Самандаров Эркабой Каримбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш алгоритмлари”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Т5809
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ва “ТИҚХММИ” МТУ қошидаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Рахимов Нодир Одилович, техника фанлари доктори, доцент; Нуримов Парахат Баймуратович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади машинали ўқитиш алгоритмлардан фойдаланиб, мактаб ўқувчиларини билим даражасини синфларга ажратиш ва башорат қилиш ҳамда психологик ҳолатидаги депрессия даражасини башорат қилувчи алгоритмларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларни ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларни математика фанидан билим даражасини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўқувчиларни билим даражаси, қобилияти ва адаптив кўрсаткичлари асосида ўқувчини синфга мослик даражасини аниқлаш қоидаси ишлаб чиқилган;
ўқувчиларни психометрик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда уларни психологик ҳолатини башоратлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини инобатга олган ҳолда психологик ҳолатини башоратлаш ва билим даражасини бошқариш гибрид нейрон тармоқ модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш билан боғлиқ бўлган мавжуд ҳамда таклиф этилган модел ва алгоритмлар ёрдамида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа:
Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 16-сон умумий ўрта таълим мактабига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 23-23-09/11069-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усуллари асосида яратилган таълим платформаси синов-тажриба режимида инсон факторини камайтирган ҳолатда машинали ўқитишга асосланган таълим платформасининг дастурий воситаси ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий восита мактаб ўқувчиларини математика фанидан билим даражасини башорат қилиш ва психологик ҳолатидаги депрессия даражасини башорат қилишни амалга оширди. Мазкур ишлаб чиқилган алгоритм мактаб ўқувчиларини билим даражасини ўртача 10-13% ошириш имкониятини берган;
Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 31-сон умумий ўрта таълим мактабига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 23-23-09/11069-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усуллари асосида яратилган таълим платформаси синов-тажриба режимида инсон факторини камайтирган ҳолатда машинали ўқитишга асосланган таълим платформасининг дастурий воситаси ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий восита мактаб ўқувчиларини математика фанидан билим даражасини башорат қилиш ва психологик ҳолатидаги депрессия даражасини башорат қилишни амалга оширди. Мазкур ишлаб чиқилган алгоритм мактаб ўқувчиларини билим даражасини ўртача 9-12% ошириш имкониятини берган;
Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги 33-сон умумий ўрта таълим мактабига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 23-23-09/11069-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усуллари асосида яратилган таълим платформаси синов-тажриба режимида инсон факторини камайтирган ҳолатда машинали ўқитишга асосланган таълим платформасининг дастурий воситаси ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий восита мактаб ўқувчиларини математика фанидан билим даражасини башорат қилиш ва психологик ҳолатидаги депрессия даражасини башорат қилишни амалга оширди. Мазкур ишлаб чиқилган алгоритм мактаб ўқувчиларини билим даражасини ўртача 10-15% ошириш имкониятини берган;
Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги “УППЕРМОСТ” нодавлат таълим муассасасига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 23-23-09/11069-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усуллари асосида яратилган таълим платформаси синов-тажриба режимида инсон факторини камайтирган ҳолатда машинали ўқитишга асосланган таълим платформасининг дастурий воситаси ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий восита мактаб ўқувчиларини математика фанидан билим даражасини башорат қилиш ва психологик ҳолатидаги депрессия даражасини башорат қилишни амалга оширди. Мазкур ишлаб чиқилган алгоритм мактаб ўқувчиларини билим даражасини ўртача 11-13% ошириш имкониятини берган;
Ўқувчиларни психологик ҳолати ва билим даражасини башоратлаш ҳамда бошқариш алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий мажмуа Хоразм вилояти Боғот туманидаги 33-сон умумий ўрта таълим мактабига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 30-октябрдаги 23-23-09/11069-сон маълумотномаси). Натижада, таълимда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш усуллари асосида яратилган таълим платформаси синов-тажриба режимида инсон факторини камайтирган ҳолатда машинали ўқитишга асосланган таълим платформасининг дастурий воситаси ишлаб чиқилди. Мазкур дастурий восита мактаб ўқувчиларини математика фанидан билим даражасини башорат қилиш ва психологик ҳолатидаги депрессия даражасини башорат қилишни амалга оширди. Мазкур ишлаб чиқилган алгоритм мактаб ўқувчиларини билим даражасини ўртача 11-13% ошириш имкониятини берган.