Гулимов Қувондиқ Хамзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган ва лалми тупроқларнинг хоссаларини аниқлашда спектроскопия усулларидан фойдаланиш  асослари (Паркент ва Мирзаобод туманлари мисолида)», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертацияси мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2025.2.PhD/B1527.
Илмий раҳбар: Баходиров Зафар Абдувалиевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертацияси бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01. 
Расмий оппонентлар: Қодирова Дилрабо Абдукаримовна, биология фанлари доктори, профессор; Фахрутдинова Машкура Фазлиддиновна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган типик бўз ва бўз-ўтлоқи ҳамда лалми  типик бўз тупроқлар хоссаларини спектроскопия усулларидан фойдаланган ҳолда аниқлаш ва тупроқ спектроскопияси усули самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган типик бўз ва бўз-ўтлоқи ҳамда лалми типик бўз тупроқлар хоссаларини уларнинг спектрал хосса-хусусиятлари орқали ифодаланган ҳамда тупроқ тадқиқотларини бажаришда спектроскопия технологиялари  самарадорлиги юқорилиги (ўртача 8-10 баробар) асосланган;
спектрал моделлар ишлаб чиқилган ва унинг самарадорлигини баҳолашда прогноз оғиш нисбати (РПД) мезонидан фойдаланилганда моделлар натижалари асосан 2,0 ва 2,5 оралиғида бўлиб, яхшидан-жуда яхши даражагача эканлиги аниқланган; 
LV ва iPLS усуллари асосида тупроқ спектрал моделлари натижалари калибровка қилинганда уларнинг аниқлилик даражаси ортиши (ўртача 10-15%) исботланган;
суғориладиган ва лалми тупроқларнинг спектрал хосса-хусусиятлари ўзаро фарқланиши 
(Вис-НИР диапозонининг ~2000-2300 нм, МИР учун ~3600-3000 cм-¹ тўлқин узунликларида) илмий исботланган;
таянч ҳудудларнинг суғориладиган типик бўз ва бўз-ўтлоқи ҳамда лалми  типик бўз тупроқлари хосса-хусусиятларини акс эттирувчи  моделлар ишлаб чиқилган ва уларнинг ишончлилик даражаси 75-94% эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Суғориладиган ва лалми тупроқларнинг хоссаларини аниқлашда спектроскопия усулларидан фойдаланиш асослари бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
Паркент тумани  «Навбаҳор» ва «Чанги 2-участка» массивлари ҳамда Мирзаобод тумани Г.Юнусов номли массивлари учун 1:10000 масштабли суғориладиган  ва лалми тупроқлари бўйича мавзули хариталари ишлаб чиқилган ва массивлар ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги  05/05-04-886-сон маʼлумотномаси). Натижада, ушбу мавзули хариталар маълумотлари таянч массивлардаги суғориладиган ва лалми тупроқларнинг хосса-хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тупроқ қопламини муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини барқарорлаштиришга қаратилган  агрокимёвий ва агромелиоратив тадбирларини тўғри белгилаш имконини берган;
«Тошкент вилоятининг Паркент тумани ва Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги суғориладиган тупроқлар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базаси» яратилган ва Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятлари Қишлоқ хўжалиги бошқармаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/05-04-886-сон маʼлумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар базаси асосида тадқиқот ҳудуди тупроқларида гумус ва озиқа элементларини таъминланганлик ҳолатига кўра ўғит меъёри ва муддатларини тўғри белгилаш, агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича тадбирларни режалаштириш имконини берган;
«Тошкент вилояти Паркент ва Сирдарё вилояти Мирзаобод туманлари тупроқлари спектрал кутубхонаси» номли маълумотлар базаси яратилди ва Тошкент ҳамда Сирдарё вилоятлари Қишлоқ хўжалиги бошқармаларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 12 декабрдаги 05/05-04-886-сон маʼлумотномаси). Натижада, спектрал кутубхона ёрдамида тупроқдаги гумус, фосфор, калий, механик таркиб ва шўрланиш даражаси каби кўрсаткичларни тезкор, тежамкор усулда баҳолаш орқали тупроқ унумдорлигини мониторинг қилиш, агротехник тадбирларни режалаштириш, экин жойлаштириш хариталарини ишлаб чиқиш ва рақамли деҳқончилик тизимларини такомиллаштириш имконини берган;
Мирзаобод тумани Г.Юнусов номли массиви «Мирзаобод-агро-cлустер» МЧЖ учун 
1:5 000 масштабли суғориладиган тупроқларининг агрокимёвий ҳамда шўрланганлик даражаси бўйича харитаграммалари тузилган ва фермер хўжалигининг 186,8 гектар ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 12-декабрдаги 05/05-04-886-сон маʼлумотномаси). Натижада, мазкур картографик материаллар фермер хўжалиги тупроқларида органик ва минерал ўғитларнинг мақбул меъёрда қўллаш, шўр ювиш тадбирларини ўтказиш орқали тупроқларнинг агрокимёвий ва агромелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish