Узаков Жамолиддин Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданият муассасаларини бошқаришда трансформация жараёнлари (хорижий ва миллий тажрибалар)”, 17.00.07 – Маданият назарияси ва тарихи. Маданиятшунослик (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/San281.
Илмий раҳбар: Алемасов Виктор Александрович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Йўлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор; Инатуллаев Бахромжон Боқижонович, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат хореография академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маданият муассасаларини бошқаришдаги трансформацион жараёнларнинг назарий ва амалий асосларига кўра хорижий илғор тажрибаларни миллий бошқарув модели билан қиёсий баҳолаш ҳамда Ўзбекистон маданият тизимига жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув маданият муассасаларини бошқаришга умуминсоний нуқтаи назардан ёндашишга ундаб улардаги трансформация жараёнларига ижтимоий-иқтисодий тараққиёт омили сифатида ҳам ёндашишга ундаётгани асосланган;
маданият муассасаларини бошқаришнинг илғор хорижий давлатлардаги моделлари баҳоланиб, уларга коммерсиализация, давлат-хусусий шериклик, хўжалик ҳисобида ишлаш, муниципал ва ўзини-ўзи бошқариш, регуляция, аҳоли маънавий эҳтиёжларидан келиб чиқиш кабилар хослиги аниқланган;
илғор хорижий тажрибалар асосан иқтисодий бошқариш, хўжалик ҳисобида ишлаш принципига қурилгани очиб берилиб, маданият менежменти ва маданият маркетинги талабларига мувофиқ бошқариш қарор топгани, уларни миллий тажрибаларга татбиқ этишнинг самарадор имкониятлари аниқланган;
Янги Ўзбекистонда маданият муассасалари давлат, нодавлат, давлат-хусусий шериклик, хўжалик ҳисоби, ижара усуллари орқали бошқарилиши, улардаги миллий хусусиятлар ҳамда трансформация жараёнлари очиб берилиб, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ креатив бошқариш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маданият муассасаларини бошқаришда трансформацион жараёнларнинг таҳлили асосида олинган илмий натижалар асосида:
глобаллашув маданият муассасаларини бошқаришга умуминсоний нуқтаи назардан ёндашишга ундаб улардаги трансформация жараёнларига ижтимоий-иқтисодий тараққиёт омили сифатида ҳам ёндашишга ундаётгани асосланган хулоса ва таклифлардан республикамиздаги мавжуд маданият ва санъат муассасаларининг бошқарув фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 9-октябрдаги 01-11-17-3408-сон маълумотномаси). Натижада, маданият муассасалари бўлган таʼлим муассасалари, музейлар, театрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат богʻлари, концерт-томоша муассасалари, мақом марказларида бошқаришнинг инновацион методлари қўлланилди ва соҳада бошқарувнинг замонавий консепсияларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
маданият муассасаларини бошқаришнинг илғор хорижий давлатлардаги моделлари ўрганилиб, уларга коммерсиализация, давлат-хусусий шериклик, хўжалик ҳисобида ишлаш, муниципал ва ўзини-ўзи бошқариш, регуляция, аҳоли маънавий эҳтиёжларидан келиб чиқиш кабилар хослиги аниқланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг бошқарув фаолиятига доир ҳужжатларни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 29-январдаги 04-05/368-сон маълумотномаси). Натижада, Маданий мерос агентлигининг бошқарув фаолияти натижадорлигини ошириш, тизимдаги амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича самарали механизм йўлга қўйилмоқда;
илғор хорижий тажрибалар асосан иқтисодий бошқариш, хўжалик ҳисобида ишлаш принципига қурилгани очиб берилиб, маданият менежменти ва маданият маркетинги талабларига мувофиқ бошқариш қарор топгани, уларни миллий тажрибаларга татбиқ этиш имкониятлари аниқланган хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини бошқаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2026-йил 28-январдаги 02-06/84-186-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий ва маҳаллий тажрибалар таҳлилига асосланган ҳолда санъат ва маданий меросни намойиш этиш, кўргазма ва ижодий лойиҳаларни ҳудудлараро ҳамда халқаро миқёсда ташкил этишни ривожлантиришга қаратилган замонавий бошқарув ёндашуви шакллантирилиб, ушбу ёндашув маданий жараёнларнинг ташкилий ва ижодий самарадорлигини ошириш имконини бермоқда;
Янги Ўзбекистонда маданият муассасалари давлат, нодавлат, давлат-хусусий шериклик, хўжалик ҳисоби, ижара усуллари орқали бошқарилиши, улардаги миллий хусусиятлар ҳамда трансформация жараёнлари очиб берилган, бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ креатив бошқариш усуллари ишлаб чиқилган ва амалиётга тавсия этилган хулоса ва тавсиялардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувида амалий манба сифатида фойдаланилган (ЎзМТРК “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 29-апрелдаги 01-30/279-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий бошқарув ёндашувлари, хусусан маданият муассасаларида креатив менежмент ва маркетингнинг қамрови ҳамда аҳамияти, уларнинг функсионал хусусиятлари ва макон-замон контекстидаги ўзига хосликларини очиб беришга хизмат қилган.