Олимжанова Зухрахон Рустамжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган саноат қурилиши (1925–1940-йиллар, Фарғона водийси материаллари асосида)”  07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б.2023.2.PhD/Tar1426
Илмий раҳбар: Расулов Бахтиёр Маҳмуджонович, тарих фанлари доктори, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.07.01.
Расмий оппонентлар: Хайназаров Бахромжон Бахтиёрович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Шадманова Санобар Базарбаевна тарих фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ-асрнинг 20–30-йилларида Фарғона водийси – Ўзбекистоннинг бугунги Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳудудларидаги саноат қурилиши ва ижтимоий ўзгаришларнинг зиддиятли тенденсиялари, натижалари ва тарихий тажрибасини танқидий ўрганишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:    
диссертацияда Фарғона водийси ҳудудларидаги саноат қурилишининг кенг қамровли таҳлили ўтказилиб, саноатлаштириш водийнинг хўжалик ва географик хусусиятларини тўла эътиборга олган ҳолда ўтказилмагани, ушбу хусусиятларни фақат пахтачиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги, аҳоли зичлигининг жуда юқорилиги, маҳаллий аҳоли илмий-техник саводхонлигининг пастлиги каби омиллар ташкил этгани асосланган;
архивлардан олинган маълумотлар асосида Фарғона водийсининг саноатлаштириш давридаги иқтисодий ҳолати ўрганилиб, саноат ишлаб чиқариш базасининг ривожланиши, саноатнинг янги тармоқлари пайдо бўлиши ва инфратузилманинг модернизация қилиниши каби ютуқлар билан қаторда, фақат қишлоқ хўжалигига ихтисослашган саноат корхоналарининг қурилиши, ишлаб чиқариш даражасининг паслиги, малакали ишчи-кадрларнинг етишмаслиги, иш ҳақларининг Иттифоқ миқёсидаги ўртача даражадан пастлиги, кенг меҳнаткашлар оммасининг етарли даражада юқори бўлмаган турмуш даражаси каби салбий оқибатлар ҳам далилланган;
Фарғона водийсининг индустриал ривожланиши муваффақиятининг асосий омили экстенсив усуллар – молиялаштиришни сезиларли даражада кўпайтириш, янги саноат корхоналарини қуриш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўлгани асосланган, саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш учун совет давлати турли мафкуравий босим ва таъсирлардан кенг фойдалангани, косиб-ҳунармандлардан иборат маҳаллий саноат ишлаб чиқаришини турли йўллар ва воситалар орқали чеклашга ҳаракат қилгани очиб берилган;
ХХ-аср 20–30-йилларида Фарғона водийсидаги иқтисодий ўзгаришларнинг ижтимоий тузилмага турлича таъсири ўрганилиб, саноатлаштириш натижасида бир томондан, ишчилар сонининг тез кўпайиб бориши, ихтисослашган касбий таълим сифати ва даражасининг ошиши, бошқа бир томондан эса, водийда пахта якка ҳокимлигининг кучайиши, якка хўжалик юритувчи деҳқонлар каби ижтимоий гуруҳнинг амалда йўқ қилингани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1941 – 1991-йиллар даврий чегарасида Андижон областидаги ирригация-мелиорация ишлари тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
диссертацияда Фарғона водийси ҳудудларидаги саноат қурилишининг кенг қамровли таҳлили ўтказилиб, саноатлаштириш водийнинг хўжалик ва географик хусусиятларини тўла эътиборга олган ҳолда ўтказилмагани, ушбу хусусиятларни фақат пахтачиликка ихтисослашган қишлоқ хўжалиги, аҳоли зичлигининг жуда юқорилиги, маҳаллий аҳоли илмий-техник саводхонлигининг пастлиги каби маълумотлардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 10-июндаги 15-33/409-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларнинг қоълланилиши телетомошабинларда совет даврида Фарғона водийсида амалга оширлиган саноат қурилиши билан боғлиқ тасаввурларининг кенгайишига хизмат қилган; 
архивлардан олинган маълумотлар асосида Фарғона водийсининг саноатлаштириш давридаги иқтисодий ҳолати ўрганилиб, саноат ишлаб чиқариш базасининг ривожланиши, саноатнинг янги тармоқлари пайдо бўлиши ва инфратузилманинг модернизация қилиниши каби ютуқлар билан қаторда, фақат қишлоқ хўжалигига ихтисослашган саноат корхоналарининг қурилиши, ишлаб чиқариш даражасининг паслиги, малакали ишчи-кадрларнинг етишмаслиги, иш ҳақларининг Иттифоқ миқёсидаги ўртача даражадан пастлиги, кенг меҳнаткашлар оммасининг етарли даражада юқори бўлмаган турмуш даражаси каби салбий оқибатларга оид илмий маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи экспозицияларини тўлдиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 3-июндаги 04-05/2210-сон маълумотномаси). Материаллар музейга ташриф буюрувчиларда ХХ аср 20–30-йилларида Фарғона водийсидаги саноат корхоналарининг умумий аҳволи хусусида тасаввурларини бойитишга хизмат қилган; 
Фарғона водийсининг индустриал ривожланиши муваффақиятининг асосий омили экстенсив усуллар – молиялаштиришни сезиларли даражада кўпайтириш, янги саноат корхоналарини қуриш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўлгани, саноат ишлаб чиқаришини кўпайтириш учун совет давлати турли мафкуравий босим ва таъсирлардан кенг фойдалангани, косиб-ҳунармандлардан иборат маҳаллий саноат ишлаб чиқаришини турли йўллар ва воситалар орқали чеклашга ҳаракат қилганига доир диссертация хулосаларидан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатуви сенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 2025-йил 10-июндаги 15-33/409-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти телетомошабинларнинг совет даврида Фарғона водийсида амалга оширилган саноат қурилиши жараёнлари ҳақидаги билим даражасининг ошишида намоён бўлди;
ХХ-аср 20–30-йилларида Фарғона водийсидаги иқтисодий ўзгаришларнинг ижтимоий тузилмага турлича таъсири ўрганилиб, саноатлаштириш натижасида бир томондан, ишчилар сонининг тез кўпайиб бориши, ихтисослашган касбий таълим сифати ва даражасининг ошиши, бошқа бир томондан эса, водийда пахта якка ҳокимлигининг кучайиши, якка хўжалик юритувчи деҳқонлар каби ижтимоий гуруҳнинг амалда йўқ қилинганига доир илмий маълумотлардан Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фондларини бойитишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 3-июндаги 04-05/2210-сон маълумотномаси). Бу музейга ташриф буюрувсҳиларга ХХ аср 20–30-йилларида Фарғона водийсидаги саноат сиёсатига холисона баҳо бериш имконийатини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish