Юнусова Сайёра Одилжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Суғориладиган типик бўз тупроқларда ўсимлик биомассасини компостлаш орқали гумус ҳолати ва айрим хоссаларини яхшилаш йўллари”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/B1586.
Илмий раҳбар: Сидиков Саиджон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Тошқўзиев Маруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор; Раупова Нодира Бахрамова, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислик институти миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган типик бўз тупроқларни ўсимлик биомассаси билан компостлашнинг тупроқ гумусининг миқдори, фраксион-гуруҳ таркиби, айрим физик-кимёвий ва биологик хоссаларига таъсирини аниқлаш ҳамда тупроқ хоссаларини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўз тупроқлар минтақасига мансуб суғориладиган типик бўз тупроқларда маданий ва эфемер ўсимлик биомассаларини компостлашнинг гумификация жараёнларига таъсири илмий-назарий ҳамда тажрибавий жиҳатдан асослаб берилган;
маданий ва эфемер ўсимликлар биомассаларининг гумификация коеффициентлари аниқланиб, уларнинг органик модда трансформацияси ва гумус ҳосил бўлиш жараёнларидаги аҳамияти қиёсий таҳлил асосида баҳоланган;
тупроқни ўсимлик биомассаси билан компостлашнинг тупроқнинг гумус ҳолати, шунингдек, айрим физикавий ва агрокимёвий хоссаларига кўрсатадиган таъсири илмий жиҳатдан асосланган;
тупроқ гумуси миқдори ҳамда унинг физикавий, кимёвий ва биологик кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар математик-статистик таҳлиллар асосида аниқланиб, тупроқни ўсимлик биомассаси билан компостлаш жараёнининг тупроқ унумдорлигига таъсири илмий жиҳатдан исботланган;
суғориладиган типик бўз тупроқларни маданий ва эфемер ўсимликлар биомассалари билан компостлаш натижасида тупроқ микробиологик фаоллиги ва ферментатив жараёнларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суғориладиган типик бўз тупроқларда ўсимлик биомассасини компостлаш орқали гумус ҳолати ва айрим хоссаларини яхшилаш йўллари юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
суғориладиган типик бўз тупроқларнинг агрокимёвий, биологик хоссалари ва гумус ҳолатини яхшилаш мақсадида “Ўсимлик қолдиқларидан фойдаланиб суғориладиган тупроқларни органик моддага бойитиш йўллари” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги “Одил” фермер хўжалигининг 25 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги 05/06-04-493-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома суғориладиган типик бўз тупроқларни органик моддага бойитиш, биологик хоссаларини яхшилаш, унумдорлигини оширишда ўсимлик қолдиқларидан фойдаланиш тадбирларини белгилашда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
суғориладиган типик бўз тупроқларни органик модда ва озиқа элементларга бойитиш мақсадида тупроқни ўсимлик биомассаси билан компостлаш технологияси (Н250П180К150 минерал ўғитлар фонида тупроқ+ғўза пояси ва унинг илдизи компостланган) Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги “Одил” фермер хўжалигининг 25 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги 05/06-04-493-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқдаги гумус миқдори 1,110% дан 1,130% га, умумий азот миқдори 0,081% дан 0,095% га, фосфор 0,196% дан 0,230% га, калий 1,51% дан 1,81% га ошган, ҳаракатчан азот, фосфор ва калий билан жуда паст даражада таъминланган тупроқлар паст ва ўртача даражада таъминланган ҳолатга ўтган, тупроқларнинг сингдириш сиғими ҳам ортган, бу ҳолат ўсимликларни озиқланиши учун қулай муҳит яралишига хизмат қилган.
суғориладиган типик бўз тупроқларни биологик фаоллигини ошириш мақсадида тупроқни ўсимлик биомассаси билан компостлаш технологияси (Н250П180К150 минерал ўғитлар фонида тупроқ+ғўза пояси ва унинг илдизи компостланган) Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги “Одил” фермер хўжалигининг 25,0 гектар майдонида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 27 августдаги 05/06-04-493-сон маълумотномаси). Натижада, қўлланилган агротехнология 1 г тупроқдаги микроорганизмлардан аммонификаторлар миқдорини 0-15 см қатламда 2,7×107 КҲҚБ (колония ҳосил қилувчи бирлик), 15-30 см қатламда 2,3×107 КҲҚБ, олигонитрофил микроорганизмларининг миқдорини 0-15 см қатламда 1,7×106 КҲҚБ, 15-30 см қатламда 1,4×106 КҲҚБ, актиномицетлар миқдорини 0-15 см қатламда 4,6×104 КҲҚБ, 15-30 см қатламда учрамаганлиги ва микромицетлар миқдорини 0-15 см қатламда 1,5×104 КҲҚБ, 15-30 см қатламда 1,3×103 КҲҚБ кўрсаткичга кўпайтиришга, тупроқдаги микробиологик фаолликни яхшилаш имконини берган.