Бегматов Муроджон Турғун ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Айланувчи механизмлар механик қувватини ўлчаш ва назорат тизими учун бурчак тезланиш датчиклари”, 05.01.06- Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2025.4.PhD/Т6152.
Илмий раҳбар: Техника фанлари номзоди, доцент. Баратов Рустам Жалилович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/2025.27.12.Т.02.03.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Алимова Нодира Батиржановна; техника фанлари номзоди, доцент Сапаев Маматкарим Солиевич
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айланувчи механизмлар механик қувватини ўлчаш ва назорат қилиш тизими учун аниқлиги ва ишончлилиги юқори, содда конструкцияга эга бурчак тезланиш датчикларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инерцион массанинг оғирлик марказини мувозанатлаш, статик характеристиканинг чизиқлилигини орттириш ва конструкциясини соддалаштириш ҳисобига аниқлиги ва ишончлилиги юқори, чиқиш сигнали бевосита импулс сигналдан иборат бўлган бурчак тезланиш датчигининг янги конструкциялари ишлаб чиқилган;
мураккаб геометрик шаклга ва ҳаво тирқишига эга бўлган магнит занжирларни ҳисоблашда аниқлиги юқори ва визуал бўлган чекланган элементлар методи асосида магнит майдон сочилиши ва чет эффекти инобатга олиш имконини берувчи математик моделлар ишлаб чиқилган;
айланувчи механизмлар механик қувватини ўлчаш ва назорат қилишда бурчак тезланиш датчигидан фойдаланиш асосида беқарор тез ўзгарувчан юклама ва паст частотали доимий вибрация таъсирини инобатга олган ҳолда механик қувватни ўлчаш аниқлиги ва сезгирлиги орттирилган;
 айланувчи механизмлар механик қувватини ўлчаш ва назорат қилишда фаза кечикишини ростлаш ва максимал сезгирликни таъминлайдиган частота диапазонини аниқлаш имкониятини берувчи бурчак тезланиш датчигининг амплитуда-частота ва фаза частота спектрларининг аналитик ифодалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.   Айланувчи механизмлар механик қувватини ўлчаш ва назорат қилишнинг электромагнит бурчак тезланиш датчикларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўлчаш аниқлиги ва сезгирлиги юқори, конструкцияси содда бўлган ишлаб чиқилган электромагнит бурчак тезланиш датчиклари Паркент туманидаги “Бойқозон замин инъоми” фермер хўжалиги  тракторлари қувват олиш вали бурчак тезланиш орқали механик қувватни ўлчаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-772-сон маълумотномаси). Натижада айланувчи механизмлар механик қувватини 0.8 % умумий хатолик билан ўлчаш натижасида қишлоқ хўжалик тракторларининг ёқилғи сарфини гектарига 2-5 литр тежаш имконини берган.
айланувчи механизмлар механик қувватини ўлчаш ва назорат қилишда фаза кечикишини ростлаш ва максимал сезгирликни таъминлаш ҳисобига ишлаб чиқилган электромагнит бурчак тезланиш датчиклари “Бойқозон замин инъоми” фермер хўжалигидаги тракторларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/04-04-772-сон маълумотномаси). Натижада датчикнинг ўлчаш занжирини самарали лойиҳалаш туфайли динамик хатолик 1.5 % га камайтирилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish