Мирзозода Суҳроб Бегматнинг
(DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чекланган ресурслар шароитида йўл активларини бошқариш тизимини асослаш”, 05.09.02 - “Геотехника” (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. Йўл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Т1054
Илмий раҳбар: Содиқов Жамшид Иброҳим ўғли, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2025.27.12.Т.01.05
Расмий оппонентлар: Шоумаров Саид Санатович - Тошкент давлат транспорт университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор.Джаббаров Саидбурхан Тулаганович - Тошкент давлат транспорт университети, техника фанлари доктори, профессор. Абдуназаров Жамшид Нурмухаматович - Жиззах политехника институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тожикистон Республикаси шароитида чекланган ресурслар мавжуд бўлган ҳолатда йўл активларини бошқариш тизими (СУДА)ни қўллашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўл тармоғини бошқаришнинг кўп даражали рақамли архитектураси йўл активларини бошқариш тизими (СУДА) маълумотлар, аналитика, прогнозлаш ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш интеграциясининг ядроси сифатида ҳисобга олиниб асослаб берилган,
автомобил йўллари соҳасидаги функсияларни “ҳисобга олиш → таҳлил → режалаштириш → амалга ошириш → назорат” ёпиқ цикл кўринишида декомпозиция қилувчи тизимли-жараёнли механизм ишлаб чиқилган.
чекланган ресурслар шароитида йўл-таъмирлаш ишларини режалаштириш алгоритми ишлаб чиқилган
тоғли ҳудудларда эксплуатация шароитларига мослаштирилган йўл тармоғи участкаларини устуворлик бўйича баҳолаш мезонлари тизими таклиф этилган
бюджет чекловлари шароитида таъмирлаш дастурларини танлаш бўйича иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилган.
инструментал диагностика натижаларини СУДАнинг ягона индикаторларига айлантириш бўйича методик ёндашув ишлаб чиқилган
таклиф этилган моделлар, алгоритмлар ва мезонлар Тожикистон Республикасининг Суғд вилояти ва бошқа ҳудудларидаги йўлларда ўтказилган дала тадқиқотлари асосида экспериментал синовдан ўтказилиб, таъмирлашни режалаштириш кичик тизимининг давлат йўл сиёсати доирасида амалий қўллаш имконияти асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Чекланган ресурслар шароитида йўл активларини бошқариш тизимини асослаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
йўл тармоғини бошқаришнинг рақамли модели учун кўп поғонали архитектура асослаб берилган бўлиб, унда йўл активларини бошқариш тизими маълумотларни интеграция қилиш, таҳлил юритиш ва бошқарув қарорларини қабул қилишнинг асосий ядроси сифатида белгиланиб “Суғд вилояти автомобил йўллари бошқармаси” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Автомобил йўллари хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 30 июндаги далолатномаси). Натижада, йўл инфратузилмаси ҳолати тўғрисидаги маълумотларни муваффақиятли бирлаштириш ва ягона ахборот маконини яратишга, реал вақт режимида мониторинг ва таҳлилни яхшилашга, йўл тармоғини бошқариш жараёнларини рақамлаштиришни кучайтиришга ва бошқарув қарорларини қабул қилиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва йўл ишларини режалаштиришда тезлик ва аниқликни оширишга олиб келган;
йўл хўжалиги соҳасидаги функсияларни “ҳисобга олиш - таҳлил қилиш - режалаштириш - амалга ошириш - назорат” кўринишидаги ёпиқ цикл асосида декомпозиция қилувчи тизимли-процессуал механизм ишлаб чиқилган бўлиб, у ахборот-таҳлилий оқимлар тузилмасини ҳамда йўл активларини рақамли шаклда ифодалашга қўйиладиган талаблар белгилаб берилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Автомобил йўллари хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 30 июндаги далолатномаси). Натижада йўл хўжалигини бошқариш жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ва узвийлиги таъминланиб, йўл активлари бўйича маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш самарадорлиги оширилган;
чекланган бюджет шароитида йўл таъмирлаш ишларини режалаштириш алгоритми ишлаб чиқилиб, унда “маълумот - қарор - натижа - тузатиш киритиш” тарзидаги мажбурий қайта алоқа механизми назарда тутилган. Алгоритм вариацион оптималлаштириш масаласини ҳал этишга қаратилган 39 та изчил босқич шаклида батафсил ифодаланган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси). Натижада мавжуд молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги оширилиб, таъмирлаш ишларини устуворлик асосида режалаштириш ҳамда ажратилган маблағлар ҳисобига максимал транспорт-эксплуатацион самарага эришиш имконияти яратилган;
тоғли ҳудудларда фойдаланиш шароитларига мослаштирилган йўл участкаларини устуворлаштириш мезонлари тизими таклиф этилган бўлиб, у техник ҳолат кўрсаткичлари, хавф омиллари ҳамда транспорт аҳамиятини ягона ёндашув асосида бирлаштирилиб натижалар “Суғд вилояти автомобил йўллари бошқармаси” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Автомобил йўллари хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 30 июндаги далолатномаси). Натижада тоғли ҳудудлардаги автомобил йўлларининг техник ҳолатини баҳолаш аниқлиги оширилиб, таъмирлаш ва реконструксия ишларини амалга оширишда хавфсизлик ҳамда иқтисодий самарадорлик мезонларини комплекс ҳисобга олиш имконияти яратилган;
бюджет чекловлари ва кўп мезонлилик шароитида таъмирлаш дастурларини оптималлаштиришга оид иқтисодий-математик модел ишлаб чиқилган бўлиб, унда ссенарий асосида баҳолаш ва ишлар дастурини танлаш тартиблари назарда тутилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси). Натижада турли молиялаштириш ссенарийлари бўйича таъмирлаш дастурларининг самарадорлигини олдиндан баҳолаш ҳамда йўл тармоғининг умумий ҳолатини яхшилашга қаратилган энг мақбул бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган;
инструментал диагностика натижаларини йўл активларини бошқариш тизими учун унификациялашган индикаторларга айлантириш ва калибрлаш бўйича ишлаб чиқилган услубий ёндашувлар “Тошкент давлат транспорт университети” ва “Академик М.С. Осими номидаги Тожикистон техника университетида” жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси, Академик М.С. Осими номидаги Тожикистон техника университетининг 2026 йил 8 январдаги далолатномаси). Натижада турли диагностика усулларидан олинган маълумотларнинг ўзаро мослиги ва таққосланувчанлиги таъминланиб, йўл активлари ҳолатини мониторинг қилиш ва бошқариш жараёнларининг ишончлилиги оширилган;
-таклиф этилган моделллар, алгоритмлар ва мезонлар Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти ҳамда бошқа ҳудудларидаги автомобил йўлларида ўтказилган дала тадқиқотлари материаллари асосида экспериментал апробациядан ўтказилган ҳамда йўл таъмирини режалаштириш қуйи тизимининг давлат йўл сиёсати вазифаларини ҳал этишдаги амалий қўллаш имконияти асосланган ҳамда натижалар “Суғд вилояти автомобил йўллари бошқармаси” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026 йил 3 апрелдаги 03/15-1691-сон маълумотномаси, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Автомобил йўллари хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 30 июндаги далолатномаси). Натижада ишлаб чиқилган илмий-услубий ечимларнинг амалий қўллашга яроқлилиги тасдиқланиб, йўл хўжалигида ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда йўл тармоғининг транспорт-эксплуатацион ҳолатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.