Холиқов Камолиддин Абдиғаниевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация  мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Оқава сувларни тозалаш учун чиқинди полимер материаллар асосида сорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 - Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5229.
Илмий раҳбар: Бахронов Ҳаёт Нурович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация  бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Аноров Рустамжон Абдурахмонович, техника фанлари доктори, доцент; Хандамов Даврон Абдуқодирович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация  йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: полимер материаллар чиқиндилари асосида оқова сувларни тозалаш учун сорбентлар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оксидланган графитнинг 1-10% миқдорда ПЕТ ва ПЕ тизимларига киритилиши полимерларнинг термик деградацияси хусусиятини ўзгартириши: 400°C да 10% ОГ сақлаган ПЕТ аралашмасида масса йўқотилиши 11,2% ни ташкил эца, дастлабки ПЕТ учун бу кўрсаткич 22% га етади, бу эса оксидланган графитнинг стабиллаштирувчи ва структура ҳосил қилувчи таъсири билан боғлиқлиги аниқланган;
оксидланган графитни ПЕ ва ПЕТ тизимлари таркибига олдиндан киритиб, кейинчалик 700°C да 2 соат давомида термик ишлов бериш кўмирлар морфологиясининг ўзгаришига ҳамда ПЕ кўмирларида углерод миқдорининг 72,2 дан 79,8% гача, ПЕТ кўмирларида эса 68,2 дан 72,5% гача ортишига олиб келиб, бу эса кислород ва бошқа аралашмалар миқдорининг мос равишда 23,6 дан 18,3% гача ҳамда 28,8 дан 26,1% гача камайиши билан кечиши исботланган; 
Ҳйдроcерол CФ 40 С порофорининг 0,5-2% миқдорда ПЕТ-ОГ10 ва ПЕ-ОГ10 (10% ОГ) тизимларига киритилиши кўмирларнинг ривожланган ғовак тузилишини шакллантиришни таъминлаб, нисбий юза ПЕТ-ОГ10+ПФ учун 825,99 м2/г гача ва ПЕ-ОГ10+ПФ учун 1011,78 м2/г гача ортади (ПЕТ-700 ва ПЕ-700 учун 50,04 ва 85,59 м2/г), бу эса оксидланган графит ва порофорнинг синергетик таъсири билан боғлиқлиги исботланган;
кўмирларнинг оксидланган графит ва порофор (2%) билан модификацияланиши уларнинг Cу2+ ионларига нисбатан сорбсион фаоллигини ПЕТ ҳамда ПЕ учун мос равишда 62 ва 42,3 мг/г гача ошириб, пҲ=5 да Ленгмюр бўйича моноқаватнинг чегаравий сиғими эса мос равишда 56,2 ва 48,1 мг/г ни ташкил этади, бу эса оксидланган графит ва порофорнинг адсорбентлар хоссаларига синергетик таъсирини тасдиқлаши аниқланган;
ПЕТ ва ПЕ чиқиндилари асосида юқори сорбсион фаолликка эга адсорбентлар олишни ҳамда углерод қолдиғи чиқишини дастлабки масса бўйича 30-50% даражада таъминлайдиган саралаш, 2-5 мм гача майдалаш, ювиш, 105-120°C да қуритиш, аргон атмосферасида 700°C да 2 соат давомида пиролиз қилиш босқичларини ўз ичига олган 10% оксидланган графит ва 2% гача порофор қўшилган углерод адсорбентларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полимер чиқиндилари асосида адсорбентлар олиш жараёнларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ПЕТ ва ПЕ чиқиндилари асосида оқова сувларни тозалаш учун мўлжалланган адсорбентлар олишнинг такомиллаштирилган технологияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (“ФНҚИЗ” МЧЖнинг 2025 йил 10 февралдаги 05-01/104-сонли маълумотномаси). Натижада, оксидланган графит (10%) ва порофор (1%) қўшимчалари билан модификация қилинган полиетилен асосидаги адсорбентлардан фойдаланиб бошланғич консентрацияси 50 мг/л бўлган оқова сувларни 95% гача тозалаш имконини беради;
ПЕТ ва ПЕ чиқиндилари асосида олинган адсорбентларни  регенерациялаш усули  “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (“ФНҚИЗ” МЧЖнинг 2025 йил 10 февралдаги 05-01/104-сонли маълумотномаси). Натижада, ререгенерация жараёнининг самарадорлигини ошириш мақсадида адсорбентларга 30 % ли водород пероксиди эритмасида 24 соат давомида ишлов берилиши регенерациядан сўнг адсорбентларнинг сорбсион фаоллиги юқори даражада сақланиб қолиши аниқланди, ҳамда тозалаш самарадорлиги 83,1 % гача бўлиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish