Жолдасбаев Азамат Маратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. «Қорақалпоғистон Республикаси шароити аквакултурасида тилапия (Ореочромис моссамбиcус) балиғининг биоекологик хусусиятлари ва унинг ресурслик аҳамияти», 03.00.10 – Экология, 03.00.16 – Гидробиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/В1073.
Илмий раҳбар: Темирбеков Раматулла Оразимбетович. биология фанлари философия доктори, катта 
илмий ходим
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.05/2025.27.12.B.14.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги  бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашов Мансур Арзиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Кочанов Даулетбай Эрежепович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси шароити аквакултурасида тилапия (Ореочромис моссамбиcус) балиғининг биоекологик хусусиятлари, морфологик кўрсаткичларини аниқлаш ва унинг ресурслик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси шароити аквакултурасида ҳар 
хил типдаги сув ҳавзаларида (ЁСТҚ тизими, сунъий ҳовуз ва геотермал сув манбаларидаги ҳовузлар) парваришланган тилапия (Ореочромис моссамбиcус) балиғининг биоекологик хусусиятлари аниқланган;
ёпиқ сув таъминоти қурилмаси (ЁСТҚ) тизими, сунъий ҳовуз ва геотермал сув билан таъминланган ҳовузлардаги мозамбик тилапия балиғининг биоморфобиологик кўрсаткичлари аниқланган; 
биринчи маротаба минтақа аквакултураси учун янги тур Ореочромис моссамбиcус балиғини муқобил сув манбаларида ўстириш, жинсий вояга етиши муддати, репродуктив ривожланиш босқичлари ва серпуштлик хусусиятлари аниқланган;
Қорақалпоғистон аквакултураси шароитларида тилапия балиғини сунъий кўпайтириш ва ўстиришнинг самарали технологик элементлари ишлаб чиқилиб, уларни амалиётга жорий этиш бўйича илмий асосланган тавсиялар таклиф ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароити аквакултураси тилапия (Ореочромис моссамбиcус) балиғининг биоекологик хусусиятлари ва морфологик кўрсаткичларини аниқлаш ва ресурслик аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида: 
ЁСТҚси ва сунъий ҳовуз шароитида тилапия балиғини ўстириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Қорақалпоқбалиқсаноат” МЧЖ ёпиқ сув таъминоти қурилмасига ва Хўжайли туманидаги сунъий ҳовуз балиқчилик хўжалигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 
2025-йил 8-майдаги 01/18-2-1484 сон маълумотномаси). Натижада, тилапия балиғини ўстиришдаги олинган биоекологик хусусиятлари ва морфологик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон шароитида янги аквакултура обекти сифатида фойдаланиш имконини берган;
тилапия (Ореочромис моссамбиcус) балиғини маҳаллий шароитдаги геотермал сув манбаларидаги ҳовузларда ўстириш бўйича амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария Қўмитаси фаолиятига жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария Қўмитасининг 2025-йил 7-февралдаги 33/01-13-136 сон маълумотномаси). Натижада, геотермал муқобил сув манбаларидаги ҳовузларда тилапия балиғининг жинсий вояга етиш муддатининг қисқа ва серпуштлик даражасининг юқори бўлиши, маҳаллий аквакултурада истиқболли балиқ тури ҳисобланиб, ўстириш ва товар балиқ маҳсулотини етиштиришни амалга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish