожланишидаги дифференциал хусусиятлари аниқланган;
Қашқадарё вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви, инфраструктура ҳолати, таълим сифатига таъсир этувчи иқтисодий географик омиллари асосида илк бор мавзули карталар яратилган;
Қашқадарё вилоятининг ҳудудлари кесимида аҳоли зичлиги ва умумий ўрта таълим муассасалари зичлиги ўртасидаги боғлиқлик даражаси Спеарман корреляция коеффициенти асосида баҳоланиб, уларнинг ўзаро мослик даражаси аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти қишлоқ туманлари умумтаълим муассасалари инфрструктура тизимини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қашқадарё вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви ва инфраструктура ривожланиш даражасининг иқтисодий географик хусусиятлари асосида ҳудудлар кесимида инфраструктура номутаносиблигининг баҳолаш методикаси маълумотларининг натижалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 03-33-2538-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят туманларида таълим инфраструктурасининг ривожланиш даражаси ва иқтисодий географик омиллар (аҳоли зичлиги, ижтимоий-иқтисодий фаоллик, транспорт киришувчанлиги) ўртасидаги нисбатни аниқловчи комплекс кўрсаткичлар асосида баҳоловчи махсус методика орқали ҳудудлар кесимида мактаблар тармоғининг ривожланишидаги номутаносибликларни аниқлаш имконини берган;
вилоятнинг ички минтақаларида таълим инфраструктурасининг жойлашуви ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи иқтисодий географик омиллар (аҳоли зичлиги, транспорт ва коммуникация тармоқлари, иқтисодий фаолият турлари)нинг ўзаро боғлиқлиги асосида ҳудудларнинг ижтимоий инфраструктура ривожланишидаги дифференциал хусусиятлари маълумотларининг натижалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 03-33-2538-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудий режалаштириш ва таълим инфраструктурасини барқарор ривожлантириш бўйича аниқ, манзилли ва илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш, қийин шароитдаги ҳудудларда таълим сифати ва мавжуд инфраструктура имкониятларини яхшилаш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳудудий жойлашуви, инфраструктура ҳолати, таълим сифатига таъсир этувчи иқтисодий географик омиллари асосида илк бор яратилган карталар маълумотларидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 03-33-2538-сон маълумотномаси). Натижада, таълим инфраструктурасининг ҳудудий жойлашуви бўйича номутаносибликларни аниқлаш, инфраструктурани оптималлаштириш, янги таълим обектларини жойлаштиришда илмий асосланган ва манзилли ёндашувни шакллантириш имконини берган;
Қашқадарё вилоятининг ҳудудлари кесимида аҳоли зичлиги ва умумий ўрта таълим муассасалари зичлиги ўртасидаги боғлиқлик даражаси Спеарман корреляция коеффициенти асосида баҳоланиб, уларнинг ўзаро мослик даражаси аниқланган маълумотлари натижалари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 16-октябрдаги 03-33-2538-сон маълумотномаси). Натижада, таълим инфраструктураси демографик эҳтиёжларга нисбатан етарли бўлмаган ҳудудларни ажратиш ҳамда мактаблар тармоғини ҳудудий мувозанатлаштириш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish