Зайналова Камола Нодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий овқатланиш корхоналарини молиявий соғломлаштириш механизмларини такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5015.
Илмий раҳбар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.29.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий овқатланиш корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий овқатланиш корхоналарини молиявий соғломлаштиришда ялпи фойда ва таннарх улуши асосида “юқори даромадли” (ЯФ > 25%), “мўътадил” (10% ≤ ЯФ ≤ 25%) ва “паст самарали” (ЯФ < 10%) гуруҳларга ажратиш ҳамда шу асосда нархни қайта белгилаш, харид ҳажмини 15-20 фоиз интервалда мослаштириш ва ассортиментни оптималлаштириш таклифи асосланган;
умумий овқатланиш корхоналарида таомлар бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш услуби таъминот, иш ҳақи ва доимий харажатлардаги улушлар асосида вазнли “узилиш нуқтаси” ва “хавфсизлик захираси” кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда уларни ойлик нарх ва реализация ҳажми билан боғлиқ ҳолда қўллаш тартибини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумий овқатланиш корхоналари фаолиятида ижара тўловлари, кредит фоизлари ва сўндириш жадвалларини ишлаб чиқариш харажатлари билан уйғун ҳолда баҳолашга қаратилган оптимал молиявий жадвал индекси асосида корхонанинг қарз мажбуриятларини ўз вақтида бажариши ва ишлаб чиқариш жараёнини барқарор молиялаштиришини таъминловчи мақбул молиявий нисбат асосланган;
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналарининг тушум, жами харажат, ялпи фойда, соф фойда, соф маржа кўрсаткичлари бўйича узоқ муддатли тенденциялари асосида 2030 йилга қадар молиявий натижалари динамикаси прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Умумий овқатланиш корхоналарининг молиявий ҳолатини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
умумий овқатланиш корхоналарини молиявий соғломлаштиришда ялпи фойда ва таннарх улуши асосида “юқори даромадли” (ЯФ > 25%), “мўътадил” (10% ≤ ЯФ ≤ 25%) ва “паст самарали” (ЯФ < 10%) гуруҳларга ажратиш ҳамда шу асосда нархни қайта белгилаш, харид ҳажмини 15-20 фоиз интервалда мослаштириш ва ассортиментни оптималлаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 23 декабрдаги 05-33-14376-сонли, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 16 декабрдаги 02/23-4069-сонли маълумотномалари).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида таомлар таннархини иқтисодий жиҳатдан асосли баҳолаш ва даромад гуруҳлари бўйича сегментация қилиш орқали ортиқча харажатлар 12–15 фоизга қисқартирилган, маҳсулот ассортиментининг фойдалилик даражаси 
8–10 фоизга оширилган. 
умумий овқатланиш корхоналарида таомлар бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш услуби таъминот, иш ҳақи ва доимий харажатлардаги улушлар асосида вазнли “узилиш нуқтаси” ва “хавфсизлик захираси” кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳамда уларни ойлик нарх ва реализация ҳажми билан боғлиқ ҳолда қўллаш тартибини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 23 декабрдаги 05-33-14376-сонли, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 16 декабрдаги 02/23-4069-сонли маълумотномалари).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида мазкур усулни қўллаган корхоналарда ойлик фаолият бўйича зарарсиз иш ҳажмини аниқ белгилаш имконияти яратилган, хизмат кўрсатиш жараёнидаги молиявий номутаносиблик ҳолатлари бартараф этилган, иш ҳақи фонди ва таъминот харажатларини реал фойда ҳажмига мутаносиб равишда мослаштириш имконияти таъминланиб, умумий харажатлар 9–11 фоизга қисқартирилган ва фойда маржаси 6–8 фоизга оширилган;
умумий овқатланиш корхоналари фаолиятида ижара тўловлари, кредит фоизлари ва сўндириш жадвалларини ишлаб чиқариш харажатлари билан уйғун ҳолда баҳолашга қаратилган оптимал молиявий жадвал индекси асосида корхонанинг қарз мажбуриятларини ўз вақтида бажариши ва ишлаб чиқариш жараёнини барқарор молиялаштиришини таъминловчи мақбул молиявий нисбат қўллаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ҳузуридаги Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 23 декабрдаги 05-33-14376-сонли, Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 
16 декабрдаги 02/23-4069-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этиш натижасида корхоналарда нақд пул оқимларининг барқарорлиги таъминланиб, тўлов қобилияти 14–16 фоизга оширилган, ортиқча қарз маблағларига бўлган эҳтиёж қисқартирилган, кредит сўндириш интизоми мустаҳкамланиб, кечикиш ҳолатлари 20 фоизга камайтирилган;
Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналарининг тушум, жами харажат, ялпи фойда, соф фойда, соф маржа кўрсаткичлари бўйича узоқ муддатли тенденциялари асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган молиявий натижалари динамикаси прогнози Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 23 декабрдаги 05-33-14376-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналарининг истиқболдаги юқори молиявий натижалари динамикасини таъминлашга асос бўлувчи фаолият кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имконияти яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish