Исақова Матлуба Абдуҳалимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсимлик ёғларини экстракциялаш жараёнининг такомиллашган бошқариш тизимини ишлаб чиқиш”, 05.01.08 - “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5077
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмаилов Мирҳалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Алимова Нодира Батиржановна, техника фанлари доктори, профессор; Тўрақулов Зафар Сафарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсимлик хомашёсидан ёғ олиш жараёнини модел ва алгоритмлар асосида такомиллаштирилган бошқариш тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсимлик уруғларидан ёғ олиш жараёнини модда алмашиш қонуниятларига асосланган математик модели ишлаб чиқилган;
ўсимлик уруғини парчалаш, ёғни сиқиб олиш ва уни ёғ кислоталаридан тозалаш жараёнларини технологик мажмуаси ҳолатини таҳлилловчи алгоритми ишлаб чиқилган;
пресслаш, экстракция ва рафинациялаш жараёнларини асосий кўрсаткичларини ифодаловчи мезонлар танланган ва уларни экстремум қийматларини топиш имконини берувчи оптималлаштириш алгоритми ишлаб чиқилган;
ўсимлик уруғларидан ёғ олиш жараёнларини ўзаро мувофиқлаштириш имконини берувчи координацион бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўсимлик ёғларини олишнинг технологик жараёнларини оптимал бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсимлик уруғларидан ёғ олиш ҳолатини баҳолаш бошқарувини шакллантирувчи ҳисоблаш алгоритмидан фойдаланиб, ишлаб чиқилган ўсимлик мойларини экстракциялашнинг кўп босқичли технологик жараёнини оптимал бошқариш тизими “Янгийўл ёғ-мой” АЖда жорий қилинган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” Корхоналари Уюшмасининг 2024-йил 10-ноябрдаги №КC/3-352-сонли маълумотномаси). Натижада ёғ консентрацияси 3-5% гача ошириш имконини берган;
модда алмашиш қонуниятларига асосланган математик модел ва унга мувофиқ ишлаб чиқилган дастурий таъминот “Янгийўл ёғ-мой” АЖ ишлаб чиқаришига жорий этилган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” Корхоналари Уюшмасининг 2024-йил 10-ноябрдаги №КC/3-352-сонли маълумотномаси). Натижада экстракциялаш жараёнига сарфланадиган умумий вақтини 9% га қисқартириш имконини берган;
пахта чигитидан ёғ олиш жараёнини модда алмашиш қонуниятларига асосланган башоротловчи математик модели ишлаб чиқилган “Янгийўл ёғ-мой” АЖ да жорий қилинган (“ЎЗЁҒМОЙСАНОАТ” Корхоналари Уюшмасининг 2024-йил 10-ноябрдаги №КC/3-352-сонли маълумотномаси). Натижада ёғ-мой маҳсулотлар сифатни ошириш ҳамда пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш жараёнларини мувофиқлаштириш имконини берувчи координацион бошқариш алгоритми таклиф этилган.