Ибрагимов Равшан Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўта юқори частотали электромагнит майдонида бодрингни консервлашда стерилизациялаш жараёнини жадаллаштириш”, 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.3.PhD/Т1532.
Илмий раҳбар: Нарзиев Мирзо Сайидович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшед Маджидович, техника фанлари доктори, профессор; Аҳмадов Абдумалик Абдуваҳоб ўғли, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўта юқори частотали электромагнит майдонида бодрингни консервлашда стерилизациялаш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1 литрли банкадаги бодринг консерваларини ўта юқори частотали электромагнит майдонида стерилизациялаш учун 2450 МҲз частота ва 50 - 60 мм тўлқин узунлиги танланиши назарий ва экспериментал жиҳатдан асосланган;
бодрингли консерванинг ўта юқори частотали электромагнит майдони таъсирида исиши ва ютган энергиясининг вақт бўйича ўзгаришини ҳисоблаш учун математик модел (иссиқлик ва электромагнит майдон тенгламаларини ўз ичига олган дифференциал тенгламалар тизими) ҳамда унга асосланган компьютер модели ишлаб чиқилган;
стерилизация жараёни даврий режимда амалга оширилиш ишлаб чиқилган, компьютер моделлаштириш натижаларига кўра, 360 сония давомида маҳсулот ҳарорати 80 ℃ га етганда 280 кЖ/кг энергия олиши илмий асосланган;
стерилизация жараёнини узлюксиз режимда амалга ошириш учун қурилма ишлаб чиқилган, унда маҳсулотнинг ҳарорати 80 ℃ га етиши ҳамда 355 кЖ/кг энергия олиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўта юқори частотали электромагнит майдонида бодрингни консервлашда стерилизациялаш жараёнини жадаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўта юқори частотали ток энергиясидан фойдаланиб мева ва сабзавотларни стерилизациялаш жараёнини жадаллаштириш “Гала-Ривер” ҚКда жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 19-апрелдаги 19-38/04-25-сон маълумотномаси). Натижада, ўта юқори частотали электромагнит майдонида бодрингни консервлашда стерилизациялаш жараёнининг ишлов бериш давомийлиги 360-420 сония, ишлов бериш ҳарорати 80 ℃ да олиб бориш имконини берган;
ўта юқори частотали ток энергиясидан фойдаланиб мева ва сабзавотларни стерилизациялаш жараёнини жадаллаштириш технологик тизими “Agro Trade” МЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмасининг 2025-йил 19-апрелдаги 19-38/04-25-сон маълумотномаси). Натижада, стерилизациялаш давомийлиги 4-5 мартагача қисқаргани ҳисобига энергия тежамкорлиги ва маҳсулотни стерилизациялаш ҳажми 3-4 мартагача ортиши имконини берган.