Асқаров Нурбек Лазизжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тизимли қизил бўричали беморларга соғлиқни сақлаш бирламчи тизимида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш” 14.00.05 – «Ички касалликлар», 14.00.33 – «Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5121.
Илмий раҳбарлар: Набиева Дилдора Абдумаликовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эралиев Умиджан Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.02.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мусашайхов Умиджон Хусанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Искандарова Шаҳноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли қизил бўрича билан оғриган беморларга соғлиқни сақлаш бирламчи тизими даражасида тиббий ёрдам кўрсатишнинг клиник-ташкилий моделини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва ихтисослашган ревматологик хизматнинг узвийлигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ТҚБ ли беморларда буйрак ва юрак-қон томир тизими шикастланишининг “сигнал” белгилари (протеинурия, креатинин ошиши, артериал гипертензия, тахикардия) 83,6% ҳолатларда кузатилган, уларни бирламчи тиббий ёрдам босқичида эрта аниқлаш ва динамик назорат қилишга мўлжалланган стандартлаштирилган нефро-маршрут ва мониторингни жорий этиш заруратини асосланган;
базис терапиясиз глюкокортикостероидлар билан монотерапия (беморларнинг 35,0% да) эрта ногиронлик ва тез-тез госпитализация билан ишончли боғлиқлиги, фармакотерапия узвийлигидаги нуқсонлар ҳамда бирламчи бўғинда стероид-тежамкор стратегиянинг етарли даражада амалга оширилмаётганлиги исботланган;
бирламчи тиббий ёрдам тизими шароитида ТҚБ ли беморларнинг амбулатор карталарини ретроспектив таҳлили натижасида эрта ногиронлик ва такрорий госпитализация хавфини оширувчи омиллар аниқланиб, амбулатор босқичда госпитализация юкламасини клиник беқарорликнинг интеграл маркёри сифатида қўллаш имкони асосланган;
ТҚБда кардиоваскуляр белгиларнинг юқори учраши нафақат такрорий мурожаатлар тузилмасини шакллантириши, балки нохуш оқибатлар боғлиқлиги ЭКГ, кардиолог маслаҳати ҳамда антигипертензив терапия билан қамровнинг чекланганлиги аниқланиб, бирламчи тиббий ёрдам тизими таркибида унификацияланган кардио-маршрут зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тизимли қизил бўричали беморларга соғлиқни сақлашнинг бирламчи тизимида тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида: 
биринчи илмий янгилик: ТҚБ ли беморларда буйрак ва юрак-қон томир тизими шикастланишининг “сигнал” белгилари (протеинурия, креатинин ошиши, артериал гипертензия, тахикардия) 83,6% ҳолатларда кузатилган, уларни бирламчи тиббий ёрдам босқичида эрта аниқлаш ва динамик назорат қилишга мўлжалланган стандартлаштирилган нефро-маршрут ва мониторингни жорий этиш зарурияти асосланганлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 29.12.2025-йилдаги 1610-14-197-TB/2025-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туман тиббиёт бирлашмасининг 15.01.2026-йилдаги 1-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ТҚБ билан касалланган беморларда касалликни эрта аниқлаш, ички аъзолар, айниқса буйрак ва юрак зарарланишини ўз вақтида диагностика қилиш имкониятлари кенгайтирилган, натижада мониторинг ва назорат тизимини жорий этиш орқали эрта ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: буйрак ва юрак-қон томир тизими зарарланишининг “сигнал” белгиларини эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш орқали сурункали буйрак етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги ҳамда касалликнинг оғир асоратлари ривожланиши олди олиниб, стационар даволанишга сарфланадиган бюджет маблағларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: ТҚБ билан касалланган беморларда касалликни эрта аниқлаш, мониторинг ва назорат тизимини жорий этиш орқали эрта ногиронлик ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: базис терапиясиз глюкокортикостероидлар билан монотерапия (беморларнинг 35,0% да) эрта ногиронлик ва тез-тез госпитализация билан ишончли боғлиқлиги, фармакотерапия узвийлигидаги нуқсонлар ҳамда бирламчи бўғинда стероид-тежамкор стратегиянинг етарли даражада амалга оширилмаётганлиги исботланганлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 29.12.2025-йилдаги 1610-14-197-TB/2025-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туман тиббиёт бирлашмасининг 15.01.2026-йилдаги 1-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06/06-сон хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: узлуксиз фармакотерапия назорати тизими ижтимоий жиҳатдан беморларнинг ҳаёт сифати ва даволашга содиқлигини ошираган, касалликнинг тез-тез зўрайишини камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: стероид-тежамкор терапия тамойилларини қўллаш асосида глюкокортикостероидларнинг узоқ муддатли ножўя таъсирлари ва уларни даволаш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш, такрорий госпитализациялар сонини камайтириш ҳамда фармакотерапия самарадорлиги ошириш орқали бюджет  маблағларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: стероид-тежамкор терапия тамойилларини қўллаш асосида глюкокортикостероидларнинг узоқ муддатли ножўя таъсирларини олдини олиш хамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради.
учунчи илмий янгилик: бирламчи тиббий ёрдам тизими шароитида ТҚБ ли беморларнинг амбулатор карталарини ретроспектив таҳлили асосида эрта ногиронлик ва такрорий госпитализация хавфини оширувчи омиллар аниқланиб, госпитализация юкламасини клиник беқарорликнинг интеграл маркёри сифатида қўллаш имконини берганлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 29.12.2025-йилдаги 1610-14-197-TB/2025-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туман тиббиёт бирлашмасининг 15.01.2026-йилдаги 1-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ногиронлик ва клиник беқарорлик хавфини оширувчи омиллар аниқланиб, хавф гуруҳига кирувчи беморларни эрта саралаш ва индивидуал динамик мониторинг тизимини кучайтириш беморларнинг узоқ муддатли ижтимоий мослашувини яхшилаган, ногиронлик даражасининг камайтириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ногиронлик ва такрорий госпитализация хавфини оширувчи омиллар аниқлаш орқали хавф гуруҳидаги беморларни амбулатор босқичда самарали назорат қилиш имконияти яратилган, натижада стационар ёрдамга тушадиган юклама камайиши соғлиқни сақлаш тизимида маблағларни тежаш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда амбулатор ёрдамнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш орқали бюджет маблағларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: ТҚБ ли беморларнинг эрта ногиронлик ва такрорий госпитализация хавфини оширувчи омиллар аниқланиши госпитализация юкламасини ва ногиронлик даражасининг камайтириш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: ТҚБда кардиоваскуляр белгиларнинг юқори учраши нафақат такрорий мурожаатлар тузилмасини шакллантириши, балки нохуш оқибатлар боғлиқлиги ЭКГ, кардиолог маслаҳати ҳамда антигипертензив терапия билан қамровнинг чекланганлиги аниқланиб, бирламчи тиббий ёрдам тизими таркибида унификацияланган кардио-маршрут зарурати асосланганлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмасининг 29.12.2025-йилдаги 1610-14-197-TB/2025-сонли буйруғи ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туман тиббиёт бирлашмасининг 15.01.2026-йилдаги 1-сон буйруғи билан клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 2026 йил 20 апрелдаги 06/06-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: юрак-қон томир асоратларини эрта аниқлаш, беморларнинг умр давомийлигини узайтиради ва ҳаёт сифатини яхшилайди, шу билан бирга, артериал қон босими, юрак уриш тезлигини мунтазам назорат қилиш, ЭКГ ва кардиологик маслаҳатларни стандартлаштириш беморлар орасида юрак-қон томир билан боғлиқ ўлим ҳолатларини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: бирламчи тиббий ёрдам тизимида унификацияланган кардио ва нефро-маршрутларни жорий этиш натижасида ЭКГ, лаборатор мониторинг ва тор мутахассис консултацияларининг тизимли ташкил этилиши таъминланиб, юрак-қон томир ва буйрак оғир асоратлари билан боғлиқ юқори нархли шошилинч тиббий ёрдам ҳамда стационар даволаш харажатлари камайтириш орқали бюджет маблағларни иқтисод қилишга эришилади. Хулоса: бирламчи тиббий ёрдам тизими модели таркибига унификацияланган кардио-маршрутини ишлаб чиқиш ҳамда киритиш юрак-қон томир билан боғлиқ ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берди 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish