Набиев Рустамжон Равшанжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 фонида қорин бўшлиғи аьзолари ўткир касалликларининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари ва профилактик жихатлари», 14.00.43 – Профилактик тиббиёт  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib3253.
 Илмий рахбар: Хакимов Насрулло Собирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт иснтитути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Анижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.02. 
Расмий оппонентлар: Юсупов Қодиржон Абдусатторович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Миршохидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади COVID-19 фонида ўзбек популяциясида қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларини тарқалиш частотасини ўрганиш, клиник кечиш хусусиятларини баҳолаш ва шошилинч профилактикасининг ҳудудий жиҳатларини аниқлашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
COVID-19 ва постковид синдром билан ассоциацияланган қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир хирургик касалликларида (“ўткир қорин”, аппендицит, ўткир холецистит ва холангит, ўткир панкреатит, гастродуоденал қон кетиш, ўткир ичак тутилиши, асоратланган чурра, гастродуоденал перфоратив яра) клиник – эпидемиологик ва профилактик мақсадда тўғри госпитализациялаш алгоритми шакиллантирилган ва амалиётга тадбиқ қилинган (№ IAP 8446 (02.02.2026);  
COVID - 19 билан ассоциирланган қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир хирургик касалликларининг ривожланиши, кечиши ва асоратланиши кўрсаткичларига, улар билан боғлиқ “охирги эпидемиологик нуқталар” умумий хавф омилларини тақсимлаш, тезкор аниқ ташхис қўйиш ва прогнозлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бор, таркибида кверцетин тоифасидаги табиий полифеноллар сақлаган композициялар ишлаб чиқилиб, қўшимча профилактик мақсадда фойдала-нилганда вирус ҳужайралари метаболизмидаги циклик реакцияларни ингибирлаганлиги туфайли COVID-19 ортидан келувчи айнан қорин бўшлиғи аъзолари яллиғланиш касалликларини асоратларсиз олдини олиш мумкинлиги исботланган;
Фарғона водийси шароитида аҳоли орасида қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, уларнинг анъанавий хавф омиллари тарқалиши, COVID-19 ва постковид синдроми орасидаги ўзаро боғлиқлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
СOVID-19 фонида қорин бўшлиғи аьзолари ўткир касалликларининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари ва профилактик жиҳатлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
биринчи илмий янгилик: COVID-19 ва постковид синдром билан ассоциацияланган қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир хирургик касалликларида (“ўткир қорин”, аппендицит, ўткир холецистит ва холангит, ўткир панкреатит, гастродуоденал қон кетиш, ўткир ичак тутилиши, асоратланган чурра, гастродуоденал перфоратив яра) клиник – эпидемиологик ва профилактик мақсадда тўғри госпитализациялаш алгоритми шакиллантирилган ва амалиётга тадбиқ қилинганлиги бўйича “COVID-19 ва постковид синдром фонида ўтувчи қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларини хавфсизлантириш йўллари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 27 январдаги 6i-8u - сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиялар РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 33/4-сонли буйруғи ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 41-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши амалиётчи-клиницистлар, профилактологлар, ташкилотчилар, маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари ва умумий амалиёт шифокорлари учун бевосита қизиқиш уйғотиб, уларнинг иш фаолияти натижалари самарадорлигини 90%га оширади; Иқтисодий самарадорлик: тадқиқот натижалари асосида яратилган профилактика, скрининг моделларининг қўлланилиши ва унинг олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларини 102 415 сўмга иқтисод қилиш имконини беради, ишлаб чиқилган профилактик мазмундаги технологиялар COVID-19 ва постковид синдром фонида келиб чиқувчи, авжланиб кечувчи ва асоратли ўтувчи ҚБАЎК билан популяцияга - беморларга сарфланадиган маблағларни, ҳамда шифохонада бўлиш даврини сезиларли камайтирди ва дори-дармонга бўлган талабни қисқартирди.
иккинчи илмий янгилик: COVID - 19 билан ассоциирланган қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир хирургик касалликларининг ривожланиши, кечиши ва асоратланиши кўрсаткичларига, улар билан боғлиқ “охирги эпидемиологик нуқталар” умумий хавф омилларини тақсимлаш, тезкор аниқ ташхис қўйиш ва прогнозлаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги бўйича “COVID-19 ва постковид синдром фонида ўтувчи қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларини хавфсизлантириш йўллари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 27 январдаги 6i-8u - сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиялар РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 33/4-сонли буйруғи ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 41-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган;   ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши COVID-19 билан курашиш хизмат тизими такомиллаштирилиб ташкил қилинишига, аҳоли диспансеризацияси сифатини оширишга, аҳоли орасида COVID-19 ва қорин бўшлиғи аъзолари ўткир хирургик касалликлари профилактикасини замонавий ва юқори даражада амалга ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлик: тадқиқот натижалари асосида яратилган профилактика,скрининг моделларининг қўлланилиши ва унинг олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларини 102 415 сўмга иқтисод қилиш имконини беради, ишлаб чиқилган профилактик мазмундаги технологиялар COVID-19 ва постковид синдром фонида келиб чиқувчи, авжланиб кечувчи ва асоратли ўтувчи ҚБАЎК билан популяцияга - беморларга сарфланадиган маблағларни, ҳамда шифохонада бўлиш даврини сезиларли камайтирди ва дори-дармонга бўлган талабини қисқартирди.
учинчи илмий янгилик: илк бор, таркибида кверцетин тоифасидаги табиий полифеноллар сақлаган композициялар ишлаб чиқилиб, қўшимча профилактик мақсадда фойдала-нилганда вирус ҳужайралари метаболизмидаги циклик реакцияларни ингибирлаганлиги туфайли COVID-19 ортидан келувчи айнан қорин бўшлиғи аъзолари яллиғланиш касалликларини асоратларсиз олдини олиш мумкинлиги исботланганлиги бўйича “COVID-19 ва постковид синдром фонида ўтувчи қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларини хавфсизлантириш йўллари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 27 январдаги 6i-8u - сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиялар РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 33/4-сонли буйруғи ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 41-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши COVID-19 билан курашиш хизмат тизими такомиллаштирилиб ташкил қилинишига, аҳоли диспансеризацияси сифатини оширишга, аҳоли орасида COVID-19 ва қорин бўшлиғи аъзолари ўткир хирургик касалликлари профилактикасини замонавий ва юқори даражада амалга ошириш имконини беради.  Иқтисодий самарадорлик: тадқиқот натижалари асосида яратилган профилактика, скрининг моделларининг қўлланилиши ва унинг олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларини 102 415 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;  Ишлаб чиқилган профилактик мазмундаги технологиялар COVID-19 ва постковид синдром фонида келиб чиқувчи, авжланиб кечувчи ва асоратли ўтувчи ҚБАЎК билан популяцияга - беморларга сарфланадиган маблағларни, ҳамда унинг натижасида шифохонада бўлиш даврини сезиларли камайтирди ва дори-дармонга бўлган талабини қисқартирди. 
тўртинчи илмий янгилик: Фарғона водийси шароитида аҳоли орасида қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликлари, уларнинг анъанавий хавф омиллари тарқалиши, COVID-19 ва постковид синдроми орасидаги ўзаро боғлиқлиқлиги исботланганлиги бўйича “COVID-19 ва постковид синдром фонида ўтувчи қорин бўшлиғи аъзоларининг ўткир касалликларини хавфсизлантириш йўллари” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2025 йил 27 январдаги 6i-8u - сонли маълумотномаси). Мазкур тавсиялар РШТЁИМ Наманган филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 33/4-сонли буйруғи ва РШТЁИМ Фарғона филиалининг 2025 йил 8 февралдаги 41-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган; ижтимоий самарадорлиги: илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг юқумли бўлмаган касалликлар бўйича сиёсий декларациясини ва сурункали юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашишга қаратилган Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) дастурини Ўзбекистон шароитида амалга оширишда асос ва янги қадам бўлади. Иқтисодий самарадорлик: тадқиқот натижалари асосида яратилган профилактика,скрининг моделларининг қўлланилиши ва унинг олдини олиш 1 нафар бемор ҳисобига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврини қисқартириш ҳисобига бюджет маблағларини 102 415 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;  Ишлаб чиқилган профилактик мазмундаги технологиялар COVID-19 ва постковид синдром фонида келиб чиқувчи, авжланиб кечувчи ва асоратли ўтувчи ҚБАЎК билан популяцияга - беморларга сарфланадиган маблағларни, ҳамда унинг натижасида шифохонада бўлиш даврини сезиларли камайтирди ва дори-дармонга бўлган талабини қисқартирди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish