Дурдиев Хуршид Давронбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маʼлумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Урбанизация жараёнини ҳисобга олган ҳолда шаҳар кўча-йўл тармоғини режалаштириш тамойиллари (Урганч шаҳри мисолида), 05.09.02 —“Геотехника” (Йўллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. Йўл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т5755
Илмий раҳбар: Уроков Аслидин Хушвактович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.10/2025.27.12.Т.01.05
Расмий оппонентлар: Хотамов Асадулла Тоштемирович – Тошкент архитектура-қурилиш университети, “Шаҳар инфратузилмаси” кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор; Мусулманов Кувончбек Насруллаевич – Тошкент давлат транспорт университети, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Урбанизация жараёнини, аҳоли ва автомобиллар сонининг ошиб боришини ҳисобга олган ҳолда шаҳар кўча-йўл тармоғини режалаштириш тамойилини такомиллаштириш ва автомобилларни манзилга этиб бориш имкониятини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар кўча-йўл тармоғида транспорт оқимининг ҳолатини тадқиқ қилиш натижасида ҳаракат тезлигига ҳаракат жадаллигининг ва транспорт оқими зичлигининг таъсири ўрганилди, шунингдек, ҳаракат жадаллиги ва ҳаракат тезлигининг ҳамда транспорт оқими зичлиги ва ҳаракат тезлигининг ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланган. 
урбанизация жараёни, аҳоли ва транспорт воситалари сонининг йиллик ўсиш суръатини ҳисобга олган ҳолда ҳамда йўл тармоғи зичлигини фазовий таҳлил қилиш асосида шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлаш моделининг консептуал блок-схемаси ишлаб чиқилган;
шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлаш моделининг консептуал блок-схемасига, маълумотларни тахлилий қайта ишлаш ва эконометрияга асосланиб моделлаштириш, кодлаш, регрессия таҳлили ҳамда хатоликларни текшириш орқали шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлашнинг кўп ўзгарувчили логарифмик регрессия моделининг математик ифодаси аниқланган;
урбанизация жараёни, аҳоли ва транспорт воситалари сонининг ўсиш суръати ва йўл тармоғи зичлигини фазовий таҳлил қилиш орқали шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлашнинг кўп ўзгарувчили логарифмик регрессия модели асосида йўл тармоғи зичлигини аниқлашнинг математик ифодаси ишлаб чиқилган;
жадал урбанизация жараёнини, аҳоли ва транспорт воситалари сонини ўсиб боришини ҳамда шаҳар ҳудудини кенгайиб бориш тезлигини ҳисобга олган ҳолда шаҳар кўча-йўл тармоғини режалаштириш тамойили такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Урбанизация жараёнини ҳисобга олган ҳолда шаҳар кўча-йўл тармоғини режалаштириш тамойиллари (Урганч шаҳри мисолида) мавзусида бажарилган тадқиқот натижалари асосида:
шаҳар кўча-йўл тармоғида транспорт оқимининг ҳолатини тадқиқ қилиш натижасида ҳаракат тезлигига ҳаракат жадаллигининг ва транспорт оқими зичлигининг таъсири ўрганилди, шунингдек, ҳаракат жадаллиги ва ҳаракат тезлигининг ҳамда транспорт оқими зичлиги ва ҳаракат тезлигининг ўзаро боғлиқлик қонуниятлари аниқланди. Аниқланган қонуниятларда детерминация коеффициентлари 0,89-0,96 оралиғидаги кўрсаткичларни ташкил қилганлиги бўйича илмий янгилик Урганч шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026-йил 27-апрелдаги 03/10-2143/2-сон маълумотномаси, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигининг 2026-йил 1-майдаги 123-сон далолатномаси). Натижада, Урганч шаҳар кўча-йўл тармоғида транспорт оқимининг 85% таъминланганлик ҳаракат тезлигини 8,7 км/соатга оширишга эришилган;
урбанизация жараёни, аҳоли ва транспорт воситалари сонининг йиллик ўсиш суръатини ҳисобга олган ҳолда ҳамда йўл тармоғи зичлигини фазовий таҳлил қилиш асосида шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлаш моделининг консептуал блок-схемаси ишлаб чиқилганлиги бўйича илмий янгилик Урганч шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026-йил 27-апрелдаги 03/10-2143/2-сон маълумотномаси, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигининг 2026-йил 1-майдаги 123-сон далолатномаси). Натижада, Урганч шаҳар кўча-йўл тармоғини истиқболли режалаштириш ташкил қилинган ҳамда шаҳар ҳудудида транспорт ишининг самарадорлигини 24% оширишга эришилган;   
шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлаш моделининг консептуал блок-схемасига асосланиб, “Статистиcа” ва эВиеwс дастурларидан фойдаланиб моделлаштириш, кодлаш, регрессия таҳлили ҳамда ЖаваСcрипт дастурида хатоликларни текшириш орқали шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлашнинг кўп ўзгарувчили логарифмик регрессия моделининг математик ифодаси аниқланганлиги бўйича илмий янгилик Урганч шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026-йил 27-апрелдаги 03/10-2143/2-сон маълумотномаси, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигининг 2026-йил 1-майдаги 123-сон далолатномаси). Натижада, Урганч шаҳар йўл-транспорт инфратузилмалари яхшиланган, шаҳар транспорти иши самарадорлиги 40% га оширишга эришилган;
урбанизация жараёни, аҳоли ва транспорт воситалари сонининг ўсиш суръати ва йўл тармоғи зичлигини фазовий таҳлил қилиш орқали шаҳар ҳудудининг кенгайиш тезлигини аниқлашнинг кўп ўзгарувчили логарифмик регрессия модели асосида йўл тармоғи зичлигини аниқлашнинг математик ифодаси ишлаб чиқилганлиги бўйича илмий янгилик Урганч шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026-йил 27-апрелдаги 03/10-2143/2-сон маълумотномаси, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигининг 2026-йил 1-майдаги 123-сон далолатномаси). Натижада, Урганч шаҳар йўл-транспорт инфратузилмалари яхшиланган, шаҳар кўча-йўл тармоғининг реал вақтда ва истиқболда талаб қилинадиган узунлиги аниқланган;
жадал урбанизация жараёнини, аҳоли ва транспорт воситалари сонини ўсиб боришини ҳамда шаҳар ҳудудини кенгайиб бориш тезлигини ҳисобга олган ҳолда шаҳар кўча-йўл тармоғини режалаштириш тамойили такомиллаштирилганлиги бўйича илмий янгилик Урганч шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2026-йил 27-апрелдаги 03/10-2143/2-сон маълумотномаси, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигининг 2026-йил 1-майдаги 123-сон далолатномаси). Натижада, Урганч шаҳар кўча-йўл тармоғининг ва шаҳар транспорт инфратузилмаларининг янгиланган лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, бу билан шаҳар ҳудудида манзилга етиб бориш имконияти оширилган ва вақтини 20 дақиқага қисқартиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish