Эшонкулов Отабек Дониёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. нинг биоекологик хусусиятларига атроф-муҳитни таъсири”, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/В1667.
Илмий раҳбар: Аллабердиев Рустамжон Хамраевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.B.01.15 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Кулматов Рашид Анарович, кимё фанлари доктори, профессор; Хўжаназаров Ўктам Эштемирович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли экологик шароитларда Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. нинг биоекологик хусусиятларига атроф-муҳитни таъсирини ўрганиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадқиқот ҳудудларида тарқалган тупроқларнинг морфологик белгилари, физикавий ва агрокимёвий хоссаларининг ўзгаришлари турли экологик шароитларга боғлиқлиги илмий асосланган;
Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. нинг биоекологик хусусиятларига турли экологик шароитларнинг таъсири қиёсий баҳоланган; 
Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. ўсимлик уруғларига ултрабинафша нурлар ҳамда электромагнит импулс билан ишлов бериш уруғларнинг унувчанлик кўрсаткичини ошириши исботланган;
тадқиқот ҳудудларида етиштирилган Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. уруғларининг лаборатория шароитида турли ҳароратларда унувчанлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L.нинг биоекологик хусусиятларига атроф-муҳитни таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. ўсимликларининг ўсиши ва ривожланишига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш юзасидан ишлаб чиқилган   амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11010 - сон маълумотномаси). Натижада, дориворлик хусусиятига эга бўлган ушбу ўсимликларни ҳудуднинг экологик ҳолатига кўра жойлаштиришга хизмат қилган;
Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. ўсимликлар уруғларига УБН, ЭМИ ҳамда иккаласини бирга, яъни УБН+ЭМИ билан ишлов берилди ҳамда энг яхши кўрсаткич УБН+ЭМИ да аниқланиб, Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Жовлиев Эсон фермер хўжалигида назоратга нисбатан Salvia officinalis L. 16 %,   Calendula officinalis L. 18 %, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани Шағирли овули ҳудудида назоратга нисбатан Salvia officinalis L. 19 %,   Calendula officinalis L. 22 % га ортиб, Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11010 - сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудларда янги ёндашувлар асосида доривор ўсимликларни оʻстириш ҳамда кўпайтириш имконини берган;
тадқиқот ҳудудларида тарқалган тупроқлар ва суғориладиган сувларнинг физик-кимёвий таҳлил натижалари асосида доривор ўсимликларни етиштириш юзасидан ишлаб чиқилган   амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11010 - сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот олиб борилган ҳудудларнинг экологик ҳолатини баҳолаш имконини берган;
Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ва Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани тадқиқот олиб борилган ҳудудларида тарқалган тупроқларнинг экологик ҳолати бўйича 1:10000 масштабли харитаси ишлаб чиқилган ҳамда Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11010 – сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудудда тарқлаган тупроқларнинг экологик ҳолати ва улардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадирлар белгилаш имконини берган;
турли экологик шароитларда доривор оʼсимликларни коʼпайтириш бўйича “Salvia officinalis L. ва Calendula officinalis L. нинг биоекологик хусусиятларига атроф-муҳитни таъсири ва етиштириш технологияси” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025 йил 29-октябрдаги 03-03/1-03/3-11010 – сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома нафақат қишўлоқ хўжалигида турли экологик шароитларда доривор ўсимликларни кўпайтириш учун, балки Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва илмий изланувчилар учун илмий услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish