Турсунов Лутфилло Абдухолиқовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Марказий Қизилқумнинг ювиб куйдирилган фосфорит консентратидан оддий суперфосфат олиш жараёнини такомиллаштириш”, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6114.
Илмий раҳбар: Шамшидинов Исраилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.08.
Расмий оппонентлар: Қаноатов Хайрулло Муродуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Мирзақулов Холтура Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида хомашёнинг юқори парчаланиш даражасига эга бўлган донадор оддий суперфосфат олишнинг такомиллашган ва жадаллашган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
табиий фосфатни сулфат кислотали парчалаш жараёни ҳароратини ташқи иссиқлик энергияси манбасидан фойдаланмасдан 210оС дан юқори кўтариш имкониятининг мавжудлиги аниқланган, бу эса эркин кислоталилик (Ҳ3ПО4еркин) миқдорини 1% дан камайтириш ҳамда доначалар мустаҳкамлигини 2,0 МПа дан ошириш ҳисобига маҳсулотнинг физик-механик хоссаларини яхшилаш имконияти аниқланган;
илк маротаба ювиб куйдирилган фосфорит консентратини сув билан олдиндан намлаш ва кейинчалик консентрланган сулфат кислота билан парчалаш орқали, нордон суперфосфатни (амалдаги камида 10 сутка давом этадиган) етилтириш босқичисиз парчаланиш даражасини 80% ва ундан юқори даражага ошириш имконияти аниқланган;
олдиндан намланган ЮКФКни консентрланган сулфат кислота билан парчалаганда ҳосил бўладиган калсий сулфатнинг гидратланишини маҳсулотни донадорлаш ва қуритиш жараёнида амалга ошиши, бу эса суперфосфат донадорлик таркиби яхшиланишига ва доначалар мустаҳкамлигининг ортишига олиб келиши аниқланган;
ювиб куйдирилган фосфорит консентратини аммоний нитрат эритмасининг сувли эритмаси билан олдиндан намлаш, сўнгра намланган фосфат массасини консентрланган сулфат кислота билан парчалаш орқали, омборли етилтириш босқичисиз донадор оддий суперфосфат олиш жараёнини жадаллаштириш имконияти илмий жиҳатдан исботланган;
ювиб куйдирилган фосфорит консентратини сув билан олдиндан намлаш ва аммоний нитрат иштирокида консентрланган сулфат кислота билан парчалаш йўли билан донадор оддий суперфосфат олишнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган;
технологик жараённи такомиллаштириш ҳамда товар хоссалари яхшиланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини берадиган донадор оддий суперфосфат ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси ҳамда материаллар оқими ва моддий баланси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Қизилқум ювиб куйдирилган фосфорит консентратининг физик-механик хоссалари яхшиланган донадор оддий суперфосфатга қайта ишлашнинг такомиллашган технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори карбонатли фосфоритларни куйдириш, сувда намлаш ва консентрланган сулфат кислота асосида парчалаш йўли билан қайта ишлаш технологияси “Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” АЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” АЖнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 3-сонли маълумотномаси). Натижада, ташқи иссиқлик энергиясидан фойдаланмасдан парчаланиш жараёнининг ҳароратини 210°C гача ошириш имконини беради;
термик қайта ишланган фосфоритни аммоний нитрат ва сув билан биргаликда қайта ишлаш, сўнгра консентрланган сулфат кислота асосида парчалаш йўли билан Марказий Қизилқумнинг юқори карбонатли фосфоритларидан оддий суперфосфат олишнинг такомиллаштирилган технологияси  “Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” АЖнинг “Амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли аҳамиятга эга ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Индорама Коканд фертилизерс анд чемиcалс” АЖнинг 2025-йил 11-ноябрдаги 3-сонли маълумотномаси). Натижада, оддий суперфосфат ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш ҳамда маҳсулотнинг эркин кислоталилигини камайтириш ва доначалар мустаҳкамлигини ошириш орқали физик-механик хоссаларини яхшилаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish